Erkin Vohidov ijodi
Саҳифада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар бериб борилади. ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.
إظهار المزيد1 618
المشتركون
-524 ساعات
-397 أيام
-9930 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Photo unavailableShow in Telegram
🌍 Онаизоринг – замин,
Танҳо йўғ-у боринг – замин,
Хаста беморинг – замин,
Ўғлон ўзинг, дармон ўзинг.
Бағрида ётқучи – сен,
Неъматларин тотқучи – сен,
Тиғ бўлиб ботқучи – сен,
Пайкон ўзинг, қалқон ўзинг.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Инсон" қасидасидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
👍 9🔥 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
🐆🦌 Бу ҳаёт ўрмон экан,
Жон борки, қасди жон экан,
Бунда қатл осон экан,
Сиртлон ўзинг, жайрон ўзинг.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Инсон" қасидасидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
❤ 6👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
💫 Заррани ижод этиб,
Даҳшат бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб,
Ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг.
Боғи арз обод эрур,
Сендин агар имдод эрур,
Йўқса у барбод эрур,
Тўфон ўзинг, тўғон ўзинг.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов,"Инсон" қасидасидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
❤ 6👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
ИНСОН
қасида
Ким фаранги, ким ҳабаш,
Ирқ, қон талаш, имон талаш,
Шулми инсондек яшаш,
Армон ўзинг, афғон ўзинг.
Мамлакатга мамлакат,
Миллатга миллат бўлса қасд,
Қилғучи сўнг оқибат
Армон ўзинг, афғон ўзинг.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Инсон" қасидасидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
👍 6❤ 5
Photo unavailableShow in Telegram
🍎 ОЛМА
Мева берди етилиб бу йил Мен боғимга ўтқазган ниҳол.
Меваларки, чўғдай қип-қизил,
Ҳусни ёқут, ширинликда бол.
Лабларидан томизиб шарбат,
Ол, е, дейди, армонда қолма!
Лекин шунга ҳайронман фақат,
Нега уни дейдилар "олма"?
Олма экса боғига ҳар ким,
Меҳмонига, ол, е, демасми?
"Олма" менинг меҳмондўст халқим -
Одатига ёт сўз эмасми?
Мева берди етилиб бу йил Мен ардоқлаб ўстирган ниҳол.
Олмаларки, шафақдай қизил,
Лекин номи олма эмас, ол!
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов.
📄 PS: "ол" сўзи қадимги туркий тилда "қизил" маъносини ҳам англатган.
📌 Шоир "олма" сўзи орқали шеъриятдаги тажнис санъатини қўллаган.
👍 13❤ 3👏 2⚡ 1🔥 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.
Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.
"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман...
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
4.45 MB
👍 15👏 2
اختر خطة مختلفة
تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.