cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди имом ноиби устоз Абдурахмонов Адхамжон домла.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Наманган вилояти, Поп тумани " Кичик хўжаобод " жоме масжидининг расмий канали. Саволларингизга фатво марказининг кол- маркази 781503344 тел рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
247
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
+230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Доктор Муҳаммад Ҳоний шундай дейди: "Мен машинада ўтирганимда 16 ёшли йигит яқинлашиб — Олд ойнани артиб бериш керакми?, деб сўради. “Ҳа”, дедим мен. У кўнглимдагидек тозалаб бергани учун мен унга 20 доллар бердим. Йигит пулни кўриб мени яна саволга тутди: — Сиз Америкадан қайтаяпсизми? Яна тасдиқ ишорасини қилдим. У: — Шу берган долларингиз эвазига уларнинг университетлари тўғрисида айтиб бера оласизми? – деди. У жуда одоб ва фасоҳат билан гапирардики, мен беихтиёр уни машинага таклиф қилдим. Мен унинг ёши билан қизиқдим. У 16 ёшда экани ва 11-синфни тугатганини айтди. Мен бунга ҳайрон бўлдим, чунки 11-синфни одатда 18 ёшда тугатишади-да. Йигит аъло баҳоларга ўқигани учун мактабни ҳам икки йил олдинроқ битирганини айтди. — Хўш, нега бу ерда ишлаяпсан? — қизиқиб сўрадим мен. Унинг айтишича, отаси икки ёшида вафот этган, онаси бировнинг уйида ошпаз бўлиб ишлар, синглиси ва йигит шу ерда ишлар экан. — Америка университетларида юқори натижаларга эришган энг яхши талабалар учун стипендиялар борлиги ҳақида эшитганман, — деди у. — Сенга ёрдам берадиган одам борми? — Йўқ, бу ерда шу иш билан машғулман, — деб жавоб берди. — Кел, овқатланиб оламиз, — деб тамаддихонага бошладим. Йигит машинанинг орқа ойнасини ҳам тозалаб, кейин киришини айтди. Ресторанда йигитча овқатини емай, елимхалтага солиб олди. Кейин билсам у овқатни онаси ва синглисига олиб бормоқчи экан. Мен унинг инглиз тилини мукаммал билишини ва ўз ишини астойдил, моҳирона бажаришини пайқадим. Мен унинг ҳужжатларини сўрадим ва унга университетга кириш учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим. Ярим йилдан кейин мен уни университетга қабул қилинишига эришдим. Унинг талаба бўлганини телефон орқали айтганимда трубканинг у томонидан қувонч йиғиси эшитилиб турар эди. Икки йил ўтгач, “Нью-Йорк таймс” журналида унинг номини замонавий технологияларнинг энг ёш мутахассиси сифатида эълон қилишди. Унинг муваффақиятидан мен ва оилам ҳам жуда мамнун бўлдик. Хотиним унинг онаси ва синглиси учун виза олганини билмаган эдик. Йигит Америкада ҳузурида онаси ва синглисини кўргандан кейин у на гапира олди ва на йиғлай олди. Бир куни у ва унинг оиласи уйимизга келишди ва мен тўсатдан уни ташқарида менинг машинамни юваётганини кўриб қолдим. Мен бориб унинг қўлидан тутиб, нима учун бу ишни қилаётганини сўрадим. У жавоб берди: — Илгари ким эканлигим ва мен учун қилган ишларингизни ҳеч қачон унутмайман. Фарид Абдул Али исмли бу фаластинлик йигит Америкадаги машҳур Гарвард университетининг энг иқтидорли профессорларидан бирига айланди. https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
👍 6
Новза масжиди олдида доим бир аёл садақа сўраб ўтиради. Намоз вақти кирса ниқобини тақиб олади. Бошқа вақтлар юзи очиқ. Қўлида 20 млн сиғадиган пакет ушлаб олган, лекин "Минг сўм беринг!" дейди. Олдин офисим Новзада эди. Ҳар масжидга чиққанимда "Ҳа, опа! Бизнеслар бўлаяптими?" деб қўярдим. Кулиб, "Раҳмат, бўлаяпти" дерди. ——— Яна шу масжид олдида ёши катта, соч-соқоли оппоқ қария туради. Узун чопон кийиб олган (қишин-ёзин). Бошида панамаси бор. Кўзини кўр инсондай қилади. Қўлида ҳассаси бор. Намоз вақтлари масжид олдига келади. Жума намозларда 30ёшлар атрофидаги ўғли билан бирга келади. Асосан ҳар куни "Буюк Ипак Йўли" метроси ёнидаги "MaxWay" таомхонасида катта лаваш ва Coca-Cola сотиб олади. ——— Максим Горькийдаги янги масжид олдида ниқоб кийган қиз қўлида пакет ушлаб, тиланчилик қилади. Қарашлари маюс, овозини ингичка қилиб гапиради. Масжиддан узоқлашса ниқобини кўтаради. Бир марта телефонда гаплашиб кетаётганини кўргандим: "Ммм қан*иқ қаттасан? Кемисами, лаваш йирду..." ——— Нега буларни айтаяпман? Умуман масжид олдида турганларга эҳсон бериш керак эмас. Мана шундай инсонлар сабаб асл муҳтожларга шубҳа билан қараймиз. Эҳсон қилмоқчимисиз? Мардикор бозорга боринг. Аёллар кўп. Ҳалол меҳнат илинжида, баданини фахшдан қизғониб, мардикорлик қиладиганлар бор. Эҳсон қилмоқчимисиз? Онкологик шифохонага боринг. Беморлар кўп. Истаганингизни суриштирсангиз дори ва муолажадан қийналаётган бўлади. Эҳсон қилмоқчимисиз? Кўча-кўйда хоним ва сомса сотиб кун кечирадиган онахонлар бор. 4000 сўмлик хонимни 10.000 сўмдан олиб, қайтимини олишни "унутиб" кетинг. Бу ҳам эҳсон... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
👍 7😢 2
00:12
Video unavailableShow in Telegram
☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Бошланган кунингизни Аллоҳнинг зикр қилиш билан бошланг. Аллоҳга ҳамд айтинг. Дунёда қанчадан қанча инсонларга бу тонг насиб қилмади. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг☝️ Алҳамдулиллаҳ.... ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
إظهار الكل...
IMG_2470.MP41.03 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақти 🕌 Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжидидаги намоз вақтлари (13-июлдан 19-июл кунларигача амал қилади) ☪️ Такбир вақти 🌙 Бомдод 4 :15 ☀️ Пешин 13 :00 🌘 Аср 17 :50 ☀️ Шом 19 :55 🌙 Ҳуфтон 21 :45 ❗️Эслатма: Қуёш ботишига қараб Шом намозинг вақти ҳар куни 1 ёки 2 дақиқага кечикиши мумкин. https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
👍 1
ҲЕЧ НАРСА БЕҲИКМАТ ЭМАС Шайх Эдабали айтади: «Қарға ва тўти хунук яратилган эди. Тўти хунуклигига эътироз қилди ва гўзал шаклга эга бўлди. Қарға Яратганнинг тақдирига рози бўлади ва ўз ҳолида қолди. Бугун тўти қафасда, қарға эса эркин ҳолда учиб юрибди. Қиссадан ҳисса: Аллоҳ хоҳлаган ҳар бир иш замирида улкан ҳикмат мужассам. Шундай экан, ҳеч қачон Яратганга қарши бормайлик». https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
👍 12
ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (5) Қиёмат кунидаги даҳшатлар туфайли банда ниҳоятда машаққатда қолади. Одам: «Ё Роббим, менга дўзах олови билан бўлса ҳам роҳат бер. Бу ҳолатимдан дўзах оловига юборганинг яхши», деб юборади. Ҳолбуки у дўзахдаги шиддатли азобларни яхши билиб туради. У куннинг миқдори эллик йилдир, лекин у мўминларда енгил кечади, ҳатто фарз намозидан ҳам осон бўлади. Сўнг бу умматнинг фақир-мискинларига нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар. Уларга: «Қандай амал қилгансиз?» дейилади. Улар: «Эй Роббимиз, бизларни синадинг, биз сабр қилдик, молу давлатни, султонликни биздан бошқаларга бердинг», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Тўғри айтдингиз», дейди. Сўнг улар бошқалардан олдин жаннатга кирадилар. Бой ва султонларга эса қаттиқроқ ҳисоб-китоб бўлади. У кунда: «Мўминлар қаерда?» дейилади. Улар учун нурдан бўлган курсилар қўйилади, устларидан булутлар соя солиб туради. У кун мўминлар учун бир соатдан ҳам қисқароқ туюлади» (Имом Табароний ривояти). https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
👍 2
08:17
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari #abituriyent2024 #duo 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ АБИТУРИЕНТЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛДИЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари https://t.me/Adhamjon_domla_pop
إظهار الكل...
ABITURIYENT+.mp48.97 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.