Basriya
الذهاب إلى القناة على Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
إظهار المزيد6 524
المشتركون
+2424 ساعات
+47 أيام
+7230 أيام
أرشيف المشاركات
6 522
Кейин яқинда тажвийддан мусобақа ўткизган эдик, 5 та қизни ғолиб дегандик. Ишларим билан бўлиб, ҳадяларини топшира олмагандим. Бугун топшириб қўяй дегандим. Менеджиримиз манзилларини йўқотиб қўйибтила. Шунга ғолиб қизларимиз ўзимга тез манзил ёзиб юборинглар)
@Basriya_bot
6 522
Мана энди ушбу китобни мутолаасини бошлаймиз. Салофаниниям очмай сабр қилиб тургандим. Икки китобни ҳам тенг бошлаб олмай деб 🌟
6 522
Китоб тугади📚
Айман Аттум қаламига мансуб “Мен Юсуф” асари. Қуръонда келган энг гўзал қиссалардан бири, Юсуф алайҳиссалом хақида. Бу китобда жудаям тушунарли ёритиб берилган. Ўқиб чиққан китобхонда, сабр, иҳлос, Аллоҳга таваккул қилиш дегандай сифатлар ортади. Бу асарни шунчаки ўқиб чиқа олмайсиз, аксинча сиз ҳам ҳар бир воқеа ичида яшайсиз…
Хуллас китоб кетгизган вақтингизга арзийди. Албатта ўқинг!
Басрия🌱
6 522
Шу фикрларимдан кейинам чиқиб кетган одамлардан ҳафа бўлмайман. Хамма нафсига енгилини танлайди)
6 522
Биламизки, Пайғамбаримиз 🍄 Аиша онамиз р. а 9 ёшга тўлгандан, бирга яшашни бошлаган. Ўша вақтлар қизлар 9 ёшда балоғатга етган, оила қуриш салохиятига эга бўлган. Хозиргидек эмас яни. Шу жумлани роса ўйлабман. Хақиқатда оила қуришга салохиятли бўлиш учун, қандай бўлиши керак?
“Оила қуришга салохаятли бўлиш” — дегани, идиш ювишни билиш, кир ювиш ва овқат пиширишга ўхшаш нарсалар назарда тутилмаяпти… Тўғриси аввало бир қиз турмуш қуришидан олдин, уй юмушлариданда билиши зарур бўлган илмлар бор. Мисол учун: Бир қиз мусулмон яни муслима, мўъмина экан, аввало никоҳ хукмлари хақида, унданам аввал хайз, нифос, поклик хукмлари хақида билиши ўта мухим! Оддий поклик хукмларини билмаслик қанчадан қанча ибодатларни қабул бўлмаслигига олиб келади… Ёки никоҳ ва талоқ хукмларини олайлик, нафақат қиз балки ўғил бола ҳам билиши мухим. Шу илмларни ўқимаганидан, билмаганидан, қанчадан - қанча оилалар бутун умр зино қилиб яшайди… Аслида аёл кишига мана олайлик ҳайз илмини ўргатиш эрига ва отасига ёки валийларига вожиб бўлади. Шунингдек, ибодат илмларини ҳам. Агар ўзлари бу илмлардан хабарлари бўлмаса ўрганишлари учун шароит қилиб беришликлари шарт!!!
Нимага бизда бу нарсаларга эътибор берилмайди? “Аслида болаларимиз оила қуриш салохиятига эгами? Уни масулиятларини биладими? Эртага фарзандлик бўлса, уни тарбияси нима бўлади?” — деган саволларни ўзларига беришмайди…
Тавсия қилардимки, бу илмларни ўрганинглар, оила қуриш арафасидамисиз? Балоғат ёшидамисиз? Балки оила қуриб бўлгандирсиз аммо билмассиз. Лекин ўрганинг! Ғафлатда яшаманг. Хечйўғи сиз ўргансез, опа - синглингизга, фарзандларингизга ҳам ўргатасиз…
Билмадим бу эътиборсиз қолдирадиган нарса эмаслиги учун ёздим. Бу фикрларим сизга мақул келадими йўқми, барибир мусулмонмисиз билишиз шарт.
Басрия
6 522
Хайирли кун, куниларни яхши бошлаб олдиларми? Боя овқат пишираётиб хаёлимда Аиша онамиз 🍄 ҳақида ўйлаб, бир нечта фикрлар айланди. Бу фикрларимни сизлар билан бўлишишим керак деб ўйладим. Балки тўғридир, балки нотоғри, балки манфаатлидир…
6 522
Жудаям озгина масаллиғдан ва жуда тез тайёр бўладиган мазали салат🥗
Аслида буни менга бувимлар ўргатганлар)) Рецепт қолдирдим⤵️
https://t.me/basriya_bilan/182
6 522
Хаё✨
Имом Нававийнинг хаёси хақида эшитарканман, бирор иш қилиб уялиш, қизариш, булар хаё эмас экан деб қолдим. Хақиқий хаё бу, Аллоҳдан қилган хаёйингиз экан. Имом Нававий хатто кечалари Аллоҳдан хаё қилганидан оёқларини ёзииб, бемалол холатда ухламаган эканлар. Мисол учун: Ётган вақтингиз дадангиз ёки кимдир кириб қолса, уялганиздан ўрниздан туриб кетасизку, шуни сингари. Шу қадар хаёси кучли бўлганлар экан. Олдин ҳам уламолар ҳақида ўқиганимда хайрон бўлардим. Хақиқатда “Мухсин” даражага чиқиш ҳам хаммага эмас экан…
Басрия
6 522
Дарсларимниям қилиб олдим, иложсиз каналга шу чегарадан ортиқ нарсалар ташлай олмаяпман. Нима билан машғул бўлсангиз шу хақида гапирар экансиз…
Бир сизларга манфаатли нарсани илиндим. Пастга алохида пост қилиб ёзаман хозир. Хаё хақида✨
6 522
Жуда кўпчилик махрож ва сифатларсиз ўрганган бўладида харфларни. Ўқимагунигача тушунмайди. Сизлар қайси дарсларда борсизлар? Ёки қайси дарсни ўтишим сизга кўпроқ ёқяпти? Ёки бўлмасам қайсини ёқмаяпти. Балки камчиликларни ҳам билсам тузатар эдим🌺
6 522
Кечагина ручкаларимни запаси яна тугади деб тургандим, сизлардан хадя келиши хаёлими бир чеккасигаям кемагандие)
Ажийбсизлар😭
6 522
Ҳадя энг қизиғи реклама учун эмас, бирор бир ўқувчидан ҳам эмас. Бу сизлардек каналим обуначисидан экан) Мени қанчалик қувонтирган бўлсез, Аллоҳ сизни зиёдаси билан суюнтирсин🕊️
6 522
+1
Кейин менга шунақа зўўр хадя келибти. Билмадим бу хадяни кўриб ичимга сиғмай кетяпман. Охирги вақтда ээээнг керакли нарсалар✨
6 522
Хайирли кеч, бугун ишларим кўплиги учун каналга ҳам ёза олмадим. Ҳам деса вазифаларни текшириб, личкамни ҳам тозалаб олдим💐
6 522
Улар тақволари бўла туриб йиғладилар. Сен бўлсанг, гуноҳларинг бўла туриб кулмоқдасан…
Ибнул Жавзий
