Basriya
الذهاب إلى القناة على Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
إظهار المزيد6 509
المشتركون
-824 ساعات
-17 أيام
+4030 أيام
أرشيف المشاركات
6 509
+1
Харамдаги болачалар)
Қайси давлат бўлишидан қатий назар барчаси жуда нурли ва гўзалдир, ширин полапонлар.
Жамийки инсон менинг шахсий фикрим бўйича, кучга тўла вақтида умра ва хаж сафарларига бориб, кўп, кўп ибодатлар қилиб олиши керак. Пул бўлсада дейиладию, лекин ният соф бўлса Аллоҳ еткизади. Пули бор миллионерлар ҳам агар Роббимиз чақирмаса кела олмайдиган жойдир. Кўп кўзим тушяпти ёши улуғ оналарни олиб келишган, аммо на ибодат қила олади, на юра олади, хатто қаердалигини ҳам ҳис этмайдилар… Имконингиз етганча ота - онангизни ҳам эртароқ олиб боришга бел боғланг. Мухаббат билан, ошиқиб ибодат қилишга нима етсин… Аллоҳ барчамизни қайта - қайта чақирсин. Мухаббатимизни зиёда қилсин.💚
Басрия🌷
6 509
+1
Хаётимдаги онам билан ўткизаётган энг гўзал вақтлар. Қачон яна тахажжуд вақтида намозга келиб, бирга музқаймоқ еймиза. Хатто тушимгаям кирмаган. Ха хақиқатда Аллоҳнинг режалари олдида, бизнинг режаларимиз хечнарса эмас✨
6 509
Бизнинг Шариатимизда шундай, ҳамманинг севгиси тўй билан якун топса, бизда никоҳ билан бошланади🌷
6 509
Никаҳ
Бу мавзуда пост ёзишни режа қилмаган эдим, аммо жуда кўпчиликни талабига биноан ёзишга қарор қилдим, балки сизларга ҳам манфаатли бўлар…
Аллоҳни изни билан, мен никоҳландим. Аввалига бу қарорга келишимга нима сабаб бўлди? Нега айнан у? Унинг бошқалардан ажралиб турадиган энг афзал сифати шуки, у хақиқий эркак. Аллоҳнинг омонатидан қўрқадиган инсон. Илм юзасидан ҳам хечқандай қори, хофиз эмас аммо асосийси Аллоҳни омонатидан қўрқади. Ёки давлат ва мансабга келсак, бу нарсалар келиб кетувчидир, ха унинг на машинаси, на данғиллама уйлари йўқ. Аммо у дунёдаги энг бой инсон. У севгига бой, мехрга бой, самимиятга бой, эътиборга бой инсон. Ақлан соғлом аёл борки, миллионерга тегса ҳам, агар у аёлни эри севмаса у бахтли бўла олмаслигини билади. Унда хақиқий эркакларда бўладиган барча сифатлар борлиги, хақиқий бойлигидир. Аллоҳдан қўрқиб қадам босиши, ўрганиб аммо амал қилинмайдиган илмдан афзалдир. “Оила” бу оддий ва бир кишини ўзи барпо этадиган нарса эмас. Икки киши бир бутун бўлиб, барпо қиладиган нарсадир. ИншааАллоҳ барча - барчаси ҳали биз кутганданда аъло бўлишига ишонаман.
Энди никоҳга келсак, биизниллаҳ барчаси кутилмаганда содир бўлди. Мен онам ва онамнинг отаси билан сафарга кетадиган вақтда эдим. Улар бўлса туғилган кунимга совға сифатида ҳамма нарсани тайёрлаётган эканлар, албатта ойим билан келишган холда. Мавлуд ойида, жума кунида ва менинг туғилган кунимда, ажийб… Кунларнинг энг чиройлиси эдиямда. Унинг яқинлари ва менинг яқинларим жума намозидан сўнг йиғилди, мени ҳам никоҳда кияман деб тиктириб қўяган кийимим бор эди, ўшани кийдим. Нақт 1/2 соатда бўлиб кетган ишда. Хатто жума куни эрталаб ўқишгаям боргандим🤦♀️
Кейин у гул опкелди, мени яқин синглим келди суратлар туширгани. Шу билан никоҳ бўлди. Тўй бўлмайди! Сафардан келганимдан сўнг загс қоғоз тайёр бўлади, ўшани оламиз тамом. Ҳамма рози, асосийси биз бахтли бўлишимиз. Бахтли бўлиш учун пул, данғиллама тўй, миллионлик келин кўйлаклар шарт эмас. Хатто ёш мухим эмаскан ( чунки унинг ёши мендан кичик😁)…
Хуллас хозир хаммаси яхши бўладида, сал 2/3 йил яшелар дейдиганларам бўлар. Лекин биз шундай ҳам гўзал бахтга эришиш мумкинлигини исботлаймиз. Насииб…
Басрия🌷
6 509
Инсон ишонгани қадар амал
қила олади.
Меҳмет Йилдиз.
Бир инсон Аллоҳга ишонаман иймон келтирдим лекин намоз ўқий олмайман, рўмол ўрай олмайман аммо ҳаммаси қалбимда, деяётган бўлса демакки у ҳали ўзи иддао қилаётган нарсасини қилмаган бўлади.
6 509
Хаётимдаги илк жума намозим, илк марта катта жамоат билан бирга жума намозини ўқидим. Бутун Харам билан жума намозида Фаластийнни дуо қилдик. Аллоҳ қабул этсин💚
12.09.25
