ar
Feedback
Basriya

Basriya

الذهاب إلى القناة على Telegram

«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

إظهار المزيد
6 513
المشتركون
+324 ساعات
-97 أيام
-9330 أيام
أرشيف المشاركات
Basriya
6 515
Илм хосил қилиш учун энг асосий шартларидан бири шуки, қатъият ва давомат бўлишлиги. Илм ҳар доим мехнат билан хосил бўлади. Айни вақтда ҳам имконият кўп аммо, илмлилар олдингига қараганда камроқлигини сабаби ҳам шудир. Хозирда кўпларда қатъятлилик ва давомийлик камдир. Сал синов келса, синовга енгилишидадир. Машаққатдан қочишдадир. Хўп қаранглар, Аллоҳ таоло хохласа агар Ҳизр алайхиссаламни Мусо алайхиссалам олдига олиб келиб қўярди. Илм ўрганиши учун. Мусо алайхиссалам Аллоҳнинг Ўзи билан гаплашган зот. Нимага олдига опкеб қўймади Ҳизр алайхиссаламни? Нимага яқинроққа қўймади? Нимага жойни аниқ айтмади, исташга, қидиришга буюрди ва қийналиб, сафар қилиб, машаққат чекишига ундади? Илмни ана шундай хосил қилишини Аллоҳ ирода қилди. Шунда илмни ҳам, олимни ҳам қадри бўлади. Хатто бир ерда эшитгандимки, “ Сахар ухлаётган толиби илмни кўрсанг, жанозасини ўқиб қўявер, ундан илм чиқмайди” дейишган экан. Илм ҳар қандай қийинчиликга, машаққатга сабр билан эришилади. 🪶Басрия.

Basriya
6 515
Ажийб барчани фикрларини ўқиб чиқдим, энди яна бироз узунроқ пост ўқийсизлар)

Basriya
6 515
Хозир бир савол бераман ва ўз фикриларни изоҳда қолдиринглар. Олдинлари илм олишга имконият кам бўлган, аммо олимлар кўп бўлган. Хозирда эса имконият кўп аммо … Сизнингча бунинг сабаби нимада?

Basriya
6 515
05.05.25. Эсдан чиқмидиган кун бўлиши учун жамийл сана)

Basriya
6 515
Бу дунё сокин қалб учун жуда шовқинли…

Basriya
6 515
Хайрли кеч, Андижонда 1- синф учун, яхши хусусий мактабни билсангизлар бўлишинглар)

Basriya
6 515
Ат - тибён китобидан
Ат - тибён китобидан

Basriya
6 515
Китоб дўконига Ат - тибён китобини олгани борган эдим. Сотувда қолмаган экан, ўша пайит ўқувчим чиқиб қолдида, мен учун китоб
+1
Китоб дўконига Ат - тибён китобини олгани борган эдим. Сотувда қолмаган экан, ўша пайит ўқувчим чиқиб қолдида, мен учун китоб сотувга келган захоти олдидан олиб қўйганини айтиб қолди… Ризқ хақиқатда турлича бўлади. Еткизганига шукур.

Basriya
6 515
Тавозеъ бу ҳақиқатни гарчи ёш боладан, ўқимаган ёки жоҳил одамдан эшитганда ҳам, қабул қилишдир. 🔖Фузайл ибн Иёз роҳимахуллоҳ.

Basriya
6 515
Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради)
Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради)

Basriya
6 515
💚
+1
💚

Basriya
6 515
Бу постларни хаммасини ўқиб чиқганингизни бу ♥️ белги билан билдиринг…

Basriya
6 515
3 - қисм. Мана энди нима учун хатто хадисда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмоқчи бўлган йигитга: “ Диндорини танлагин барака топгур!” деб маслаҳат берганлар. Фарзанди қори/ қория бўлишини хохлаганлар фарзанд туғилишидан кейин эмас, балки туғилишидан олдин ҳаракат қилиши, фарзанди учун муносиб солиҳа аёл танлаши хақида айтилган. Солиҳа қиз бир кун солиҳа аёл бўлади сўнг солиҳа она. Шунинг учун ҳам солиҳа бўлишга айни дамдан харакат қилиш лозим. Аллоҳим Фотима бинту Муҳаммад онамизнинг ростгўйлик сифатлари билан, Хадича бинту Хувайлид онамизнинг мехрибон ва иродали сифатлари билан, Марям бинту Имрон онамиздек иффат ва хаё сифатлари билан барча барчамизни сифатласин. Аллоҳумма амийн ажмаийн. 🪶Басрия

Basriya
6 515
2 - қисм. Нимага солиҳа қиз бўлиш керак ва қандай? Солиҳа қиз бўлиш, фақат диний мажбурият эмас, балки ўз қадрини билиш, ўзини хурмат қилишдир. Аввало ўзини яхши кўриш керак. Инсон ўзини яхши кўрса, ўзига нисбатан ёмонлик қилмайди. Хаёсиз либос, ёмон мухит, гунох ишлар бу ўз ўзига нисбатан хиёнатдир. Чунки солиҳа қиз ўз ўрнини билади. Аллоҳни дўст қилиб олиш, қизлардан ҳам хаёли, ибратли, яхши ниятдаги қизлар билан дўст бўлиши керак. Энг асосийси хаёни йўқотмаслик…

Basriya
6 515
1- қисм. Солиҳа аёлнинг аслида сифатлари қандай бўлади? Солиҳа аёл/қиз иймонли ва тақводор бўлади. Яъни, Аллоҳнинг амрларини бажаради, харомлардан эхтиёт бўлади. Қуръон ва суннат асосида хаёт кечиради. Иффатли ва хаёли. Яъни, ўз номусини, шанини ва қадрини сақлайди. Назари каломи ва хулқи пок бўлади. Турмушга чиққан бўлса, эрига йўқса ота - онасига итоатли бўлади. Уйида масулиятли бўлади. Уй ишларида фаол, оила мухитини тинч сақлайди. Фарзандларига тўғри тарбия беради. Сабрли ва шукурли бўлади. Хаёт синовларида сабр қилади ва неъматларига шукур қилади. Ҳар бир ишда Аллоҳга суянади. Мехрибон, мурувватли ва хушмуомала бўлади. Юзидан нур, сўзидан эса одоб кўринади.

Basriya
6 515
Мени миямда бир савол кўп айланар эди, айнан кўчага чиқганимда, овқатланиш учун бирор жойга кирганимда атрофдаги айрим қизларнинг ўзини тутиши, бошқаларнинг эътиборини тортиш мақсадида кийиниши, бақириб гапириши, хиринглаб кулиши асабимга жуда тегарди. Кўп ўйлардим, нега буларга эътибор керак? Шу қилиқлари ўзи бирор соғлом фикрлайдиган эркакга ёқармиди? Нега ўзига нисбатан хурмати паст? Базан бундай қизларга дуч келиш учун, айрим ўғил болларнинг комменти ҳам кифоя афсуски. Мана шу саволларга жавоб топиш мақсададида ушбу китобларни ўқиб чиқдим. “Қалб иффати, Футувват, Олим етиштирган оналар, Ижтимоий одоблар, Тил офатлари, Бахтиёр оила, Хисоб,Рухий тарбия, Энг бахтли оила, Мен Робия, Жаннат саййидалари, Қуръони карим шафоати.” Ва бир нечта ютубдан подкастлар ҳам кўриб, фикр ва хулосаларимни ёзиб чиқдим. Ўзи солиҳа қиз бўлиш учун нима қилиш керак?, унинг сифатлари қандай ? солиханинг хаётдаги ўрни қандай деган саволларимга жавоб топилди.

Basriya
6 515
Хайрли кеч, бугун ҳам бир мавзуда пост ёздим, нақт 11 та китоб, 3 та 2 соатли патқастни кўриб чиқдим бу учун… Постлар қисқа эмас табиийки, иншааАллоҳ кечроқ дарслардан бўшаб ташлайман. Унгача мавзу нима хақида бўлганини тахмин қилиб кўринг)

Basriya
6 515
Хозиргина бир канал муаллифининг сўзларини ўқиб қолдим. Ҳар бир ёзганларим - фарзандларим кабидир. Инсон ўз фарзандларини бошқа ота - она билан кўришнм истармиди? Кўнармиди? Мен ҳам ёзиқларимнинг бошқа саҳифада, ўзга муаллиф қалами остида кўришга чидай олмайман… Фарзандларни етим қилмаслик учун муаллифи билан олинг… Хақиқатда ҳам инсоннинг ўз фикрлари, сўзларини бошқалар шунчаки кўчириб қўйиши инсонни ранжитади.

Basriya
6 515
Сенга насиҳат қилар эканман, бу “мен сендан яхшиман”, дегани эмас. Бу билан мен: “Сенга ҳам яхшиликни хоҳлайман”, демоқчиман! Адҳам Шарқовий.

Basriya
6 515
кўнглилар қолса индамай чиқиб кетилар, хечким мажбур эмас бу ерда қолишга, нима пост ёзилса ҳам мен илмлиман деб ёзилмиди, манфаат билан бўлишаман деб ёзилади