Basriya
الذهاب إلى القناة على Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
إظهار المزيد6 528
المشتركون
+224 ساعات
+167 أيام
+6330 أيام
أرشيف المشاركات
6 527
Ҳай майли сизларники тўғри азизлар.
Тақво бошқа фатво бошқа))
Эртага бошлисларми ёки индинга хайрли бўлсин барчамизга!
6 527
Ботимга бунча кўп хабар🤦♀️
Мен кўрганимни ёздим. Ўзилар кимга ишонсезлар шуни қилақолилар унда!
6 527
✉️Эртага рўза бўлишимиз керак, яни бугун саҳарлик қиламиз. Сўраб ёзаятганлар учун эслатма)
6 527
Repost from N/a
📎“Арбаин Ан Набавий” Қириқ қудсий ҳадисларни ёдлаш илми.
Мусулмонлар таълим олиши лозим бўлган, Қуръондан кейинги ўринда турадиган Ҳадис илми.
Ушбу дарсликда :
🟢Ҳадисларнинг арабий матни ва таржимаси ёдланади
🟢Шарҳ ва изоҳлар берилади
🟢Луғат бойлиги оширилади
🟢Курс охирида имтихон бўлади. Шаходатнома ёки ижоза берилади.
📌Дарслар жонли тартибда бўлиб, ҳар бир толибалар билан ишланади.
📌Дарс давомийлиги икки ой
📌Ҳафтада уч кун 15:00 / 19:00
📌Ойига 250.000
Мурожаат учун: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 527
Таржима
Нега сукут сақлаяпсан?
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб юз марта айтсанг, гуноҳларинг кечирилади, гарчи улар денгиз кўпиги қадар бўлса ҳам.
Нега сукут сақлаяпсан?
“ Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” сўзи жаннат хазиналаридан бир хазинадир.
Қаерда? Жаннатда!
Нега сукут сақлаяпсан?
“Аллоҳум мағфирлил муъминина вал муъминат” деб айтсанг.
Аллоҳ сенга ҳар бир мўъмин ва мўъмина учун, тириклари ва ўликлари учун бир ҳасана ёзади.
Аллоҳнинг фазли кенгдир.
Нега сукут сақлаяпсан?
Агар таҳоратдан сўнг “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийкалаҳ ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, Аллоҳуммажални минаттаввабина важъал минал мутотоххирин” десанг жаннатнинг саккиз эшиги сенга очилади…
Basriya
6 527
Бугун эрталаб рамазонимни келишига уйни безагани нарсалар опкелдик. Ўзиям ҳаммма шарларни ишириб, чиройлилаб чиққани 2 соат вақтим кетди🌟
6 527
Устозим билан суҳбатдан парча, суҳбат жуда манфаатли бўлгани учун шу ерда қолишини хохладим…
Басрия Қуръонни ёдлаб қория, ҳадис ёдлаб муҳаддиса, фиқҳни ўқиб, ўрганиб фақиҳа, ҳаттота, муқарриа бўлдиз. Мана мақомотни ҳам анча ўргандиз. Сизга айтадиган гапим шуки, Аллоҳ таоло ўзи яхши кўрган бандаларига илм деган ризқни беради. Ўрганиш бу мухумдир аммо амал қилмагунингизгача ўрганганлариз 0 га тенгдир.
Исломда илм, йўлни билиш Амал эса шу йўлда юришдир! Йўлни билиш осонроқ аммо йўлни юриш эса умрбот курашдир. Ҳар доим эсингиздан чиқмасин, сиз ўзингизга олималикга кетаётган инсонман деб қараманг. Нафсингиз ҳаволаниб қолмасин, мен Аллоҳга яқинлашиш йўлидаги толибаи илмман денг…!Пс: Инсон қанча ўрганган сари камгап, босиқ бўлиб боравераркан. Чунки елкасиша тушаётган масулият, мияда айланадиган саволлар, энг кўп ўзи билан ўзи ишлайдиган, ўзига - ўзи тинмай берадиган саволларига жавоб қидираётган инсон сифатида. Устозлардан суҳбат оларкансан, сен шунчаки дунёга келмаганингни, ўрганган саринг амалларингни қанчалик ислоҳ қилишинг кераклигини тушуриб етасан киши…💔 Басрия🌸
6 527
Шахсий фикр🔗
Устозлар хақида…
Аслида устозлар хақида фикр билдиришга ожизроқман. Аммо бор фикримни билдирсам, бошқаларга ҳам манфаатли бўлади иншааАллоҳ. Шахсан ўзим илм олаётганимда устоз танлашда жуда хушёр бўламан. Кўп ерларда ўқиган, профессор устозлар бор аммо дарс ўтиш қобиляти шундай неъматки, ҳамма ҳар ҳил еткизиб беради. Мисол учун: Бир профессор араб устозда ҳадис илмини ўқигандим, яхши дарс ўтади аммо қалбизга етиб бормайди. Кейин ўзбек устозда ўқидим. Вайй ишонилар жамийл - жамийл. Шундай ҳадисларни шархлаб берадики, ўтган дарсидан нафақат билим, балки руҳий озуқа ҳам олиб чиқиб кетасиз)
Хақиқат шуки, қалбдан чиққан сўз, қалбга етиб боради.
Айтмоқчиманки, устозлар кўп бўлиши мумкин, мисол учун оддий инглис тили ўқитувчиси дейлик, хозирда жуда кўп, улар нимаси билан ажралиб туради? Ҳамма бир ҳил билимли бўлиши мумкин, аммо бир ҳил билим бера олмайди. Ҳамманинг ўз услуби бор))
Шунингдек мен ҳам жуда хохлардимки, ўз усулларига яни методига эга устоз бўлишни, ўргатаётган илмим қалб - қалбига етиб боришини иншааАллоҳ.
Сизлар ҳам устозлариларда шундай фарқ сезганмисизлар)
6 527
Ахмоқ ривоят қилади
Олим риоя қилади
Устозимдан
Яъни кўп гапираверади аммо амал қилмайдиган инсонлар ахмоқдир.
Амали билан кўрсатиб қўядиганлар олимдир.
6 527
+1
Хайирли кун, куниларни яхши бошлаб олдиларми) Манам эрталабдан мехр пиширдим. Ўзи мехр бериб тайёрланган ҳамма нарса ширин бўлади. Бугун битта китоб хақида, битта бошқа бир мавзуда манфаатли пост чиқади. Унгача реакциялар билан пиширганимга бахо бериб турилар))
6 527
Барча дарслар тугади нихоят, инсон яхши кўрган ишидан чарчамайди хақиқатда. Толиққан холатда дарсларга кирган эдим, анча тетиклашиб қолдим…
6 527
Эрталаб ҳам 5.800 та эдик, қизиқ. Энди ким нима билан машғул бўлса борини кўрсатадику. Уйда иш қилятсам, манам китоб ўқиб ўтирибман деб, ақлли гап ёзмиманку🤦♀️
Ҳа майли, ўзилар биласизлар) Рамазон ичи бу нарсаларга эътибор қилмайман. Кейин яна бир гап бўлар.
