Protsess.uz | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
O‘zbekiston va jahonda ro‘y bergan eng muhim yangiliklar, jamiyat hayotidagi dolzarb masalalar yuzasidan aniq va xolis axborot yetkazuvchi — Protsess.uz veb-saytining Telegram rasmiy kanali.
إظهار المزيد3 335
المشتركون
-924 ساعات
-457 أيام
-16130 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
#tayinlov
Abutalipov Abduaziz Abdulaziz oʻgʻli IIV Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — Bosh imidjmeyker lavozimiga tayinlandi. Unga “mayor” maxsus unvoni berildi.
Tayinlovga qadar A.Abutalipov Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi bosh direktori lavozimida faoliyat yuritgan.
———
Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Бош имиджмейкер лавозимига тайинланди. Унга «майор» махсус унвони берилди.
Тайинловга қадар А.Абуталипов Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритган.
———
Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз угли назначен на должность заместителя начальника Управления по связям с общественностью и средствами массовой информации МВД — Главного имиджмейкера. Ему присвоено специальное звание «майор».
До назначения А.Абуталипов занимал должность генерального директора Национальной медиа ассоциации Узбекистана.
Telegram | Instagram | Facebook
+3
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида учинчи маротаба кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Тадбир йиллар давомида оддий савдо ярмаркасидан инклюзивлик, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йирик ижтимоий платформага айлангани таъкидланди.
Фестиваль доирасида иш ярмаркалари, профессионал танловлар, таълим ва касбга йўналтириш дастурлари ўтказилди. Бу йил илк бор Абилимпия миллий чемпионати ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар турли йўналишларда ўз касбий маҳоратини намойиш этдилар. Тадбир иш берувчилар ва иқтидорли мутахассислар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.
Шунингдек, фестивалда инклюзив бандликни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
#tabriklaymiz
📚 Xalq banki Ichki audit departamenti direktori Alimov Baxtiyor Murodovichning “Raqamli transformatsiyalash sharoitida bank risklari boshqarishni takomillashtirish” mavzusidagi iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiya ishini muvoffaqiyatli himoya qildi.
📌 Dissertatsiya ishida banklarda likvidlilik risklarini baholash va boshqarishda an’aviy usullardan raqamli usullarga transformatsiya qilish, xususan, suniy intelektdan foydalanish orqali ekonometrik (SVAR, SARIMA, Least square with Breaks) modellar bilan ichki va tashqi omillarni ta’sirini o’rganishda, strestestlash uchun prognozlashda turlicha ilmiy yagiliklar qayd etilgan.
👏 Baxtiyor Murodovichga kelgusi faoliyati davomida bundanda yuqori yutuqlar tilaymiz.
АҚШ Эрон блокадаси бошланганидан бери 38 та кемани қўлга олди
АҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда.
АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқдаги Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълумотларига кўра, Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда.
Ўттиз саккизта кемага аллақачон йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган, деб хабар берди korrespondent.net.
“АҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда. АҚШ кучлари 38 та кемага йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган”, дейилади баёнотда.
SAMARQANDDA XALQARO FORUM VA YOSHLAR SAMMITI O‘TKAZILADI
⚫️2026-yil 20-21-aprel kunlari Samarqand shahrida BMT Narkotiklar va jinoyatchilik bo‘yicha boshqarmasi bilan hamkorlikda “Jamoat salomatligi va xavfsizlgini ta'minlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish” mavzusida global forum bo'lib o'tadi.
Forumni o‘tkazishdan ko‘zlangan maqsad:
➡️narkotiklarning noqonuniy aylanmasiga qarshi kurashish samaradorligini oshirish;
➡️ilg‘or xalqaro tajribani tizimli o‘rganish va amaliyotga joriy etish;
➡️zamonaviy narkotahdidlarga qarshi kompleks yondashuvlarni ishlab chiqish;
➡️giyohvandlikka qarshi kurashda davlatlararo va xalqaro hamkorlikni mustahkamlashdan iborat.
Tadbirda:
🟢Birlashgan Millatlar Tashkiloti, Interpol, Yevropa Ittifoqi, Shanxay hamkorlik tashkiloti, Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligi, Jahon bojxona tashkiloti hamda shu kabi boshqa 20 dan ortiq nufuzli xalqaro tashkilotlar,
🟢50 ga yaqin davlatdan huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbarlari,
🟢500 ga yaqin xalqaro ekspertlar va soha mutaxassislari ishtirok etishi kutilmoqda.
🔅 Batafsil
✅ Bizni ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz orqali kuzatib boring
🖥 Web-sayt | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook
САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО ФОРУМ ВА ЁШЛАР САММИТИ ЎТКАЗИЛАДИ
🟢2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:
➡️наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
➡️илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
➡️замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш;
➡️гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда:
🟢Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар,
🟢50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари,
🟢500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.
🔅Батафсил
✅ Бизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг
🖥 Web-sayt | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📊 Март ойида инфлятсия 0,6 фоизни ташкил этди
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил март ойида истеъмол нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган. Йиллик инфлятсия 107,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга паст бўлган.
Нархлар ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари (1,2%) ҳиссасига тўғри келган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,3%, хизматлар эса 0,2%га қимматлашган.
Ҳисоб-китоблар 1,2 миллиондан ортиқ нарх кузатувлари асосида амалга оширилган.
Алкогол ва тамаки савдосида нақдсиз тўлов тартиби жорий этилди
Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдосини фақат электрон (нақдсиз) тўловлар орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Мазкур чора иқтисодиётда шаффофликни ошириш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва назорат тизимини кучайтиришга қаратилган. Янги тартиб орқали савдо жараёнларида очиқлик таъминланиши, ноқонуний ҳамда контрафакт маҳсулотлар айланмасига чек қўйилиши кутилмоқда.
Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёевнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–246-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда.
Фуқаролар ва тадбиркорлардан алкогол ҳамда тамаки маҳсулотлари савдосини банк карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш сўралмоқда.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет маълумотига кўра, 7–9 апрель кунлари кутилган ёмғирлар сабаб республика ҳудудларининг айрим тоғли ва тоғ олди туманларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Хавф, хусусан, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти ҳамда Андижон вилоятининг қатор туманларида кузатилиши эҳтимол.
Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши мумкин.
Мутахассислар тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга, об-ҳаво огоҳлантиришларини кузатиб боришга чақирмоқда.
Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, 4 апрель шанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Фарғона водийси ҳамда республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво асосан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Якшанба куни республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши, баланд тоғларда эса қор кўчиши хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда.
Тошкент шаҳрида шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–17 даража, кундузи 19–21 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир эҳтимоли сақланади, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 22–24 даража атрофида бўлади.
Учинчи ракеткани мағлуб этган Фомин 1/2 финалда ўйнайди
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин Хитойнинг Мааншан шаҳрида давом этаётган ITF M25 турнирининг ярим финал иштирокчисига айланди.
Ҳамюртимиз бугун мусобақанинг чорак финали доирасида турнирда учинчи рақам остида таснифланган британиялик Чарльз Брумга қарши баҳс олиб борди. Икки соату 20 дақиқа давом этган учрашувда Фомин уч сет якунига кўра 3/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.
Эртага Сергей Фомин финал чиптаси учун Хитой Тайпейи вакили Ли Куан-Йига қарши кортга чиқади. Рейтинги йўқ бўлган Ли бугун 1/4 финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, россиялик Илия Симакиндан 6/4, 4/6, 7/6(6) ҳисобида устун келиб, яхшигина шов-шув кўтарди.
Таққослаш учун, ҳозирда Сергей Фомин ATP рейтингида 336, Чарльз Брум 244-ўринни эгаллаб турибди. Фомин - Ли учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 07:00да бошланади.
+3
Бухоро вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган натижадорлиги натижадорлиги ва 2026-йилга у вазифалар вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
2025-йил вилоят ялпи, ҳудудий маҳсулоти ҳудудий фоизга ўсиб,2 фоизга сўмга, 86,етган. сўмга ушбу. кўрсаткични-йилдсўмга етказиш,1 ва фоизтаъминлаш ва 9,1 вазифаси қў таъминлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек,даражасини ишсизлик фоизгача қисқартириш даражасинаҳолини даромадли, қилиш,5 режалаштирилган. Инвестиция йўналишида млхориўзлаштириш 3,3 млрд млрд долларлик экспортни таъминлаш, ҳамда,5 млрд қиймати млбўлган лойиҳаларни умумий амалга 9,ошириш млрд белгиСаноат соҳасида амалга лойиҳа доирасида. мингта янги иш ўрни яратиш лойиҳа доирасида 18 мингта Когонда иш элегибрид автомобиллар тутилган.ишлаб чиқариш, нефть электр ва гибрид материаллари бўйиқувватлар, нефт-ташкил этиш режаҚишлоқ бўйича ятежаш.
технологияларини хўжалигида 100 этишғалла ҳосилдорлигини, сув ошириш технологияларини Чорвачиликда этиш, пахта ва ғалла лойиҳа оширянги иш. Чорвачиликда Туризм та соҳасида лойиҳа амалга миллион, сайёҳни қилиш, янги жойлаштириш.
воситаси ва янги-туроператорни 9 миллитушириш жалб режалаштирилган. 73 та янги янгмарказлари ва 15 тхамеҳмонхоналар ишгЙиғилишда. уй-жой қумуҳандислик-коммуникация халқаро инфратузилмасини меҳмонхоналар ривожлантириш,.
Йиғилишда уй-жой қурилиши, йўл ва йирик-коммуникатсия Дбарча, соҳанатижага эришибир ташаббусни амалий лойиҳага айлантириш қилинди.
Давлат раҳмасъулларгартегишлиҳтопшириқлариқ натЎзбекистонар бир ташПаХалқйқалантириш юзасидан масПрезидентгФпшириқлар юзасидан.
Аҳоли билан мулоқот тизими самарали ташкил қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 майдан қатор янги тартиблар жорий этилади.
Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади. Белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган мурожаатлар автоматик тарзда юқори турувчи давлат органига ижро учун ўтказилади.
Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади. Назоратга қайтарилган мурожаатлар юқори турувчи органлар томонидан 3 иш куни ичида қайта кўриб чиқилиши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда камида бир марта парламент палаталарида эшитилади. Ҳудудларда эса ҳокимлар ва маҳаллий ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тегишли маҳаллий кенгашларда кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, давлат органлари ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини мунтазам ёритиб боради. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар таҳлил қилиниб, бу кўрсаткичлар ташкилотлар фаолияти самарадорлигида инобатга олинади.
Мазкур чора-тадбирлар аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлашга қаратилган.
Зарарли чигирткалар тухумдан чиқишни бошлади
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида зарарли чигирткалар тухумдан чиққан. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, 22 мартдан Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятида, 24 мартдан Самарқанд вилоятида, 28 мартдан эса Жиззах вилоятида марокаш чигирткасининг 1–2 ёшдаги турлари кузатилган.
Чигирткаларнинг экин майдонлари ва томорқаларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида кузатув-назорат ишлари кучайтирилган. Аниқланган ҳудудларда кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Кураш тадбирларига махсус техника ва мингдан ортиқ қўл пуркагичлар жалб этилган, зарур ёқилғи ва воситалар захираси яратилган.
2026 йилда 651,8 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 22 минг гектардан ортиқ ҳудуд ўрганилиб, 3 641 гектарда ишлов берилган.
Фуқаролардан чигиртка тарқалган ҳудудлар ҳақида тегишли хизматларга хабар бериш сўралди. Кураш тадбирлари бепул амалга оширилмоқда.
Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди
2026-йил 1-апрелдан давлат тиббиёт муассасаларида 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Янги тартибга кўра:
– тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди; – зарарли ва юқори зўриқишли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган вақт қўлланилади; – тиббиёт ходими бўлмаганлар учун иш вақти 40 соат этиб белгиланади.
Поликлиникаларда иш вақти душанба–жума 08:00–20:00, шанба куни 08:00–14:00 (навбатчилик) тартибида амалга оширилади.
Иш ҳақи сақланади, статсионарларда навбатчилик тизими доимий асосда ташкил этилади.
Ярим асрдан сўнг илк экипажли ой парвози: «Артемида-2» миссияси старт олди
NASA томонидан амалга оширилаётган «Артемида-2» миссияси доирасида бортида 4 нафар астронавт бўлган Orion космик кемаси Florida штатидаги Kennedy Space Center космодромидан Space Launch System (SLS) оғир ракета-ташувчиси ёрдамида муваффақиятли учирилди.
Мазкур парвоз 1972 йилдан бери Ой сари амалга оширилган илк экипажли миссия ҳисобланади. Экипаж таркибига Reid Wiseman, Victor Glover, Christina Koch ҳамда Jeremy Hansen кирган.
Миссия доирасида «Orion» Ой атрофида бир марта айланиб чиқади. Парвоз тахминан 10 кун давом этади ва кема Ой юзасидан қарийб 7,5 минг километр масофада учиб ўтади. Миссия Ойга қўнишни назарда тутмайди, асосий мақсад — кеманинг барча тизимларини очиқ коинот шароитида синовдан ўтказишдир.
«Артемида-2» бир қатор жиҳатлари билан тарихий аҳамиятга эга. Хусусан, илк бор аёл астронавт ҳамда АҚШ фуқароси бўлмаган иштирокчи Ой сари экипаж таркибида парвоз қилмоқда. Шунингдек, ушбу миссия инсон тарихидаги энг узоқ масофага чиққан экипажли парвозлардан бири сифатида қайд этилиши кутилмоқда.
Мазкур парвоз келгусида режалаштирилган «Артемида-3» ва «Артемида-4» миссиялари учун муҳим босқич бўлиб, улар доирасида инсонни яна Ой юзасига тушириш кўзда тутилган.
Хитойда сунъий интеллект асосида бир кишилик компаниялар тез ривожланмоқда
Хитойда АИ воситалари ёрдамида бир кишилик компаниялар (оne-person companies) жадал ривожланмоқда. Ушбу формат тадбиркорга ходим ёлламасдан туриб, барча бизнес жараёнларини – маҳсулот жойлаш, маркетинг ва мижозлар билан ишлашни – сунъий интеллект агентлари орқали автоматлаштириш имконини беради.
Alibaba президенти Куо Чжан таъкидлашича, АИ агентлар инсонларни алмаштирмайди, балки якка тадбиркор учун виртуал жамоа вазифасини бажаради, бу эса бизнесни самарали бошқариш имконини яратади.
Баъзи шаҳарлар ҳукумат томонидан стартапларни қўллаб-қувватламоқда: бепул уй-жой, ижарасиз офислар ва 720 минг долларгача субсидиялар ажратилган.
Alibaba «Аccио Work» платформаси орқали кичик бизнеслар учун солиқ, логистика, маркетинг ва мижозлар билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш хизматини тақдим этмоқда. Платформа 2024 йил охирида ишга туширилган ва ҳозирда ойига 10 миллион фойдаланувчига эга.
3 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
«IMEI» кодларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорларнинг масъулияти
Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини мобил қурилмаларнинг «IMEI» кодларини рўйхатдан ўтказиш талабларига қатъий риоя этишга чақирди.
2025 йил давомида 147 та мурожаат қўмитага келиб тушган. Шуларнинг 55 таси ижобий ҳал қилинган, 89 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси эса тегишли органларга юборилган.
Қўмита таъкидича, IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти истеъмолчига эмас, балки ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки сотувчига юкланган. Сотувчи харидорга қурилма ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этиши ҳамда рўйхатдан ўтган маҳсулотни сотиши шарт.
Акс ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши мумкин.
Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамга чиқди
Гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1 апрель куни Номзодлар турнирининг 4-турида Фабиано Каруанани мағлуб этди ва мусобақа жадвалида якка пешқадамга чиқди.
Ушбу ғалаба билан Синдаров 4 партиядан 3,5 очко жамғариб, турнирда учинчи ғалабасини қайд этди ва якуний ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.
Партия 36 юришда якунланди. Оқ доналарда ўйнаган Синдаров рақиб хатосидан фойдаланиб ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди.
Навбатдаги 5-тур 3 апрель куни бўлиб ўтади. Унда Синдаров қора доналарда Хикару Накамурага қарши баҳс олиб боради.
2026 йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелгача давом этади. Унда дунёнинг энг кучли 8 гроссмейстери иштирок этади. Ғолиб амалдаги жаҳон чемпиони Дommараджу Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
