cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 309
المشتركون
-524 ساعات
+267 أيام
+130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:38
Video unavailableShow in Telegram
Болалар гурухи билан интервью (фрагмент) 1994 йил Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
إظهار الكل...
Bolalar guruhi 1994.mp47.11 MB
     У ҳовлисига кириб бораркан,қайнонаси Нозигул хола қизи Гулчеҳра билан ошхонада кечки овқатга тайёргарлик кўришаётганини кўрди.Гулчеҳра енгил саноат коллежининг 3 курсига ўтган, хушсурат ва одоблигина  қиз эди. Дарвозадан кириб келган Гавҳарнинг олдига югуриб чиққан қиз “Ассалом ойижон,яхши келдингизми?”-деб,юзидан енгилгина ўпиб қўйди.   -Ҳа,нима овқат қиляпсизлар?-  Гавҳар ичкарига қараб йўналар экан  сўради.-Уканг қаерда?     -Бибижоним билан дўлма  солиштирдик. Карамга,ток баргига,булғор қалампирига  ҳам қийма солиб ўрадик.Антиқа таом бўлади,ойижон,-деди Гулчеҳра.-Жонибек Ғулом жўрасининг  уйига кетганди,келиб қолар.    Гавҳар хонасига кириб,кийимларини алмаштирди.Ҳаммомга кириб,юз-қўлларини чайиб,ҳовлига чиқди.Сўри устидаги кичик хонтахта ёнида ўтирган Нозигул холага”Ойи,чарчамадингизми?”-деб ҳол сўраган бўлди-ю, ошхонага ўтди. Қайнонаси “Ҳа,раҳмат.Ўзингиз ҳорманг”,-деб жавоб берди. Қизи чой дамлаётган экан.Шу пайт ташқаридан машина овози эшитилди.Бироздан кейин дарвоза очилиб,эри ва ўғли кириб келишди.       Мазали кечки овқатдан сўнг  болалари ўз хоналарига кириб кетишди. Гавҳар эри ва қайнонасига бугунги  воқеани қисқагина сўзлаб берди.Кореяга ишга кетмоқчилигини,дугонасининг унга бу борада ёрдам бермоқчи эканлигини ҳам қистириб ўтди.   -Билмасам,қизим. Менимча,борига шукур қилиб,шу ерда  ишлаганингиз яхши.”Ўз уйинг-ўлан тўшагинг”,-дейди машойихлар.Бировдан кам,бировдан кўп яшаяпсизлар,-сўз бошлади қайнонаси.-Қолаверса, қиз-у ўғлингиз айни вояга етиш ёшида.Уларга она ҳар доимгидан-да кўпроқ керак...   -Ёшинг қирққа яқинлашяпти,-деди    қовоғи солинган Жўрабек .-Энди сенга чет элда пишириб қўйибдими? Тил ўрганишинг ҳам қийин.    -Ёшимга нима қилибди,Жўрабек ака?-Гавҳарнинг зардаси қайнади.-Гулнора ҳам мен билан тенг.Мана бориб бинойидай ишлаб келди.Уй-жойларини  таъмирлабди,болаларининг сарпо-суруғини тайёрлабди.Эрига “Ласетти” оберибди.Бунинг нимаси ёмон?   Жўрабек ўйланиб қолди.Бир томондан хотинининг гаплари унга жўялидай туюлди. Ростдан ҳам  хотинининг ишлари юришиб, янги улов сотиб олишса, яхши бўларди-да.Ўғлининг жимиб қолгани ёқмаган қайнонаси яна гапга аралашди.    -Келинжон,ўйлаб иш қилинг.Эрингизни норози қилманг.    -Ойижон,нимага мени тушунмаяпсизлар? Болаларимнинг келажагини ўйлаб ҳам шу ишни қилмоқчиман. Эрта-индин Гулчеҳрани узатишимиз,ҳовли-жойни таъмирлашимиз керак.Яна фарзандларимизни ўқитишимиз ҳам лозим.Эҳ-ҳе,қанча ташвишимиз бор.   -Ҳаммасини Аллоҳ етказади.Сиз сабрлилардан бўлинг.Бозордан ҳам ёмон топмаяпсиз.-Нозигул хола салмоқланиб гап бошлаётганди,Гавҳар уни гапиришга қўймади.   -Ойи,шунча сабр қилганим ҳам етар.Ўғлингизга турмушга чиққанимга қарийб йигирма йил бўлди.Айтинг-чи,шу ҳовлида ўтган вақт ичида нима ўзгарди? Хайрият,раҳматли қайнотам шу уйларни қурган эканлар.Ўғлингиз бўлса, шу йиллар ичида қурганлари фақат битта ҳаммом холос.Гап шу: Кореяга кетаман.Эртадан тил ўрганишга қатнайман.-Гавҳар шундай деб жойидан турди.-Дам олмоқчиман,яхши ётиб туринглар. Аёл шундай деганча,сўридан енгилгина   пастга сакраб тушди.Ўзига музтар нигоҳ билан қараб қолган яқинларининг ҳолатини сезмагандай,хоналардан бирига кириб кетди.    (Давоми бор) https://t.me/IJOD07
إظهار الكل...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 1😢 1
#НАДОМАТ Моҳигул Назарова                                               Надомат                              (Кичик қисса) 1.Хориж орзуси     Баҳор фаслининг тароватли, серёмғир кунлари ёзнинг  жазирамасига ўрнини бергиси келмаётган кунлар. Ҳаво  сезиларли даражада исиб,ҳамма енгил кийимлар излаб қолди. Шу сабабли бугун дўконида савдо ҳам анча яхши бўлди.  Гавҳар  ўзи юритадиган мато ва газламалар дўкони зшигини  қулфлаб,бозор дарвозасига қараб юрди.Бугунги тушумдан кўнгли кўтарилган  бўлса-да,дугонаси Гулноранинг сўзларини эслаб,бир хўрсиниб қўйди.    Анча йиллардан бери Кореяда ишлайдиган дугонаси таътилга келган экан.Бозорга келган Гулнора Гавҳарнинг дўконига тасодифан кириб қолди-ю,анчадан бери кўрмаган дугонасини   пештахта орқасида кўриб хурсанд бўлиб кетди.     - Ие,Гавҳар ўзингмисан дугонажон?-Гулнора қучоқ очганча унга яқинлашди.-Яхшимисан?      Харидорлар титкилаб ташлаган матоларни тўғрилаётган Гавҳар ҳам  ўн йил бир синфда ўқиган дугонасини кўриб қувониб кетди. Қучоқлашиб кўришган дугоналар анча пайт гурунглашиб ўтиришди.Ўтган воқеаларни,синфдошларни эслашди.Гавҳар яхши кийинган, тилла тақинчоқлари  ўзига ярашган  дугонасига  қараб, ҳаваси келганини яширолмади. Кореяда ишларинг яхши бўлган кўринади,а Гулнор? -Ҳа,худога шукур.  Участкани ростлаб олдик. Хўжайинга “Ласетти” олиб бердим. Болаларнинг  сарпо-суруғини ҳам тайёрлаб қўйдим. Афсуски,шартнома муддатим тугаб,қайтишимга тўғри келди. Аммо яна кетаман,деб юрибман.    -У ёқда нима иш қилдинг ўзи?-Гавҳар ўзини қизиқтирган саволни беришдан тийилолмади.     -Ойна ишлаб чиқарадиган заводда ишладим.    -Иши қийин эмасми?    -Кореяда ишлаш асло  қийинмас.Ҳамма ишни техника бажаради,фақат назорат қилишни билсанг бўлди.    -Тилни қандай ўргандинг?    -Аввал Тошкентда тил ўрганиш курсларида ўқидим.Кейин луғат ёрдамида иш жараёнида керакли сўзларни ёдлаб олдим.-Гулнора шундай деб,жойидан тураркан,қўшиб қўйди.-Сен ҳам Кореяга бориб ишласанг,яхши бўларди.  Мактабни ҳам йиғиштирдингми,дейман? -Ҳа, ҳар икки ишни эплаш қийинлик  қилди,-Гавҳар шундай деб ерга қаради.- Мактаб директори Сабоҳат опа билан келишолмадим.Дарсга озгина кечиксам ҳам,қаттиқ уришадиган бўлди.Шу сабаб “ бор-е,мактабингни пишириб егин”,-деб ўзимни савдога урдим. -Тўғри қилибсан. Ҳозир биргина маошга қараб яшаш қийин.-Гулнора шундай деб дўконнинг эшигига қараб юрди.-Майли,вақтингни топиб уйга ўт.Суҳбатимизни қолган жойидан давом эттирамиз.    -Юрагимга олов ёқдинг,дугонажон.Ўзим ҳам анчадан бери қаергадир бориб ишлаш ҳақида ўйлаб юрибман.-Гавҳар шундай деб,савдо дўконига ишора қилди.-Бу дўконнинг ижара пули,солиғи,яна рўзғор харажатлари ҳаммаси шу ердаги савдо ҳисобидан.Аммо савдони биласан,бир куни яхши бўлса,бошқа куни хоҳлаганингдай бўлмаслиги мумкин. Ҳовлимиз ҳам эскигина.Болалар катта бўляпти.Уларнинг талаби ҳам кундан-кун ошиб боряпти.    -Хўжайининг билан маслаҳатлашиб кўр.Агар кетишингга рози бўлса,Кореяга бориб ишлашинг учун қўлимдан келгунча кўмаклашаман.Аммо ҳужжатларни тайёрлашинг,тил ўрганишинг учун вақт керак бўлади.    -Мен ҳаммасига тайёрман. Айтдим-ку,камчиликларимиз кўп ҳали,-Гавҳар дугонаси билан  хайрлашаркан,кўнглидан ўтган гапни яширолмади.-Ёрдам берсанг,яхшилингни ҳеч қачон унутмасдим.   -Айтдим-ку,қўлимдан келгунча кўмаклашаман,йўл-йўриғини тушунтираман.Майли хайр,дугонажон.    -Яхши бор,Гулнор.-Гавҳар расталар оралаб кетаётган дугонасига қўл силтаб қўяркан, Кореяга бориб ишлаш хаёли миясини буткул эгаллаб олди.    Гавҳар таксида уйига етиб келгунча ҳам хорижга бориб ишлаш орзусидан воз кечолмади. Ҳаётида ҳали қилиниши керак бўлган ишлари,ният-ҳаваслари кўплиги,эри Жўрабекнинг оддийгина киракашлиги ва ўзининг кичиккина тижорати билан буларнинг ҳаммасига эришиш ўта қийинлигини ҳис қилаётгани-аёлдаги хорижга бориб ишлаш   ҳақидаги қарорини  қатъийлаштираётганди. “ Нима мен шу Гулнор эплаган ишни қилолмайманми? Эплаб кетаман,насиб бўлса.Аммо Жўрабек акам рози бўлармикан?”
إظهار الكل...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Қадрли дўстлар! Бугундан бошлаб «Надомат»номли қиссани қўйиб бормоқчиман. Асар сизларга маъқул бўлишидан умидворман.
إظهار الكل...
14👍 3
#Ҳикмат Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз, албатта, мукаммал қилиб сўранг! Номигагина, чала сўраманг! Фарзанд сўраяпсизми... солиҳ, соғлом, гўзал, фаросатли ва ҳаказо тўлдириб сўранг! Уй сўраяпсизми... барокатли, яхшиликка бой, қўшнилари яхши ва ҳаказо тўлдириб сўранг! Иш сўраяпсизми, пул сўраяпсизми, турмуш ўртоқ сўраяпсизми тўлдириб сўранг! Уйланиш арафасида турган йигитлар... сизга итоат қиладиганини сўранг, қомат, чирой ўткинчидир. Турмуш қурмоқчи бўлган қизлар... мукаммал сўранг, чиройли бўлсин, пули бўлсин билан иш битмайди. Пули бўлгани билан сизга бермаслиги мумкин, чиройи бўлгани билан аҳмоқ бўлиши мумкин. Жўмардини сўранг, номарддан Ўзи сақласин! Қизларимга доим: "Виждони борини сўраларинг, Аллоҳдан қўрқадиганини сўраларинг, инсофи борини сўраларинг", деб чарчамадим. Кўпни кўрдим, виждонни биринчи ўринга қўйдим. Намоз, рўза бошқа ибодатлар инсонни ўзи учун экан, бошқаларга ундан наф йўқ. Виждон, инсоф бўлмаса ана бу катта муаммо... Зулфия Махмуд https://t.me/IJOD07
إظهار الكل...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 9 1🔥 1
#Ёднома Гулчеҳра Нуруллаева (1938 - 2021) Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йил 29 июнь куни Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. 1946–1956 йилларда ўрта мактабда ўқиб, уни олтин медаль билан тугатган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика бўлимини аъло баҳоларга битирган (1956–1961). Олий ўқув юртини тамомлагач, “Ўзбекистон хотин-қизлари” (ҳозирги “Саодат”) журналида адабий ходим, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган (1961–1967). Сўнгра Москвадаги олий адабиёт курсида таҳсил олган (1967–1969). Олий адабиёт курсини тугатгач, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1969–1970), Осиё ва Африка мамлакатлари таржима асарлари таҳририяти муҳаррири (1970–1971), “Саодат” журналида масъул котиб (1976–1976), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1981–1983, 1985-1986), “Юлдузча” нашриётида директор (1986–1987), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби (1991–1993) вазифаларида ишлаган. “Мен унинг шеърларини ҳамма вақт ўқиб, кузатиб бораман, – деб ёзган эди Саида Зуннунова. – Шоира ҳиссиётидаги нафислик, теранлик, аёл қалбига хос майинлик ҳамма вақт мени хурсанд қилади. Гулчеҳра шеърлари устида қунт билан ишлайди. Бу унинг сатрларининг пишиқлигидан, янги, чиройли образлар топа билишидан кўриниб туради”. Гулчеҳра Нуруллаеванинг ижоди асосан 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўплами 1965 йилда “Қуёш табассуми” номи билан чоп этилади. Шоиранинг “Орзуларим қоқади қанот” (1969), “Ташнаман” (1972), “Иккинчи баҳор” (1973), “Лирика” (1975), “Лети, моя мечта” (1972, рус тилида), “Бағишлов” (1977), “Пахта ҳиди” (1981), “Нурли нуқталар” (1986), “Муҳаббатнинг суврати” (1988) каби тўпламларига кирган ўнлаб, юзлаб шеъри ўзининг оташ нафаси, даъваткорлиги, самимий ва исёнкор руҳи билан ўз халқи юрагидан чуқур жой олган. Шунингдек, Гулчеҳра Нуруллаева ўзбек хотин-қизларининг меҳнати ва бахтини тараннум қилган қатор очерклар муаллифидир. Гулчеҳра Нуруллаева 2019 йилнинг 9 май куни Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони (олтин медали) билан тақдирланган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира - Гулчеҳра Нуруллаева 2021 йил 83 ёшида вафот этган. http://muzaffar.uz/mashhurlar-hayotidan/2982-gulchehra-nurullayeva.html
إظهار الكل...
Гулчеҳра Нуруллаева (1938 - 2021)

Gulchehra Nurullayeva

Буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳикоя қилади:— “Жаннатга йўл” асарим ёзилганда мени жуда қийнашди. Совет даври эди. У пайтлар жаннат, дўзах деган гаплар умуман ишлатилмасди. Давлатни коммунистлар бошқарарди. Табиийки, уларга бундай гаплар ёқмас эди. Асарни ҳали қўлёзмалик пайтидаёқ ўғирлаб кетишди. Хотирам шу қадар кучли эканки, юз бетлик шеърий драмани қайта ёзиб чиқдим. Мен ким , совет мафкурасининг қаршисида жимитдеккина жоним бор, “пуф” деса учиб кетардим. Зўрға омон қолганман. Халқимиз, шеърият мухлислари мени қўллаб туришди. “Муштум” журналида “Жаннатга йўл” асарим кетма-кет босилди. 17 киши тўпланиб олиб устимдан юқорига ёзишди:” Асарда нега порахўрлик сўзини ишлатдинг, совет тузумида порахўрлик нима қилади, сен атайин фаровон турмушимизни бузиб кўрсатаётирсан, бузғунчи ва жамиятимизга ёт кимсасан”, дейишди. Қаттиқ тошбўрон остида қолдим. Аммо, не ажабки орадан вақт ўтиб, Қарши Давлат драматик театри ушбу асарни саҳналаштирди. Мени ҳам асар тақдимотига таклиф этишди. Тўғрисини айтсам, тақдимотга қатнашишга юрагим дов бермас эди. Лекин, ҳаммадан журъатлироқ чиққан театр жамоасининг таклифини рад қилолмас эдим. Буни қарангки, спектаклга ўша пайтда Қашқадарё вилояти обкомининг биринчи секратари бўлиб ишлаётган Ислом Абдуғаниевич қатнашиш истагини билдирибдилар. Баттар оғир аҳволга тушдим. Ислом Абдуғаниевич бу асарни қандай қабул қилишини билмас эдим. Коммунистларни танқид қиламан-у, коммунистларнинг каттаси мени омон қўярмиди, деб хавотирлана бошладим. Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан “юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар” деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан деб, юрак ҳовучлаб ўтирибман. Асар тугади. Бир пайт Ислом Абдуғаниевич ўринларидан турдилар. Мен ҳам секин турдим. У киши қулочларини кенг ёзиб, мени махкам қучоқладилар. “Раҳмат шоир, айни ҳақиқатни ёзибсиз !” – дедилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. “Раҳмат, Ислом Абдуғаниевич раҳмат !” деяолдим. Ўпкам тўлиб кетган эди, ортиқ гапираолмадим. “Жуда яхши асар ёзибсиз! Бу спектаклни ҳамма кўриши керак. Одамлар оилаларини, бола-чақаларини олиб келиб кўриши керак. Курсида ўтирган ҳар бир амалдор кўриши керак. Одамлар ҳақиқатни билсин!”-дедилар. Сўнг асарни саҳналаштиргани учун театр жамоасига миннатдорчилик билдирдилар. Ислом аканинг даъвати билан қашқадарёликлар ушбу драмани кўп вақт томоша қилиб юришди... манба - ...http://mehrob.uz/index.php/maqolalar/item/450-oltinchi-qism @Jaloliddinrumiyy🌿
إظهار الكل...
👍 9
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Кун ҳикмати Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир. © Жалолиддин Румий
إظهار الكل...
2.55 MB
👍 3
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум. Бугун 1 июль, душанба! +32°+24° Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади,  шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. . Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик. Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин. Бошланган янги ҳафта  файзли, кутилмаган хурсандчиликларга тўла бўлсин.
إظهار الكل...
1.37 MB
👏 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хайрли тун,қадрдонлар. Янги меҳнат ҳафтаси олдидан яхши дам олинглар.
إظهار الكل...
9👍 3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.