cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

مشاركات الإعلانات
333
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
+630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди.    Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди. @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир.  Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
👍 1
Икки муқаддас масжид тезюрар поездининг ташиш қобилияти оширилди Саудия Темир йўллари ташкилоти Ҳаж зиёрати олдидан "Икки муқаддас масжид" тезюрар поездининг ташиш қобилиятини 100 минг ўринга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA Arab Business агентлигига таяниб хабар берди. САП ушбу рақамнинг қўшилиши билан бу йўналишдаги умумий йўловчи сиғими жорий йилда 1,6 миллион йўловчига етишини айтди. Икки Муқаддас Масжид тезюрар темир йўли Жидда (Сулаймония) асосий бекати, Жиддадаги Малик Абдулазиз халқаро аэропорти ва Малик Абдуллоҳ иқтисодий шаҳрини ўз ичига олган бешта бекат орқали ўтиб, Макка ва Мадина шаҳарларини боғлайди. Икки Муқаддас масжид поездларидаги ўриндиқларнинг кўпайиши бу йил Ҳаж мавсумида ҳожиларни олиб кетаётган рейслар сони сезиларли даражада ошгани билан боғлиқ. Жорий йилда парвозлар сони ўтган йилга нисбатан 430 рейсга кўпайиши кутилмоқда. Икки Муқаддас Масжид тезюрар темир йўли соатига 300 км тезликка эга бўлган дунёдаги ўнта тезюрар поездлардан бири бўлиб, 35 та поезддан иборат ва ҳар бир вагон 417 ўриндиқдан иборат. Ушбу электропоезд ноль углерод чиқиндилари билан экологик жиҳатдан ҳам мос келади. У муқаддас Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги масофани 2 соату 10 дақиқада босиб ўтади. Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги (WАS) "Икки муқаддас масжид" поездини ўз дизайнида Мадина мунавара ва Макка муккарама тарихий жойларидан илҳом олиб, мамлакат ва Яқин Шарқдаги энг йирик транспорт лойиҳаси сифатида таърифлайди. 2009 йилда бошланган лойиҳа 2018 йилда Жидда шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд томонидан очилган ва ҳар йили 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатишни мақсад қилинган. ЎМИ Қашқадарё вилояти Матбуот хизмати •••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈••• 🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing! @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
nasafziyo.uz

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️

https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo

Youtube 📽 Nasafziyo.uz

👏 1
02:25
Video unavailableShow in Telegram
#videoinfografika 🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ 📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
25.14 MB
01:54
Video unavailableShow in Telegram
#Haj_2024 ⚡️XABARNOMA
‼️ Eslatib o‘tamiz, Saudiya huquq tartibot idoralari tomonidan amalga oshirilayotgan reydlar natijasida noqonuniy ravishda Haj ibodatini amalga oshirishga uringan shaxslarga nisbatan jazo choralari qo‘llaniladi va deport qilinadi.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
12.25 MB
00:18
Video unavailableShow in Telegram
🕋🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади. Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж 🕋 қилиш бахтини насиб этгин!🤲      Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз: 🍃Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин! 🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин! Бизни кузатишни давом этинг #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
5.35 MB
👏 1
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).   Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 07.06.2024 йил ҳолатида
🕋 БОМДОД 04:35; 🕋 ПЕШИН 13:00; 🕋 АСР 18:05; 🕋 ШОМ 20:05; 🕋 ХУФТОН 21:35.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». Улашинг                  @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
👏 1
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингни энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим ушбу жума кунида ва барча кунимизда бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад @Sevaz_Masjidi
إظهار الكل...
0.89 KB
👍 2