cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🦋🧚🏼‍♂️DILOZORIM🧚🦋

КАЛБИМ ГАВХАРИ БУЛГАН ГАВХАРИМ УЗИНГ АСЛО ЁШ ТУКМАСИН ШУ ШАХЛО КУЗИНГ ДАРДИМГА ДАВО БУЛГАЙ ШУ ШИРИН СУЗИНГ ГАМДАН САРГАЙМАСИН ОЙДАЙИН ЮЗИНГ

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
368
المشتركون
-3724 ساعات
-3927 أيام
-1 83930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

✨✨✨ Балки мен ёмон ..... Килкиллаб турибди осилгандай жон , Инсонларда қолдими заррача виждон . Чуқур хўрсинади бу ҳаста юрак , Балки ҳамма яхши , мен ўзим ёмон. Йўлларда учрайди турли синовлар , Кўнгилга озорлар берар бировлар . Оғриб юрак ,сочга қўнади қорлар , Балки ҳамма яхши , мен ўзим ёмон . Титраб ураяпти кўксимдаги жон , Қолмади инсонда заррача виждон Чуқур хўрсинади бу хаста кўнгил Балки ҳамма яхши, бир ўзим ёмон . Кўзларда қувончлар , кулгулар қани , Дил яра , ўртайди минг жону - тани . Бу тақдир қаддимни эгдику мани , Балки ҳамма яхши, бир ўзим ёмон . Қани мени шодлик кунимни они , Меҳр қучиб тўлган юртимни кони . Бу кўнгилку бўлди ғамлар макони , Балки ҳамма яхши , мен ўзим ёмон . Дўстим бўлиб душман ишин қилганлар , Меҳр йўқ , ўзини бой деб юрганлар . Сал пастга тушинг осмон билганлар , Балки ҳамма яхши, бир ўзим ёмон.... ✍✍✍✍ Обид Раҳим .
إظهار الكل...
УЙДА ЭРКАК УСТУН БЎЛСА Уй жойларинг обод бўлар, Ғор рўзғоринг доим тўлар, Омад келар, бахтинг кулар, Уйда Эркак устун бўлса! Ҳар нарсада барака бор, Фарзандларинг хушхулқ, хушёр, Хотиржамлик, тинчлик бисёр, Уйда Эркак устун бўлса! Ҳар қадамдан бохабардир, Ҳар бир ишингга раҳбардир, Султонларга баробардир, Уйда Эркак устун бўлса! Салмоқ бордир сўзларида, Чуқур маъно кўзларида, Мехр балқар юзларида, Уйда Эркак устун бўлса! Шаҳд сўзи ва қаҳри бордир, Қаҳрида ҳам меҳри бордир, Ҳар сўзида сеҳри бордир, Уйда Эркак устун бўлса! Ўзгалар хизматин қилиб, Аёл юрмас юртлар кезиб, Фарзанд бундан қолмас безиб, Уйда Эркак устун бўлса! Гар эркак бўлса зардали, Аёли бўлар пардали. Қилмайди иш шармандали, Уйда Эркак устун бўлса! Калта кўйлак кийилмайди, Узун сочлар ёйилмайди, Ҳузурида ётилмайди, Уйда Эркак устун бўлса! Қизлар иболи бўлади, Кўзи ҳаёли бўлади, Аёл вафоли бўлади, Уйда Эркак устун бўлса! Майда, фасод гап айтилмас, Бировлар ғийбат қилинмас, Ота бунга йўл ҳам қўймас, Уйда Эркак устун бўлса! Ўсган қизлар бундай уйда, Эрларига қилмас зарда, Онадан ибрат олганда, Уйда Эркак устун бўлса! Она койиши дўқ бўлар, Ота койиши ўқ бўлар, Фарзанддан кўнгил тўқ бўлар, Уйда Эркак устун бўлса! Бир сўзли бўлар ўғиллар, Мағрур ва мард бўлиб ўсар, Аёллар қадрини билар, Уйда Эркак устун бўлса! Тежамлидир тўю, ҳашам, Исрофга йўл қўймас ҳеч ҳам, Фарзанд бахтин ўйлар у ҳам, Уйда Эркак устун бўлса! Ҳар бир ишга режа тузар, Аёл битган ишни бузар - Лекин баъзан фикр сўрар, Уйда Эркак устун бўлса! Аёли тўкмас кўз ёшлар, Ҳафа қилмас бағритошлар, Унга отилмайди тошлар, Уйда Эркак устун бўлса! Эркак қалқон, эркак паноҳ, Шер панжали, бургут нигох, Мададкордир унга Аллоҳ, Уйда Эркак устун бўлса! Хонтахтага бир мушт уриб, Гапини қўйсин уқтириб, Юрсин давру даврон суриб, Уйда Эркак устун бўлса! Бехудага бақирмасин, Биров дилин оғритмасин, Ўйламасдан гапирмасин, Уйда Эркак устун бўлса! Эркак ўрни баланд жойда, Ота - улуғ! Бу - қоида! Фарзандларга бундан фойда, Уйда Эркак устун бўлса! Эркак шаъни улуғ доим, Доғ туширманг унга Ойим, Ўзинг асрагин Худойим, Уйда Эркак устун бўлса! Эркак ёнса мисли олов, Аёлга бермаса жилов, "Эркакмиш…" демайди биров, Уйда Эркак устун бўлса! Пойгакдамас эркак ўрни, Унинг жойи - уйнинг тўри, Қуримайди хотин шўри, Уйда Эркак устун бўлса! Салобатли бўлсин эркак! Ростгўй, доно бўлсин эркак! Олижаноб бўлсин эркак! Уйда Эркак устун бўлса! Мастурахон айтар сўзни, Жон қизларим! Очинг кўзни! Қиролича билинг ўзни, Уйда Эркак Султон бўлса! Қирол бўлса! Хоқон бўлса!
إظهار الكل...
Қаергадир шошилётган пайтизда 😂
إظهار الكل...
😁 1😭 1
Кайфиятни кўтариб оламиз 😁 👇
إظهار الكل...
👍 2
Ишқинг билан дил ĝариб Худойимни суйган, ошиқ қул ғариб Мен ғарибман мендан кўра ул ғариб Васлинг кўрмоқ, истаб тунлари бедор Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Гоҳ қалтироқ босар танимда қўрқув Ҳар сония лаҳза онимда қўрқув Ҳузурингга бормай жонимда қўрқув Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Сен бўлмасанг ҳазон экан боғларим Аримаскан кўнгил тўлла доғларим Ўзинг бахтим ўзинг ҳушвақт чоғларим Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Овораман кундуз қуёшинг билан Шукронада берган туз-ошинг билан Кўзларимда қалқиб кўзёшинг билан Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Боғда ғунча сенсиз гулни очмагай Қуёш кўкда бир зум нурин сочмагай Севгиси чин бўлса қулинг қочмагай Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Ўтар умрим ўтган сари яқиндир Оқин дарё мисол, оққан оқиндир Чақмоқ кўкда чақкан каби чақиндир Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Фарруҳ шеър ёзар ишқнинг дастидан Ҳаёт ўнқир-чўнқир, баланд-пастидан Худойимнинг умид қилиб васлидан Ҳузурингга бошлайдиган йўл ĝариб. Шеърлар ёзиб ишқинг билан дил ғариб. Муаллиф Фарруҳ Исмаилов ✍
إظهار الكل...
Чет тилини билишнинг плюс томони😂👍 (Ўғрини қароқчи урди)
إظهار الكل...