cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Said Ato Uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "САИД АТО" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
602
المشتركون
+124 ساعات
+17 أيام
-1230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

​​​​​​​​#бисмиллаҳ ‏اَلسَلامُ عَلَيْكُم وَرَحْمَةُ اَللهِ وَبَرَكاتُهُ 💐 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💐 Бугунги кунингиз хайрли, баракотли ва савобга тўла кун бўлсин!  🗓 Бугун Жума Милодий: 2024-йил ,5-Июл Ҳижрий:1445-йил,29-Зулҳижжа ⏰ Бухоро Намоз вақтлари Субҳи содиқ: 03:21 (Саҳарлик) Қуёш чиқиши: 05:15 🕤 БОМДОД:    04 : 30 🕐 ПЕШИН:       13 : 10 🕞 АСР:              18 : 05 🕠 ШОМ:            20 : 15 🕗 ХУФТОН:      21 : 50 🤲 "Тақоббалаллоҳу минна ва минкум  - Аллоҳ сиздан ва биздан хайрли амалларимизни қабул қилсин". 🤲 ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
ҲАЁТДАН ЎРГАНДИМ “Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман: • Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим. • Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим. • Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим. • Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим. • Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим. • Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим. • Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим. • Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим. • Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим. • Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим. • Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим. • Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим. Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Садақа Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ кечалари фақирларникига садақа ташир эдилар. Уни фақирлар, бевалар, мискинларнинг уйлари эшиги олдида қўйиб кетар, фақирлар уни ким ташлаб кетганини билмасдан қолишар эди. Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ бу ишларни ўзи қилар, бу ишларга ходим ёки дўстини жалб қилмас эди. Буни ҳеч ким билмаслигини мақсад қилган эди. Узоқ йиллар шундай бўлиб қолди. У зот вафот қилганида уни ювган кишилар унинг елкаларида кўтарган қопларининг изларини кўришди. У вафот қилиши билан ҳалиги фақир, мискин ва беваларникига нарса бормай қўйди. Шундан билишдики, бу ишларни Зайнул Обидин қилар экан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ШАЙТОН МАҒЛУБ БЎЛГУНИЧА Абдуллоҳ ибн Ҳариб розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди: - Эй Аллоҳнинг Расули! Мен кўп гуноҳ қилиб қўймоқдаман. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: - Аллоҳга тавба қил ва истиғфор айт. У деди: - Тавба қилгандан сўнг яна гуноҳга қайтаяпман. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: - Аллоҳга тавба қил ва истиғфор айт. У деди: - Қачонгача, эй Аллоҳнинг Расули?! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: - Шайтон мағлуб бўлгунича! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#жума #табрик 💐 Кунларнинг саййиди Жума муборак! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
01:39
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ЎЗ ХОЛИМИЗГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШ БУ ДЎСТНИ ИШИ ЭМАС 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 OBUNA BO'LING ✅
إظهار الكل...
DO'STNING ISHI+.mp44.46 MB
#Янгиликлар #Йил_имоми_2024 Бухорода «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичига старт берилди. Бунда туман/шаҳар доирасида ғолибликни қўлга киритган, ўнта имом-хатибларимиз тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанларидан билим ва малакалари синовдан ўтказилади. Кўрик танловининг ҳайъат аъзолари, Мир Араб олий ва ўрта махсус ислом таълим муассаси устозлари ҳамда катта тажрибага эга имом домлалардан ташкил топган. ✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
#Йил_имоми_2024 «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичидаги иштирокчилар билан танишинг. 1, Бухоро шахридан- “Хўжа Таббанд” масжиди имом-хатиби Ниёзов Камол. 2, Ғиждувон туманидан – “Хўжалар” масжиди имом-хатиби Ражабов Хасан. 3, Шофиркон туманидан – “Аҳад ҳожи Қилич ўғли” масжиди имом-хатиби Орипов Олим. 4, Вобкент туманидан - “Мири Хурд Вобкандий” масжиди имом-хатиби Жабборов Абдужаббор. 5, Пешкў туманидан - “Абдузохир” масжиди имом-хатиби Деҳқонов Абдурауф. 6, Ромитан туманидан – “Хўжа Саид Пўлот” масжиди имом-хатиби Жўраев Бобир. 7, Бухоро туманидан – “Имом Аъзам” масжиди имом-хатиби Ахмедов Абдулло. 8, Жондор туманидан – “Работўғлон” масжиди имом -хатиби Шеров Шухрат. 9, Қоракўл туманидан – “Бозорхўжа” масжиди имом-хатиби Аслонов Зиёдулло. 10, Когон шахар ва туманидан – “Хўжа Каъбул Ахбор Вали” масжиди имом-хатиби Одилов Ҳайдар. ✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
إظهار الكل...
👍 6
Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади .... Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?” деб сўрадилар. “Ё Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди”, дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом: “Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал”ни айт деб буюрдилар”. Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман.
إظهار الكل...
👍 5
ҚУРЪОННИ ЎРГАНГАН ВА ЎРГАТГАНЛАР ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИДИР Мўъжизаларнинг энг буюги, ҳар бир ояти, ҳар бир ҳарфида улкан ҳикмат яширин бўлган Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим қиёматгача ҳидоят манбаи, кўплаб кашфиёт, ихтироларга манба бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ўқиган ҳамда ёд олганга катта ажр-савоблар ва жуда кўп фазилатлар билан мақтовга сазовор этган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон тиловат қилишни тавсия этдилар ва унга тарғиб қилдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганларингиздир» (яна бир ривоятда: «Энг афзалингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлардир») (Имом Бухорий ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръонни ўрганинглар, уни қироат қилинглар. Қуръон уни ўрганган, қироат қилган ва унга амал қилганлар учун мушк тўлдирилган қопга ўхшайди – барча жойда ифори келиб туради. Уни ўрганиб, ичига солиб ётган (яъни ўқимайдиган) одам эса ичига мушк солиб, оғзи боғлаб қўйилган қопга ўхшайди» (Имом Термизий ривояти). Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Фарзандингизга уч хислатга кўра одоб беринглар: пайғамбарингизни яхши кўрсин; у зотнинг аҳли байтини яхши кўрсин; Қуръон тиловат қилиб юрсин. Қуръон ёдлаганлар Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида анбиёлару авлиёлар билан бирга бўлади» (Имом Дайламий ривояти). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким фарзандига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади. Ким фарзандига ёддан ўқишни ўргатса, Қиёмат куни тўлин ойдек бўлиб қайта тирилади. Сўнг фарзандига: «Ўқи!» дейилади. У ҳар бир оят ўқиганида Аллоҳ у билан отанинг даражасини кўтараверади, то ёдлаган Қуръон оятларининг охирига етгунича шундай бўлади» (Имом Табароний ривояти). “Энг шарафли уммат” китобидан. Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?» У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим: «Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади». Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг? ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
إظهار الكل...
👍 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.