cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

АнтиЗомби

Каналда ҳеч қайси бир эътиқод ёки эътиқодсизлик ҳақорат қилинмайди ва камситилмайди. Биз билан алоқа: @AntiZombiAdmin_bot

إظهار المزيد
Uzbekistan8 136لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
9 031
المشتركون
-3524 ساعات
-1197 أيام
-59430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Наманган вилоятида ёш болаларга ноқонуний диний таълим бериб келаётган ҳужралар аниқланибди. Маълум бўлишича, мазкур ҳужраларда жами 50 нафардан ортиқ болалар диний таълим олиб келган. Болалар билан бўлган суҳбатда, диний таълимни яхши ўзлаштирмаган болаларга жисмоний зўравонликлар қўлланиб келингани аниқланган. Ҳурматли ота-оналар!!! Болаларингизга диний таълим беришдан эмас, аввало меҳр ва тарбия беришдан бошланг! Чунки ноқонуний, назоратсиз ҳужрада зўравонликда таълим-тарбия олган боладан зулмкор, ваҳший инсон пайдо бўлади. Қолаверса, ҳужраларда зўравонликдан ташқари баччавозлик ҳолатлари ҳам кўп кузатилган. https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
IMG_0512.MP417.59 MB
IMG_0513.MP46.39 MB
👍 99😢 29💯 18👎 8🤬 4🔥 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Парадокс Бир атеист билан бахсда Аброр Мухтор Алий "сен Ойша онамиз хақида, хадислар хақида гапиришинг учун аввало араб тилини, ислом қоидаларини ўрганишинг шарт, бўлмаса бу мавзу хақида гапирма" дедиларда, бир оз муддатдан сўнг инглиз тилида илмий тадқиқотлар олиб борилган эволюция назариясини танқид қилдилар. Қизиқ, исломни муҳокама қилиш учун рақибига араб тилини ва хадисдарни ўрганиш талабини қўйган қорака аввало ўзлари биология, кимё ва қолаверса эволюционист олимлар томонидан инглиз тилида ёзилган илмий асарларни ўқиб кўрганмикинлар? Масалан, эволюционист олим Ричард Докинз инглиз тилида мулоқот қилади. Булар нима деса хам илм-фан ва шариатга, қолаверса фалсафага хам тўғри келаверадия?) https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
👍 126🤣 94💯 24👎 6🔥 3👏 3😁 3
Photo unavailableShow in Telegram
Фарзанди хали туғилмасиданоқ уни қори/қория қилишни режалаштириб, фарзандли бўлганидан сўнг унга тили чиқиши биланоқ отаси унга хар куни диний таълим бериб, катта бўлганида аввалига муаллими соний, тажвид, Араб тили дарслигини ўргатиб, қори қилиб, фақат ва фақат диний таълим бериб, сўнгра интернетга чиқиб "дунёда мусулмонлар жадаллик билан кўпаймоқда" деб мақтаниши, бу худдики мутлақо монополия ўрнатиб олган автомобиль заводи раҳбарининг "одамлар фақат бизни автомобилларни танлашмоқда, йиллик савдоимиз ошиб бормоқда", деб мақтаниши билан баробардир. Иккала холатда хам эркин танлов мавжуд бўлмайди. https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
👍 181💯 55👎 25😁 20🤬 3🤣 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
#ДОМЛА_оғир_хасталикга_чалинган Бу домлани лучше кўзларини боғлаб қўйиш керак, шуниси элу юртга айниқса аёлларга манфаатли бўлади.. Домла аёлларга суперклей каби ёпишган бир вабо каби бўлдиладе ўзиям, наузибиллаҳ... Кўзингизни боғланг, кўз зиносидан омон бўлиб жаннатга нақд йўлланма оласиз домла... Сизни бу чегара билмас фантазияларингиз маҳсули бўлган ҳоҳишу истакларингизни бажариш имконсиз эрур домла, шу сабабдан орзуларингизни ижобига дохил энг осон йўлини насиҳат қилай сизга, шартта кўзингизни қора латта билан маҳкам боғланг, сиз ҳам қутулинг аёлларга назарланмоқдан, аёллар ҳам қутулсин сизни бу жоҳилона манякона ёввойи назарларингиздан, домла... Дардингиз ўта оғир, метастаза бериб бўлган эканига шубҳа қолмади, дардингизга бундан бошқа шифо усулини кўрмаяпмиз, бир гуруҳ мутахассислар билан консилиум қилиб кўриб охири биз бир овоздан шу муолажа усулида тўхтадик домла... Роббим сизга шифои комил ато этсин, тавсиямизни беэътибор қолдирманг. Исмигул Шайхудддинова https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
👍 158🤣 30🔥 11👎 8😁 8💯 6🤔 2
Бугун эрта тонгда бомдод намозини адо қилиб, сўнгра кун ёришганидан кейин хамма қатори ишга отландим. Офисга борсам, хамкасбларим хар доимгидек дин мавзусида баҳс қилиб ўтиришган экан. Юртимизда иккита ўта машҳур ислом уламолари бор: Бири Ханафий мазҳабига амал қилади, иккинчиси эса, гарчи ўзини ханафий деб айтса хам, гап-сўзларидан салафийларга ўхшайди. Ўшаларнинг офисимдаги муридлари эрта тонгдан то кечгача имкон бўлди дегунча ақида,фиқҳ мавзуларида тортишиб ўтиришади. Бир пастда пешин намози хам бўлди. Жамоат билан намоз ўқиш учун яқин атрофдаги масжидга боргандим, ичкарида тўс-тўполон, жамоат иккига бўлиниб, бир-бири билан жанжаллашмоқда. Вазиятдан хабардор бўлиш учун яқинроқ бордим. Хуллас, бир одамни жанозаси бўлаётган экан. Марҳум умри давомида намоз ўқимай ўлибди. Бир жамоат "у бизни мазҳаб бўйича кофирдир, сабаби намоз ўқимай вафот этди", деб эътироз билдирса, иккинчи жамоат "марҳум калима айтган, Аллоҳ ва унинг динига эътиқод қилар эди, гарчи намоз ўқимаса хам у мусулмон эди", деб жавоб бераётганди. Хуллас, бошим оғриб масжиддан чиқдимда, бошқа масжидга йўл олдим. Не тақдирки, у ерда хам оломон ўзаро тортишиб, ёқалашаётган экан. Озгина ўтирдим мавзу нима хақида экинини билиш учун. Булар ақида масаласида баҳслашиб ўтиришган экан. Бир тараф Аллоҳни осмонда, Аршни устида, деса, иккинчи тараф "йўқ, Аллоҳга макон беролмаймиз, У хар қандай макондан Покдир", деб бақиришаётган эди. Шунда бир одам чиқиб "Аллоҳ осмонда, агар Уни ким осмонда демаса кофирдир", деди. Бундан ғазабланган жамоат бир-бири билан муштлашиб кетишди. Тоқатим тоқ бўлиб, амаллаб пешинни хам ўқиб, офисга йўл олдим. Мияга дам бериш учун озгина қўшиқ эшитаётгандим, хамкасбим келиб "мусиқа эшитиб роҳатланган одам ханафий мазҳабига кўра кофир хисобланади, агар мусиқангни ўчирмасанг тегишли жойга қўнғироқ қиламан", деб дўқ-пўписа қилди. Начора, рози бўлдим. Кечга яқин асрдан сўнг, шом учун масжидга чиқдим. Ё алхазар, масжидда яна жанжал. Бир жамоат "биз учун қон чиқса хам таҳорат синмайди", деб айтса, иккинчи тараф "бизнинг мазҳабда бадандан қон чиқса тахорат синади. Бемазҳаб, бетаҳорат салафийсанлар, бирга намоз ўқимаймиз сенлар билан", дея тўполон қилишаётган эди. Амаллаб намозимни ўқиб, кўчада кетаётсам форма кийиб олган акалар олдимга келиб, салом-аликдан сўнг: биродар, бугун 5 вақт намоз ўқидингизми? Пешин намози неча ракатдан иборат? Шом намозичи? Нечта зам сура биласиз, деган саволларни беришди. Алҳамдулиллаҳ саволларга жавоб бердиму, дарҳол хорижга кетиш учун чипта буюртма қилмоқчи эдим, аммо будильник овози сабаб уйғониб кетдим. Ухх, барча воқеалар туш экан. Бир томондан қўрқдим, бошқа томондан барчаси бор йўғи туш экани учун хурсанд бўлдим. Пост интернетдан олинди https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
🤣 145👍 58💯 11👎 7🔥 5😁 1
00:05
Video unavailableShow in Telegram
#mulohaza Террорчи-радикалдан тортиб, оддий диндорлар ҳозирда исломофобия кучаётганини даво қилишади. Бироқ, янгиликларда айнан мусулмон бошқа дин вакилларини ёқиб юборгани ёки ўлдиргани, қолаверса ибодатхоналарига кириб безорлик қилгани ёки таҳқирлагани ҳақида кўп эшитамиз. Эшитганмисиз христиан ёки бошқаси масжидга кириб, бирон ножўя иш қилгани ёки мусулмонларни ўлдириш кераклиги ҳақида айтганини? Лекин ўша ғайридинлар мусулмонлар қийналаётган бўлса инсонийлик юзасидан ёрдам беради, айбдор бўлса ўзлариникига қарши чиқади. Биздачи? Ўғри ва каззоб мусулмон билан инсофли бошқа дин вакилини қўйсангиз мусулмонни танлашади. Бугун Доғистонда террорчилар православ черкови руҳонийсини ўлдириб, синагогани ёқиб юборишган, кўплаб одамларни ўлдирган, жароҳат олганлар эса талайгина. P.S. Ҳозир бу подстава, Россиянинг ўйини, яҳудийлар фитнаси ёки шунга ўхшаш бошқа баҳоналар саҳнага кириб келади. Лекин айтингларчи нимага терактларда айнан мусулмонлардан фойдаланишмоқда?Ахмоқлигиданми ёки саводсизлигиданми? anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
IMG_0483.MP43.93 KB
💯 157👍 42👎 8😢 6👏 3🤬 2🤔 1👌 1
#obunachimurojaati Ассалому алайкум админ! Сизнинг каналингизни бошидан кузатаман. Бошида бу каналдаги постларни ўқиб асабим бузилар эди. Кейинчалик қанчалик савиям пасайиб кетганини тушундим. Ҳақиқатда динни БУТУН бир ҳаёт тарзидан устун қуйиш қанчалик тўғри? Мен сизга мисол келтираман. Мен режиссёрлик йўналишини бакалавр, ҳаттоки магистрни тугатганман. Асосий даромад қиладиган ишим тўй ва тадбирларда бошловчилик қилишдир. Аммо, кўпчилик қариндошларим бу ҳаром дейишади. Поччам, аммам, холам барчалиги шу фикрда. Энди савол, мен шунча йил ўқиб, ўз устимда ишлаб, истеъдодим билан бир инсон 20 йил кутадиган кунда хизмат қилишим ҳаромми? Атрофимдаги баъзилар бу ишим сабаб мен билан алоқа қилмай қўйди. Мусиқа ҳаром, тўй ҳаром, кино олиш ҳаром экан, унда авратсиз қизлар чиқади эмиш. Хуллас бу муаммолар мени 7-8 йил бўлди безовта қилади. Энг қизиқ тарафи мен ҳам мусулмонман. Ибодатимни қилиб, эҳсонимни қилиб жимгина юраман. Аммамни боласига сен мол олиб сотасан бу ҳаром демайман. Хуллас бу жамиятда ҳар ким ўзи хоҳлаган ишини қилиши керак деб ўйлайман. Яъни ҳар кимни ўз касби бор. Сизни барча обуначиларингизга ҳам қуйидаги саволни қўяман: Бошловчилик ҳаром! Режиссёрлик ҳаром! Кино олиш, клип олиш ҳаром! Шундайми? Сизда хам шунга ўхшаш фикр ва мурожаатлар бўлса, қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: @AntiZombiAdmin_bot https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
👍 137😁 24🤬 6🤣 6🤔 5👎 4🔥 2👏 2
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Психогенетикадан дарс берувчи Марям Махмудова турмуш ўртоғи Рахматулло Ат-термизий билан Маккада шайтонни пешонасига тош отиб, биқинини чиқариб юборди))) энди бу жароҳатни шайтон бир умр эслаб юрса керагов. https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
18.61 MB
🤣 202👍 22😁 16👎 7🤬 5👌 1🆒 1
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Интернетда тарқалган хабарларга кўра, 20 ёшли А.Бутаев исмли тожикистонлик мигрант Москвадаги православ черковига кириб, шамларни ўчирган ва ибодатга келган аёлни итариб юбориб чиқиб кетган. Ҳозирда А.Бутаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. P.S. Жабрини бошқа мигрантлар ҳам тортади. https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
4.34 MB
👍 75💯 38🤬 24👎 15😁 15🤣 3🤔 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Шайтонга тош отишнинг энг сўнгги ProMax версияси экан) https://t.me/anti_zombi_uzb
إظهار الكل...
9.43 KB
🤣 133😁 15👍 6
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.