ar
Feedback
Rummon.uz

Rummon.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

𝙅𝙖𝙣𝙣𝙖𝙩𝙜𝙖 𝙤𝙨𝙝𝙞𝙦 𝙦𝙖𝙡𝙗𝙡𝙖𝙧 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣.

إظهار المزيد
6 883
المشتركون
+424 ساعات
+737 أيام
+41630 أيام

جاري تحميل البيانات...

سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
سبتمبر '26
سبتمبر '26
+147
في 2 قنوات
أغسطس '26
+613
في 3 قنوات
Get PRO
يوليو '26
+292
في 3 قنوات
Get PRO
يونيو '26
+224
في 3 قنوات
Get PRO
مايو '26
+298
في 4 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+285
في 4 قنوات
Get PRO
مارس '26
+394
في 4 قنوات
Get PRO
فبراير '26
+731
في 3 قنوات
Get PRO
يناير '26
+454
في 3 قنوات
Get PRO
ديسمبر '25
+307
في 3 قنوات
Get PRO
نوفمبر '25
+294
في 2 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+391
في 3 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+334
في 2 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+281
في 2 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+192
في 3 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+208
في 8 قنوات
Get PRO
مايو '25
+252
في 3 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+245
في 4 قنوات
Get PRO
مارس '25
+917
في 3 قنوات
Get PRO
فبراير '25
+360
في 3 قنوات
Get PRO
يناير '25
+391
في 4 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+193
في 2 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+262
في 2 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+252
في 1 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+266
في 3 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+233
في 4 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+95
في 1 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+123
في 2 قنوات
Get PRO
مايو '24
+248
في 4 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+195
في 5 قنوات
Get PRO
مارس '24
+432
في 3 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+335
في 5 قنوات
Get PRO
يناير '24
+369
في 4 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+235
في 1 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+301
في 5 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+458
في 3 قنوات
التاريخ
نمو المشتركين
الإشارات
القنوات
10 سبتمبر+10
09 سبتمبر+12
08 سبتمبر+11
07 سبتمبر+19
06 سبتمبر+10
05 سبتمبر+12
04 سبتمبر+27
03 سبتمبر+14
02 سبتمبر+25
01 سبتمبر+7
منشورات القناة
Ҳасан Басрий: "Билгин, Аллоҳга ибодат қилишни яхши кўрмагунингча ҳаргиз Аллоҳни яхши кўра олмайсан", дедилар. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz

2
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари... 🌐Бизни кузатиб боринг: @rummonuz
4 442
3
Намоз вақтлари 11.09.2026 Андижон вақти билан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! ↪️Каналга обуна бўлинг👇 🌐 :/
Намоз вақтлари 11.09.2026 Андижон вақти билан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! ↪️Каналга обуна бўлинг👇 🌐 ://t.me/rummonuz
3 526
4
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ CАВОЛ: Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак. Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади. Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган. Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар: إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
2 287
5
Шахсиятингни икки нарса белгилаб беради: – Ҳеч нарсанг йўқлигидаги сабринг. – Ҳамма нарсанг борлигидаги тасарруфинг. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
2 417
6
Кўз ёшлари қалбдаги сўзлардир! Нутқ қилишга тилнинг, бардош ила кўтаришга қалбнинг қурби етмагач, у кўзлардан отилиб чиқади. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
2 790
7
ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, таҳорат олаётганда пайпоққа масҳ тортиш масаласи анчадан бери тортишувларга сабаб бўлмоқда. Пайпоққа масҳ тортиш жоизми? Имкони бўлса, шуни бизга тушунтириб берсангиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом “жавроб”га масҳ тортганлари ривоят қилинган. Ҳозирги замонавий араб тили луғатларида жавроб – пайпоқ экани қайд этилади. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Пайғамбар алайҳиссалом давридаги “жавроб”лар билан ҳозирги замонавий пайпоқлар бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир. Буни тўғри англаб етиш учун мўътабар манбаларга мурожаат қилиб, асри саодат даврларида жавроб қандай бўлганини яхши билиб олишимиз лозим бўлади. عنِ المُغيرةِ بنِ شُعْبَةَ قالَ: "تَوَضّأَ النّبيُّ صلى الله عليه وسلم وَمَسَحَ عَلَى الْجَوْرَبَيْنِ وَالنّعْلَينِ" أَخْرَجَهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва жавробга ҳамда ковушга масҳ тортдилар” (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган). «Жавроб» сўзи аслида “кавроб” бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб келган. “Қомусул Муҳийт” ва “Лисонул Араб” номли энг мўътабар луғат китобларда “жавроб” кишининг оёқларига ўраладиган нарса экани айтилган. Аллома Шавконий: “Махси юмшоқ, ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, “жавроб” эса чориқдан ҳам катта бўлади”, деган. Моликий мазҳабидаги муҳаққиқ уламолардан Ибн Арабий ҳадисларда келган жавробни қуйидагича изоҳлайди: الجَوْرَبُ: غِشَاءَانِ لِلْقَدَمِ مِنْ صُوفٍ يُتَّخَذُ لِلدُّفْءِ “Жавроб – икки оёқни иссиқ тутиш учун жундан тайёрланган ва уни ўраб турадиган нарсадир” (манба: “Оризатул аҳвазий шарҳ сунани Термизий” китоби). Аллома Бадриддин Айний мазкур таърифга қўшимча қилиб, жавробни одамлар одатда ўта совуқ ўлкаларда кийишини таъкидлаб ўтган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида жорий бўлган жавробга берилган таърифларнинг ҳаммасини ўрганиб, хулоса қилинса, у – жундан ёки пахтадан тўқилган қалин матодан бўлган, оёқни иссиқ тутиш учун кийиладиган ёки оёққа ўраладиган нарса бўлгани маълум бўлади. Жавробнинг махсидан фарқи шуки, махси ошланган теридан тикилиб тайёрланган бўлса, жавроб қалин матодан тайёрланган. Баъзи уламоларга кўра жавробнинг ости ёки усти теридан қопланган. Замон ўтиши билан турли оёқ кийимлар тикилиб, уларга ҳам “жавроб” деб аталиши жорий бўлган. Айниқса, бу ҳол жавроб турли ўлкаларда турли кўринишда бўлиши билан ҳам фарқлана бошлаган. Фуқаҳоларимиз жавробга масҳ тортишнинг ҳукми ўша оёқ кийимининг ҳолатига қараб белгиланишини очиқ ойдин айтиб ўтганлар. Жумладан: мўътабар фиқҳий манба ҳисобланган “Иноя” китобида шундай дейилади: الْمَسْحُ عَلَى الْجَوْرَبَيْنِ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ : فِي وَجْهٍ يَجُوزُ بِالِاتِّفَاقِ وَهُوَ مَا إذَا كَانَا ثَخِينَيْنِ مُنَعَّلَيْنِ ، وَفِي وَجْهٍ لَا يَجُوزُ بِالِاتِّفَاقِ وَهُوَ أَلَّا يَكُونَا ثَخِينَيْنِ وَلَا مُنَعَّلَيْنِ ، وَفِي وَجْهٍ لَا يَجُوزُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ خِلَافًا لِصَاحِبَيْهِ وَهُوَ أَنْ يَكُونَا ثَخِينَيْنِ غَيْرَ مُنَعَّلَيْنِ . “Жавробга масҳ тортишнинг ҳукми уч хил кўринишда бўлади: - Агар у қалин жавроб бўлиб, остига тери қўйилган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Бунга уламоларимиз иттифоқ қилганлар. - Теридан бўлмаган юпқа жавроб бўлса, масҳ тортиб бўлмайди. Бунга ҳам барчалари иттифоқ қилганлар. - Теридан бўлмаган лекин қалин жавроб бўлса, Имом Аъзам наздида масҳ тортиш дуруст эмас. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздида масҳ тортиш жоиз”. Демак, аввалги пайпоқлар маҳсига ўхшагани, маҳсига қўйилган талабларга жавоб бергани учун уларга масҳ тортилган. Ушбу талабларга жавоб бера олмаган ҳар қандай оёқ кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас, деб ҳисобланган. “Ибн Аби Шайба”нинг “ал-Мусоннаф” китобида шундай келтирилади: “Саъид ибн Мусаййиб ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумаллоҳ: “Жавроб жуда қалин бўлсагина, унга масҳ тортишга рухсат берилади, дер эдилар”. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
3 356
8
ҲАММАСИ ВАҚТИНЧА, ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ОРТДА ҚОЛАДИ Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна б
ҲАММАСИ ВАҚТИНЧА, ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ОРТДА ҚОЛАДИ Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
3 199
9
НАМОЗ ИЧИДА АКСА УРИБ “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” ДЕЙИШ CАВОЛ: Киши намозда акса уриб, “Алҳамдулиллаҳ” деса намози бузиладими? Акса уриб, ҳамд айтганга намоздаги одам жавоб берсачи? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ичида аксирган киши “алҳамдулиллаҳ” демайди. Балки, намозни тугатгач айтади. Мабодо намоз ичида айтиб қўйса, намози бузилмайди (манба: “Фатовои Оламгирия” китоби). Акса урган кишига намоз ичида туриб жавоб бериш эса намозни бузади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай ривоят қилинган: عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا أُصَلِّي مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، إِذْ عَطَسَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ، فَقُلْتُ: يَرْحَمُكَ اللَّهُ، فَرَمَانِي الْقَوْمُ بِأَبْصَارِهِمْ، فَقُلْتُ: وَا ثُكْلَ أُمَّاهْ، مَا شَأْنُكُمْ تَنْظُرُونَ إِلَيَّ؟ فَجَعَلُوا يَضْرِبُونَ بِأَيْدِيهِمْ عَلَى أَفْخَاذِهِمْ، فَلَمَّا رَأَيْتُهُمْ يُصَمِّتُونَنِي، لَكِنِّي سَكَتُّ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَبِأَبِي هُوَ وَأُمِّي، مَا رَأَيْتُ مُعَلِّمًا قَبْلَهُ، وَلَا بَعْدَهُ أَحْسَنَ تَعْلِيمًا مِنْهُ، فَوَاللَّهِ مَا كَهَرَنِي وَلَا ضَرَبَنِي وَلَا شَتَمَنِي قَالَ: "إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ، لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ). яъни: Муовия ибн Ҳаким ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир пайт биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдаги бир киши акса берди. Мен: “Ярҳамукаллоҳ”, дедим, қавмдагилар мен томон қарашди. “Онанг боласиз қолгур! Нима учун менга бундай қараяпсизлар?”, - десам, улар сонларига қўллари билан ура бошлашди. Қарасам улар мени жим қилишмоқчи экан. Мен сукут қилдим. Расулуллоҳ намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам кейин ҳам у зот каби яхши таълим берадиган устозни кўрмадим. Аллоҳ номига қасам, у зот қовоқларини ҳам солмадилар, урганлари ҳам сўкканлари ҳам йўқ. Балки: “Бу намозда одамлар сўзлашаётган бирор нарса дуруст эмас. Намоз у тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборат”, - дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
3 628
10
Тухум ташқаридан синдирилса, унинг ҳаёти тугайди. Аммо у ичкаридан синдирилса, ҳаёт бошланади! Шундай экан, ҳар бир оқил кимса ўзгаришни аввало ичкаридан бошласин! Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
3 752
11
ЭРКАКЛАРНИНГ ҚИЗИЛ КИЙИМ КИЙИШИ ҲАҚИДА CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Эркакларга қизил кийим кийиш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки: эркаклар учун қип-қизил кийим кийиш мумкин эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ. عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: "نُهِيتُ عَنِ الثَّوْبِ الْأحْمَرِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَأَنْ أَقْرَأَ وَأَنَا رَاكِعٌ" (رواهُ الإمامُ النسائي). яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
4 155
12
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари... 🌐Бизни кузатиб боринг: @rummonuz
7 243
13
Намоз вақтлари 08.09.2026 Андижон вақти билан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! ↪️Каналга обуна бўлинг👇 🌐 :/
Намоз вақтлари 08.09.2026 Андижон вақти билан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! ↪️Каналга обуна бўлинг👇 🌐 ://t.me/rummonuz
8 441
14
Жажжи болажонларингиздан ҳаққингизга дуо сўранг! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йўлда ёш болани учратиб қолсалар, қўлидан ушлаб, «Болажоним, ҳаққимга дуо қил, чунки сен ҳали гуноҳ қилмагансан», дер эдилар. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
4 351
15
ҚАНОНА ҲАМ ОНА! Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonu
ҚАНОНА ҲАМ ОНА! Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
5 614
16
НАМОЗ ИЧИДА АКСА УРИБ “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” ДЕЙИШ CАВОЛ: Киши намозда акса уриб, “Алҳамдулиллаҳ” деса намози бузиладими? Акса уриб, ҳамд айтганга намоздаги одам жавоб берсачи? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ичида аксирган киши “алҳамдулиллаҳ” демайди. Балки, намозни тугатгач айтади. Мабодо намоз ичида айтиб қўйса, намози бузилмайди (манба: “Фатовои Оламгирия” китоби). Акса урган кишига намоз ичида туриб жавоб бериш эса намозни бузади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай ривоят қилинган: عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا أُصَلِّي مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، إِذْ عَطَسَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ، فَقُلْتُ: يَرْحَمُكَ اللَّهُ، فَرَمَانِي الْقَوْمُ بِأَبْصَارِهِمْ، فَقُلْتُ: وَا ثُكْلَ أُمَّاهْ، مَا شَأْنُكُمْ تَنْظُرُونَ إِلَيَّ؟ فَجَعَلُوا يَضْرِبُونَ بِأَيْدِيهِمْ عَلَى أَفْخَاذِهِمْ، فَلَمَّا رَأَيْتُهُمْ يُصَمِّتُونَنِي، لَكِنِّي سَكَتُّ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَبِأَبِي هُوَ وَأُمِّي، مَا رَأَيْتُ مُعَلِّمًا قَبْلَهُ، وَلَا بَعْدَهُ أَحْسَنَ تَعْلِيمًا مِنْهُ، فَوَاللَّهِ مَا كَهَرَنِي وَلَا ضَرَبَنِي وَلَا شَتَمَنِي قَالَ: "إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ، لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ). яъни: Муовия ибн Ҳаким ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир пайт биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдаги бир киши акса берди. Мен: “Ярҳамукаллоҳ”, дедим, қавмдагилар мен томон қарашди. “Онанг боласиз қолгур! Нима учун менга бундай қараяпсизлар?”, - десам, улар сонларига қўллари билан ура бошлашди. Қарасам улар мени жим қилишмоқчи экан. Мен сукут қилдим. Расулуллоҳ намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам кейин ҳам у зот каби яхши таълим берадиган устозни кўрмадим. Аллоҳ номига қасам, у зот қовоқларини ҳам солмадилар, урганлари ҳам сўкканлари ҳам йўқ. Балки: “Бу намозда одамлар сўзлашаётган бирор нарса дуруст эмас. Намоз у тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборат”, - дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
5 743
17
Роббингдан хавфу ражо орасида бўл, нафсингга эса тақиқ ва ҳадя орасида бўл! Шунда бахтиёр бўласан. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
4 765
18
Хотиржам бўлинг… Аллоҳ бизни ғамга ботиш учун яратмади. У Зот мағлубиятга учраганимизда Унинг Ўзига қайтишни ўргатмоқчи, холос. Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
5 220
19
МУСУЛМОН ҲАҚҚА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ! Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна бўлинг 🌐 http
МУСУЛМОН ҲАҚҚА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ! Абдулмажид домла Эргашев “Боботаваккул” жоме масжиди имом-хатиби Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
5 522
20
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, намоз қайси амаллар билан бузилиши мумкин? Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозни қуйидаги амаллар бузади:  Намозда озми, кўпми дунёвий сўзни сўзлаш. Бу ҳолатда намозхон гарчи беихтиёр сўзласа ҳам намози бузилади;  Янглишиб бўлса ҳам салом бериш ёки саломга алик олиш;  Намозда еб-ичиш;  Намозхоннинг кўкраги қибладан бошқа томонга бурилиши;  Намоздаги бир рукнни бажариш асносида бир амални уч марта қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо амаллар);  Ўзи эшитадиган даражада кулиш. Аммо ёнидаги шахс эшитадиган даражада кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади;  Дунёвий ташвиш туфайли “уф” тортиш ёки “оҳ-воҳ” дейиш ёки йиғлаш. Аммо охиратни ўйлаб, жаннатдан умидвор бўлиб, дўзахдан қўрқиб йиғласа намози бузилмайди;  Узрсиз томоғини қириш ёки йўталиш (масалан: атайлаб йўталиш каби);  Акса уриб “Алҳамдулиллаҳ” деган кишига намоз асносида “Ярҳамукаллоҳ” дейиш;  Намозда туриб, бирор хабарга жавоб бериш. Бунда намозхон гарчи, Қуръон оятини ўқиб жавоб берган бўлса ҳам намози бузилади (масалан: “Фалончи вафот этди”, дейилса, намоз ўқиётган киши: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деб жавоб берса);  Таяммум билан намоз ўқиётган кишининг сувга қодир бўлиши;  Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёшнинг чиқиши;  Такбири таҳримада “Аллоҳу акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиш, яъни “Аааллоҳу акбар”, дейиш (бундан ташқари, “Акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиб “Ааакбар” ва “ба” товушини чўзиб “Акбааар” дейиш ҳам намозни бузади)  Намоз ичида ўқиладиган сура ва дуоларни китобга қараб ўқиш;  Намознинг ичида одамлардан сўраладиган нарсани Аллоҳдан сўраб дуо қилиш (масалан: “эй Аллоҳ, менга кўп мол-мулк бер”, ёки “Фалонага мени уйлантир” дейиш каби). (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Нурул изоҳ” китоблари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Каналга обуна бўлинг 🌐 https://t.me/rummonuz
5 529