cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077 Адмен: +998883963336 @hamdamallayor

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 452
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+17 أيام
+41030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бугун   9 июнь — Халқаро дўстлар куни! Дўст бўламиз бизлар эҳтимол! Битмас дунё ғавғолари ҳеч, Алвидолар айтилган висол,2 Дилда қолган тугунингни еч, Дўст бўламиз бизлар эҳтимол! Соғинчларим дарё бўлади, Сўзларимда маъно бўлади, Бир кун бари рўё бўлади... Дўстлашганда бизлар эҳтимол! Дунёга тик боқармиз бир кун, Дарё бўлиб оқармиз бир кун, Худога ҳам ёқармиз бир кун... Дўстлашганда бизлар эҳтимол! Хаёлимда гуллар терганим, Кўришганда қучоқ керганим, Гулларимни сизга берганим, Ёдга тушиб қолар эҳтимол. Кўзларимда кулган кўзингиз, Жонимга жон қадар сўзингиз, Дардларимга малҳам ўзингиз... Кўришганда бизлар эҳтимол. Торим чертган бахши бўлади, Сўзингиз сўз нақши бўлади, Ёмонлар ҳам яхши бўлади... Дўстлашганда бизлар эҳтимол! Битмас дунё ғавғолари ҳеч, Алвидолар айтилган висол, Келинг дўстим бўлмасидан кеч, Дўст бўламиз бизлар эҳтимол! Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉 Telegram  • 🌐Instagram • ✅Facebook •✈️Twitter
إظهار الكل...
👍 7🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
💥 Бугун 5-июнь — Оталар куни
إظهار الكل...
👍 8🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига ШОШМА БОЛАМ! Инжиқлигинг суймас биров, Ҳаддингдан кўп ошма болам. Боқ бошимга қўнган қиров, Каттармоққа шошма болам! Сен беозор сен бир ғунча, Ҳовлиқасан шошиб бунча, Ошиқларинг кўпми шунча, Каттармоққа шошма болам! Умидларим сендан катта, Кўпроқ қолгин шу бекатда, Катталарнинг дарди катта, Каттармоққа шошма болам! Яйрабгина юрмагайсан, Унда даврон сурмагайсан, Ширин тушлар кўрмагайсан, Каттармоққа шошма болам! Бу ҳаётда овлар бисёр, Йўлинг тусар ғовлар бисёр, Ҳар қадамда ёвлар бисёр, Каттармоққа шошма болам! Сўзинг эркин айтолмайсан, Кўз ёшларинг артолмайсан, Сўнг орқага қайтолмайсан, Каттармоққа шошма болам! Тўғри сўзни айтмоқ қарзим, Олдингдадир минг бир фарзим, Фақат сендан битта арзим, Каттармоққа шошма болам! Умр оқар дарё экан, Туғонингдан тошма болам, Бизни қийнар соғинч деган, Каттармоққа шошма болам! Байраминг муборак бўлсин болам. Мени ҳам сендек бола бўлгим келади. Тезроқ катта бўлгин деймиз-у...😢 Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉 Telegram  • Instagram • Facebook
إظهار الكل...
👍 4 3🔥 3
БАХТЛИ БЎЛИНГ ГЎЗАЛ СИНГЛИМ. (Қўшиқ учун ёзилди). Қўй йиғламанг сизсиз куним ўтаётир, Юраккинам дардин ичга ютаётир, Сизни эса “Шахзодангиз” кутаётир, Гаплар отиб аъзоб берманг оғрир кўнглим, Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. Йиллар гувоҳ ўлғайиб бўй етгандир-а, Чиройингиз бизни мафтун этгандир-а, Кўнглингиз ҳам мендан совуб кетгандир-а? Бўлди етар ортга қайтинг индамай жим. Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. Уринманг ҳеч нозлар қилиб рухсатимга, Жой қолмаган исмингизга рўйхатимда, Учрамасдан кетақолинг нафратимга, Айрилиқда кўз ёшингиз бўлар лим-лим. Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. Хипча белга сочларингиз улфат экан, Айро йўллар тақдир экан, қисмат экан. Боқсам агар, ҳаётимга кулфат экан, Сизни ўйлаб эзилмасин сира кўнглим. Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. Жиним суймас ой кўрмаган фалакларни, Сизга тилай энг чиройли тилакларни, Кўнглим эрмак қилолмайди малакларни, Айтай десам ёлғонларга бормас тилим. Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. Гуллар тақиб нозланасиз чаккангизга, Кўйлагингиз етмадими елкангизга? Нима дерман уйга бориб янгангизга? Яхши қолинг уйда мени кутар Лайлим. Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим. (Нима дерман уйга бориб янгангизга? Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.) 31.05.2024й. ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
إظهار الكل...
👍 5🔥 2 1
Alisher Yusupov - Nomard kimsalarga qoldi bu dunyo.
إظهار الكل...
Nomard kimsalarga qoldi bu dunyo.mp33.37 MB
👍 2 1🔥 1
БЕВАҚТ ЎЛДИРМА ХУДО! Орзуларим сўлдирма худо, Қалбимга дард тўлдирма худо, Нима қилсанг розиман фақат, Мени бевақт ўлдирма худо. Бахт мурғагин бураганим йўқ, Ҳаёт хаққин тўлаганим йўқ, Сендан дунё сўраганим йўқ. Мени бевақт ўлдирма худо. Кўзларимда кулгу камнамо, Ғамлар менга эмас муаммо. Тўрт ёнимда яқинлар аммо. Мени бевақт ўлдирма худо. Яшаяпман бандаларга хос, Болам учун ўтинч шу холос, Ёлвораман, сендан илтимос, Мени бевақт ўлдирма худо. Синдим ташлаб кетди улфатлар, Бошим узра ёғди кулфатлар, Қолмай яхши-ёмон суҳбатлар, Мени бевақт ўлдирма худо. Кўнгилда дард, камларим билан, Кўзимдаги намларим билан, Аламларим, ғамларим билан, Мени бевақт ўлдирма худо. Душманга тош отганимча йўқ, Чин дўстларим сотганимча йўқ, Гуноҳларим ювганимча йўқ, Мени бевақт ўлдирма худо. (Бурчим адо этгунимча то) Мени бевақт ўлдирма худо. ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
إظهار الكل...
👍 10🔥 3
Ҳар ким ўзи туғилиб ўсган ота уйини ва қишлоғини соғинса керак. Барибир ҳам сиз ўйнаб-кулиб катта бўлган жой бошқачада-е, шаҳарда-чи, шаҳарда маҳалла тугул домдаги қўшнилар қарийб бир-бирини танимайди. Нега экан-а? Ахир шундай мақол бор-ку "Гилам сотсанг қўшнингга сот, Бир четида ўзинг ўтирасан" Лекин, аммо, бироқ, шаҳарда қишлоқдагидек "Ён қўшни - жон қўшни" мақолларини ўнчалик кўрмадим. Нега экан а -?... Қ Ў Ш Н И ! Йиғолмайин эсни ҳам ҳушни, Ғийбат қилиб, соддани, бўшни, Шаҳар жуда ўзгариб кетган, Қўшнисини танимас қўшни! Қишлоғимда бўлсам қанийди, Бир – бирини ҳамма танийди, Шаҳарда-чи, бир-бирин ейди, Қўшнисини танимас қўшни! Кўрсам кўнгил тўлмаса керак, Чақирсангиз келмаса керак, Шаҳарда дўст бўлмаса керак, Қўшнисини танимас қўшни! Наҳот ёддан ўчиб ҳам кетар, Дуч келсангиз чўчиб ҳам кетар, Уч кун ўтмай, кўчиб ҳам кетар, Қўшнисини танимас қўшни! Дегани шу, кимсиз сиз ўзи?, Гапирмайсиз жимсиз сиз ўзи, Эй воҳ бунча шумсиз сиз ўзи, Қўшнисини танимас қўшни! Ҳол сўрашлар насияга ҳам, Кўришмайди бесиёга ҳам, Қўшилмайсиз таъзияга ҳам, Қўшнисини танимас қўшни! Оқибатдан кечиб кетайми, Қалбингиздан ўчиб кетайми, Ё бу ердан кўчиб кетайми, Қўшнисини танимас қўшни! Ё бу ердан кўчиб кетайми, Қўшнисини танимас қўшни! ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
إظهار الكل...
👍 10 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
💐26 май - Қўшнилар куни Бизда ҳам “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун қўшнилардан хабар олиш, уларга ёрдам беришнинг айни вақти. Афсуски шаҳарда ҳамма ҳам бир бирини танимайди, ҳаттоки қўшни-қўшниси билан салом-алик қилмайдиганлар ҳам топилади, зеро...
إظهار الكل...
Мактабни тамомлаганимизга ҳам 15 йил бўлибди, эҳ уша дамлар...соғинмаган одам бўлмаса керак 😢😢😢 Сўнги қўнғироқ! Мана ёшлик ӯтиб бир пасда, Ишқ боғида юрагим хаста, Ясар эдим ишқдан гулдаста, Гулим қолиб қўлимда шундоқ, Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Дарров ўтиб тўққиз - ўн йил ҳам, Сақлаб дилда исмингизни ҳам, Бир ушлолмай қўлингизни ҳам, Хаёлимда жавобсиз сўроқ... Чалинмоқда сўнгги кўнғироқ! Кўнгил уртар, соғинч тўлмайди, Сизни ташлаб кетгим келмайди! Кўзим кулар, қалбим йиғлайди. Соғинаман сизни дўст, ўртоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Умидворман ортга қайрилиб, Бизлар шундай кетсак айрилиб!, Нахот тезда қолдик улғайиб?, Умидларим саробдир бироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Шу мактабда олиб биз таълим, Тарк этмоққа етдими галим?, Яхши қолинг устоз - муаллим!!! Ҳар сўзингиз бизларга сабоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Гоҳо тўкиб соғинч ёшларни, Суйган эдим қалам қошларни, Бағрим босиб синфдошларни, Хайр дейман қалбимда титроқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Йўлимизга интизор мактаб, Қайтишимга умидвор мактаб, Болаликдек беғубор мактаб, Афсус сенга тутмабман қулоқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Йиллар оҳи умримни олди, Гоҳ қувонч гоҳ қайғулар солди, Болалигим ортимда қолди, Борай десам йўлларим йироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ!!! Мен-ку қайтсам ёшлик қайтмас ҳеч, Содда қалб, бебошлик қайтмас ҳеч, Илк севгим ҳам қўлим тутмас ҳеч, Нахот тушиб, ўртага фироқ... Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР. Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉Telegram  • Instagram • Facebook
إظهار الكل...
👍 3 3🔥 1