cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
906
المشتركون
-124 ساعات
+17 أيام
+3330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

​​МАЪНОСИ ТЎҒРИ, ЛЕКИН НОТЎҒРИ ИШЛАТИЛАДИГАН ИБОРАЛАР 📌 Улкан маънони қамраган, лекин тақдир масаласини нотўғри тушунишдан келиб чиқиб, ноўрин қўлланилаётган иборалар, гап-сўзлар талайгина. Уларни ҳаётда тўғри ишлатиш, нотўғри истеъмол қилишдан сақланиш мақсадида айримларини келтириб ўтамиз. 👇👇👇 "ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ" ✅Ҳақиқий маъноси: Бутун борлиқда Аллоҳнинг истагани хоҳлаганигина юз беради. Унинг хоҳишисиз ҳеч нарса бўлмайди. Бу маънонинг тўғрилигига заррача шубҳа йўқ. ❌Бугунги қўлланилиши: Ҳар қандай масъулиятдан қочадиган, лекин буни ортиқчасига тан олмайдиган одамлар томонидан кўп ишлатилади. "ХУДОГА ОСОН" ✅Ҳақиқий маъноси: Аллоҳ учун қийин ишнинг ўзи йўқ. Ҳамма иш унга осон. Бу маънода ғубор йўқ. ❌Бугунги қўлланилиши: Қўлини совуқ сувга ургиси келмайдиган ёки ҳеч нарса қилмасдан ҳамма нарсалик бўлишни истайдиган одамлар кўп ишлатади. "ЎЗИ ИНСОФ БЕРСИН" ✅Ҳақиқий маъноси: Бандага ҳамма нарсани Аллоҳ беради. Ақлни ҳам, фаросатни ҳам, бойликни ҳам. Борлиқда Ундан ўзга беришга қодир бўлган зот йўқ дегани. Бу жуда ҳам тўғри гап. ❌Бугунги қўлланилиши: Оч қорним, тинч қулоғим қабилида яшайдиган, ҳаётини яхшилаш учун ҳеч нарса қилмайдиган одамлар ўз айбларини яшириш учун ишлатадилар. ❗️Бундай иборалар жуда кўп. ❗️Эслатма: Оддий одамларга тушуниш осон бўлиши учун иложи борича ақлий далилларга суянилди. Оят ва ҳадислар келтириб ўтилмади. Зеро, аҳли илмларимиз қайси оят ва ҳадисга мувофиқ келишини яхши билишади. 📚"Мусулмон учун зарур билимлар" китобидан. #тарқатинг БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ!👇 https://t.me/Romitaniy_uz
إظهار الكل...

#Эринмасангиз_ўқинг_қизиқ الزوجات وإحراق الكتب - سيبويه : أحرقت زوجته كتبه، لأنّه كان يشتغل عنها بتأليف كتابه، فلمَّا عَلِمَ بذلك أُغشي عليه ثم فاق وطلّقها . - الليث بن المظفر : كان مشتغلاً عن زوجته بحفظ كتاب " العين للفراهيدي " فغارت من الكتاب فأحرقته. - الأمير محمود الدولة الآمري : كان يقتني الكثير من الكتب، فلمَّا مات كانت زوجته تندبه و ترمي بالكتب في بركة ماء وسط الدار، لأنَّه كان يشتغل عنها بهذه الكتب. - إبراهيم العياشي : قضى عشرين سنة في تأليف كتاب "حُجُرات النساء" فأغاظ ذلك زوجته لانشغاله عنها كثيراً ، فأحرقتِ الكتابَ فأُصيبَ الرجلُ بالشَّلل . - محمد بن شهاب الزُّهْري : قالت له زوجتُهُ يوماً : واللهِ لَهذه الكتبُ أشدُّ عليّ من ثلاث ضرائر !! Аёллар ва ёқилган китоблар 🔻Сибавайҳ. Аёли унинг китобларини ёқиб юборган. Чунки аёлидан кўра китоблар таълиф этиш уни машғул қилган. Олим буни билгач, ҳушидан кетиб қолган. Ўзига келгач эса, уни талоқ қилган. 🔻Лайс ибн Музаффар. Уни ҳам аёлидан “Айнул фароҳидий” китобини ҳифз қилиш, ёзиш кўпроқ банд қилган. Аёли  китобдан рашк  қилиб, уларни ёқиб юборган. 🔻Умавийлар давлати раҳбарларидан амир Маҳмуд. Унинг жуда кўп китоблари бор эди. Вафот қилганда, аёли унга аза тутган ва ҳовлининг ўртасидаги сув ҳовузига китобларни улоқтирган. Чунки амир ундан кўра кўпроқ китоблари билан машғул бўлган эди. 🔻Иброҳим Айёш. Унинг йигирма йил умри “Ҳужуротин нисо” китобининг таълифи билан ўтди.   Аёли улар билан кўп машғуллига жаҳл қиларди. Бир куни унинг китобларини тўплаб ёқиб юборганда, Айёш (бундан қаттиқ сиқилиб) шол бўлиб қолган экан. 🔻Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий. Бир куни аёл унга қараб: “Валлоҳи, мана шу китобларингиз менга учта кундошдан кўра ёмонроқдир”, деган экан. https://t.me/bobirromitaniy
إظهار الكل...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
الزوجات وإحراق الكتب - سيبويه : أحرقت زوجته كتبه، لأنّه كان يشتغل عنها بتأليف كتابه، فلمَّا عَلِمَ بذلك أُغشي عليه ثم فاق وطلّقها . - الليث بن المظفر : كان مشتغلاً عن زوجته بحفظ كتاب " العين للفراهيدي " فغارت من الكتاب فأحرقته. - الأمير محمود الدولة الآمري : كان يقتني الكثير من الكتب، فلمَّا مات كانت زوجته تندبه و ترمي بالكتب في بركة ماء وسط الدار، لأنَّه كان يشتغل عنها بهذه الكتب. - إبراهيم العياشي : قضى عشرين سنة في تأليف كتاب "حُجُرات النساء" فأغاظ ذلك زوجته لانشغاله عنها كثيراً ، فأحرقتِ الكتابَ فأُصيبَ الرجلُ بالشَّلل . - محمد بن شهاب الزُّهْري : قالت له زوجتُهُ يوماً : واللهِ لَهذه الكتبُ أشدُّ عليّ من ثلاث ضرائر !! 📚Аёллар ва ёқилган китоблар 🔻Сибавайҳ. Аёли унинг китобларини ёқиб юборган. Чунки аёлидан кўра китоблар таълиф этиш уни машғул қилган. Олим буни билгач, ҳушидан кетиб қолган. Ўзига келгач эса, уни талоқ қилган. 🔻Лайс ибн Музаффар. Уни ҳам аёлидан “Айнул фароҳидий” китобини ҳифз қилиш, ёзиш кўпроқ банд қилган. Аёли китобдан рашк қилиб, уларни ёқиб юборган. 🔻Умавийлар давлати раҳбарларидан амир Маҳмуд. Унинг жуда кўп китоблари бор эди. Вафот қилганда, аёли унга аза тутган ва ҳовлининг ўртасидаги сув ҳовузига китобларни улоқтирган. Чунки амир ундан кўра кўпроқ китоблари билан машғул бўлган эди. 🔻Иброҳим Айёш. Унинг йигирма йил умри “Ҳужуротин нисо” китобининг таълифи билан ўтди. Аёли улар билан кўп машғуллига жаҳл қиларди. Бир куни унинг китобларини тўплаб ёқиб юборганда, Айёш (бундан қаттиқ сиқилиб) шол бўлиб қолган экан. 🔻Муҳаммад ибн Шиҳоб Зуҳрий. Бир куни аёл унга қараб: “Валлоҳи, мана шу китобларингиз менга учта кундошдан кўра ёмонроқдир”, деган экан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРОҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРОКАТУҲ Янги тонг муборак бўлсин! Ҳар куни пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиши унутманг ! Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳ юзимизни ёруғ; Қалбимизни кенг; Қадримизни баланд; Сўзимизни олий; Ҳаётда муваффақиятли; Охиратда саодатли; Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; Қарзларимизга нажот; Ризқимизга кенглик, Кунимизга барака; Бандаларига суюмли қилиб; Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб, Дунёда муборак; Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амийн! Кунимиз хайрли, барокатли ва солиҳ амлларга бой бўлсин! Янги тонгга еткизган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин ЯНА БИР БОРА ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ ! https://t.me/Romitoniy_uz
إظهار الكل...
👍 1👏 1
​​БУ КИМСАДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ "Одамлар сўзларини сенга етказиб турадиган кимсадан эҳтиёт бўл. Бу кимса албатта сенинг гапларингни ҳам бошқаларга етказиши бегумондир". Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ. Одамларнинг сўзларини бошқаларга етказиб роҳатланадиган тоифалар авваллари ҳам бўлган. Ҳозирги кунларда эса жуда кўпайиб кетди. Бу тоифа дўст тутишга умуман нолойиқ бўлиб, ҳеч қачон самимий бўлишмайди. Кимларнингдир биз ҳақимиздаги сўзларини етказар экан, бирон сўз айтишимизга маҳтал бўлиб туради. Айтсак, бошқаларга уни ҳам етказиши шубҳасиздир. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳузурига бир кимса келиб: - Фалончи сиз ҳақингизда номақбул гапларни сўзлади, деди. Шунда буюк имом: - Агар ростан сўзлаган бўлса ҳам, буни менга айтишнинг нима кераги бор? У кимса камондан менга ўқ отиб, ўқи тегмаган экан. Сен ўша ўқни олиб, юрагимга санчаябсан. Хоҳласанг тавба қилишинг мумкин, деди. Оят ва ҳадисларда чақимчиликдан қайтарилган. Лекин, шунақа чақимчи инсонларга иғво ва  фасодларига йўл қўйишдан ҳазир бўлайлик. Зотан, бировга вафо қилмаган кимса, бизга ҳам ҳеч қачон вафо қилмаслиги шубҳасиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам тавба эшиги қиёмат куни ва ўлим ғарғарасигача очиқлигини айтганлар. https://t.me/Romitoniy_uz
إظهار الكل...

👍 2
Неъмат етганда -КИБР! Боязид Бистомий йўлда кетаётсалар бир дарахтдан -Эй Боязид, деган овоз эшитилди.У ён- бу ёнга қараса ҳеч ким йўқ. Дарахт: Боязид сен мен каби одамлар ҳар қанча тош отсаларда мева берувчи бўлгин. Озор берганлари учун уларга ёрдам беришни тўхтатувчи бўлмагин, деди. Шунда Боязид Бистомий: Унда нега сенинг оқибатинг доим ўчоққа ўтин бўлиш бўлади? деди. Дарахт: Менда Худога ёқмайдиган бир хулқ бор. Қачон остимдан озуқа етса, керилиб ҳар томонга ёйилиб кетаман ва шамол қайси томонга эсса ўша томонга эгиламан истиқоматим йўқ. Шунинг сабабидан доим оловда ёнаман" деди. Азизлар мана шу дарахт сингари, бизу- сизга неъматлар яъни бойлигу - мансаб етганида, керилиш ўрнига ғайратимизни ибодатларга, фақирларнинг кўнглини олишга, имкониятимиз етгунича яхшилик қилишга сарфлайлик. Кибр, ношукур, ҳасад ва шунга ўхшаш бад хулқли бўлиб дўзах оловида ёнишдан ўзимизни асрайлик. Манбалар асосида тайёрланди. Ҳазрати Бобо жомеъ масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ Фахриев. @muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари бирга... https://t.me/muniyr_uz 🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
إظهار الكل...
Muniyr.uz

Бухоро вилояти Ромитан тумани "Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди имом хатиби Фахриев Суннатуллоҳ домланинг расмий телеграм канали.

https://t.me/muniyr_uz

instagram.com/muniyr_uz Канал ҳақида фикр ва мулоҳаза учун 👉: @muniyruz

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ИЙМОН • Барча муаммо ва шикоятларингни саждада фақат Роббинга айт! • Сўнгра тик туриб, ҳаётга кучли иймон билан қадам бос! • Шуни аниқ билки, бутун инсоният йиғилиб келса сенга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайди! • Шундай экан намоздан бошқа жойда бошингни эгма, олтин бошинг омон бўлгур! ©️ Ғолиб Сафо https://t.me/Romitaniy_uz
إظهار الكل...
#БУНИ_БИЛИШ_КЕРАК РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ 1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа). 3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий). 4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний). 5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба). 6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий). 7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин). 8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа). 9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад). 10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим). 11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий). 12. Барака буюкларингизда (Рафиий). 13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир). 14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий). 15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх). 16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий). 17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий). 18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий). 19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор). 20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор). 21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий). 22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи). 23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий). 24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом). 25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта). 26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа). 27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий). 28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий). 29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий). Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик. Каналимизга обуна бўлинг. 👉https://t.me/Romitoniy_uz
إظهار الكل...
👍 2
Ҳаётнинг 14 ҳикмати 1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик – умидсизлик. 11. Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. Бизни каналда қолинг! ✅  t.me/Romitoniy_uzдиний маърифий канал!   Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
إظهار الكل...
​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари: *Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; *Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; *Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; *Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; *Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; * хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; *кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради; *инсоннинг ўзига ишончини орттиради; * тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради; *дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди; *Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади; *Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади; *қироат бош оғриғини даволайди... «Қуръон қалблар шифоси» китобидан https://t.me/Romitaniy_uz
إظهار الكل...
Romitaniy.uz

Ромитан тумани расмий канали. Мурожаат учун тел. +998914130577