cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази расмий саҳифаси Official page of the Center for the Development of National Cinematography of Uzbekistan Официальная страница Центра развития национальной кинематографии Узбекистана 71 2092002

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
634
المشتركون
-124 ساعات
-37 أيام
+5030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

«Одина» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди Бугун Миллий кино санъати саройида Ёшлар куни муносабати билан «Одина» бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтди. Ёшларбоп мавзуда суратга олинган кинокартина Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва «Forever» студияси томонидан ҳамкорликда ишланган. Тадбирда фильм ижодкорлари иштирок этиб, суратга олиш жараёнлари ва картинадан кўзланган мақсад ҳақида атрофлича фикр билдирди. Кино меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Фильм режиссёр Ҳусан Ҳабибуллаев томонидан суратга олинган. Унда Нигина Ғуломова, Фарангиз Абдазова, Давлат Умаров, Меҳриддин Раҳматов, Зумрад Эшонқулова ва Диана Ягофарова каби таниқли актёр ва актрисалар роль ижро этган. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Актриса Айсанем Юсупова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди Президентнинг 27 июндаги «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ киноактриса Айсанем Юсупова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Актриса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2020 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драма ва кино актёрлиги йўналиши бакалаврлигини, 2022 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. «Мафтун бўлдим», «Ҳаёт», «Мерос» «Йўлбарснинг туғилиши», «Мерос», «Эпидемия», «Қари қиз» каби фильмлар ҳамда «Ожиза», «Айрилиқ», «Зайнаб билан қолинг, бегим», «Оловли юрак», «Ёлғиз қўйинг» каби миллий сериалларда роллар ижро этган. «Ўзбек қизи» фильмидаги бош қаҳрамон роли билан Россия Федерациясида бўлиб ўтган IV Халқаро «Lendok» ҳамда Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган I Халқаро «Тожи Сомон» кинофестивалларида «Энг яхши аёл роли учун» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
👍 1
Бугун Ёшлар ижод саройида «Халқаро ёшлар фестивали - 2024» доирасида қатор тадбирлар ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда истеъдодли киноактёрлар Умид Искандаров, Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Алишер Узоқовлар иштирок этиб, ёшларни байрам билан табриклади ва улар билан мулоқот қилди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Хориж хабарлари #MarvelStudios #Фантастик_тўртлик Янги «Фантастик тўртлик» воқеалари 1960 йилларда бўлиб ўтади Marvel Studios президенти Кевин Файги «Фантастик тўртлик» фильмининг янги қисми бўлиб ўтадиган манзилни тасдиқлади. Воқеалар 1960 йиллардаги альтернатив Нью-Йоркда бўлиб ўтади. «Тўртлик»нинг янги версиясида Педро Паскаль, Ванесса Кирби, Джозеф Куинн ва Эбон Мосс-Бакрак жамоадошлар ролини ижро этади. Ёрдамчи ролларни Джулия Гарнер, Джон Малкович ва Наташа Лионн ўйнайди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
ТУРКСОЙ бош котиби билан учрашув ўтказилди Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги директори ТУРКСОЙ халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султон Раевни қабул қилди. Учрашувда агентлик раҳбарияти билан бирга ТУРКСОЙ ташкилоти бўлим бошлиғи Сaлим Эзер, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбари Фурқат Усмонов ва бошқалар қатнашди. Унда кинематографиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Учрашувда XVI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ТУРКСОЙга аъзо мамлакатларнинг анимация форумини ўтказиш масаласи муҳокама қилиниб, бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🎆27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни! Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази жамоаси барча журналистларни, соҳа вакилларини касб байрами билан самимий қутлайди! Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
01:58
Video unavailableShow in Telegram
🎬 Кинопарча 📺 «Маҳаллада дув-дув гап» Шуҳрат Аббосов фильми Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
IMG_4449.MP423.44 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Хориж хабарлари #DreamWorks #Шрэк Эдди Мерфи «Шрэк 5» устида иш олиб борилаётганини маълум қилди Эдди Мерфи Collider нашрига берган интервьюсида «Шрэк 5» мультфильми учун дастлабки репликалар ёзилганини айтди. У яна бир бор Эшак қаҳрамонига овоз беради. Мерфининг тахминларига кўра, мультфильм давоми 2025 йилда чиқарилади. Эшак қаҳрамони ҳам алоҳида анимацион спин-оффга эга бўлади. Майк Майерс ва Кэмерон Диас ҳам бешинчи қисмда иштирок этишади. Сюжет воқеалари ҳозирча номаълум. Лойиҳани Крис Меледандри бошқармоқда, режиссёр ким бўлиши ҳали ҳам аниқ эмас. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
3👏 1
Тошкент кинофестивалига тайёргарлик бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди Бугун «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик ва уни ўтказишга қаратилган вазифалар бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбар-ходимлари иштирок этди. Йиғилишда кинофестиваль дастури, очилиш ва ёпилиш маросимлари, фестиваль доирасида ташкил этиладиган танловлар ҳамда уларга иштирокчиларни жалб қилиш, халқаро меҳмонлар иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
إظهار الكل...
👍 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.