cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Globus24 | Расмий канал

Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек тезкор расмий хабарлар манбаси. MUROJAAT uchun @globus_callback_bot Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 929
المشتركون
-924 ساعات
-897 أيام
+35730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

17 майга ўтар кечаси ва кундуз куни ҳам республиканинг катта қисмида кучли ёғингарчиликлар бўлиши прогноз қилинган.
إظهار الكل...
Ҳудудларда “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади
“Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-178-сон, 15.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади. 📁Қуйидагилар “IT-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди: 🔹ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш; 🔹семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш; 🔹дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш; 🔹ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади Республикадан Саудия Арабистонига 7 июнгача ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Тармоқларда Фарғонада номаълум шахс ёш болани машинанинг орқа юкхонасига солиб олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат воқеа 14 май куни содир бўлгани айтилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда фуқаро ўзини омадсиз деб атаб, кўприк устидан ташламоқчи бўлди Чилонзорда бир йигит кўприкка ва қўлларига турли хил ёзувлар ёзиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Таъкидланишича, ЖИБ Чилонзор тумани суди қарори билан фуқаро МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат. Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди. Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди. Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Самарқандда котлован қазилаётган вақтда қўшни уй қулаб тушди Ҳолат Жума шаҳрида содир бўлгани айтилмоқда. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...
Бугун – 15 майдан уй-жой олиш учун субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди Аризани шу йилнинг 1 ноябригача my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди: ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида ҳар йили 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
إظهار الكل...