cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

𝑴𝒐𝒉𝒊𝒓𝒂 𝑰𝒌𝒓𝒐𝒎𝒐𝒗𝒏𝒂 𝒊𝒋𝒐𝒅𝒊

@Ijodkorga_murojaat_bot bemalol murojaat qilishingiz mumkin. Ikkinchi kanalimiz @Qalbim_dunyochasi Bu kanalga joylangan videolar, rasmlar, musiqalar va she'rlarni aynan @Qalbim_dunyochasi kanalidan saqlab olishingiz mumkin.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 157
المشتركون
-824 ساعات
-137 أيام
+12930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#БУМЕРАНГ *** Анвар узоқдан келаётган Моҳинурга ютиб юборгудек қараб тураркан, қани ҳозир иложини топса, бориб бағрига босса. Ҳаёлида фақат шу фикр эди. — Бунча жанон бўлмаса? — қулт этиб ютуниб қўяркан, — сувсиз ютсанг ҳам томоғингдан ёғдек силлиқина бўлиб ўтадия, — лабини сезилар-сезилмас ялаб қўйди. — Ассалому алайкум, — Моҳинур истамаса ҳам одоб юзасидан салом бериб ўтиб кетар экан, — Ваалейкум ассалом, — Анвар суқланганча алик оларкан, — тузукмисиз? Ишлар билан чарчамай юрибсизми? — Яхши раҳмат, — Моҳинур қадамини тезлатди. — Хуркак оҳуни ўзия, — иршайди, — эри ҳам ғирт латтани ўзи шекилли, шундоқ жанон хотинини қўйиб юборган бўлса. Моҳинур такси тўхтатганча манзилини айтиб ўтирди. — Эй Худойим, ишқилиб бу ҳам бошимга бало бўлмаса бўлди, — негадир йиғлагиси келди. Лекин ҳозир мавриди эмас. Такси ҳам қайсидир маънода жамоат жойи. Моҳинур эса жамоат жойида йиғлаб ўрганмаган. Ёшлигидан шунақа, одам бор жойда йиғлай олмайди. Қанчалик йиғлагиси келса ҳам тун чўкишини кутади. Кўп одатларини тарк этган ёкида ўзгартирган бўлишига қарамасдан, айнан шуни ўзгартира олмади. Негаки, Моҳинурнинг фикрича кўз ёшлар, нафақат кўз ёшлари, балки ҳиссиётлар инсонларнинг ожиз ва заиф томони. Уларни кўрсатиб қўйсанг тамом, сен мағлубсан. Моҳинур уйига кираётиб ҳам Анварни кўз олдидан кетказа олмади. Негадир юраги ғашлана бошлади, — Аллоҳим ўзинг ёмонлардан, уларнинг туҳматию бўҳтонлариндан сақла, — деганча чуқур нафас олдию, уйига кириб ўзини қийнаётган ҳаёллар ва фикрлардан бироз бўлса ҳам қутулиш учун, душ қабул қилишга қарор қилди. *** Жамол оёғи тортмайгина уйга кириб келди. — Ассалому алайкум, — кириши билан ота-онасига салом берди. — Келдингми ўғлим? — Жаҳонгирни ўйнатиб ўтирган Раъно опа ўғлига оналик меҳри ва хавотир билан қараганча, — лавозиминг ошиб, ишинг ҳам кўпайиб кетдими дейман, кеч келадиган бўлибсан? — Энди иш бўлгандан кейин ўзига яраша маъсулияти ҳам бор ойи? — Жамол ўзига талпинаётган ўғлини ойисининг қўлидан олганча бағрига босиб, тўйиб ҳидларкан, — мен хонамда бўламан, — Жаҳонгирни кўтариб ичкарига кириб кетди. — Ишиям бор бўлсин, шу лавозимга тайинлаганидан буён ўғлим озиб-тўзиб кетгандек, — Раъно опа унинг ортидан қараб қолганча эрига гапирди. — Сенга шундай туюлаётгандир, — боядан бери телевизордан кўзини узмаётган Камол ака аёлини бироз койиган бўлди, — ҳа деб хавотир олаверма, Жамол кап-катта эркак. Сен бўлса уни ҳалиям ёш боладек кўрасан. — Сиз она қалбини қаердан ҳам билардингиз? — эридан аразлаган бўлди. **** Ошхонада кечки овқат қилаётган Гўзал эрини овозини эшитиши билан шошиб у ердан чиқди. Эрини Жаҳонгирни кўтариб хонага кириб кетаётганини кўриб, ичкарига кириш учун бирор баҳона ўйлай бошлади. Ва топди ҳам. Хонага ўғлини баҳона қилиб киришга қарор қилди ва кириб ҳам келди. — Жаҳонгирни қорни очмаптими? — сал олдин қорнини тўйғазганига қарамасдан эрини гаплатиш учун савол берди. Жамол унга эътибор ҳам бермади. Гўзал шунга қарамасдан ўғлининг ёнига ўтириб, тинмай дадасига қараб кулаётган ўғлининг оғзига кўкрак тутди. Жаҳонгир эса ўзини тортди. Гўзал яна мажбурлаб тутмоқчи эди, — Доимгидек ўзингникини ўтиришга ҳаракат қилаяпсан, — унинг юзига ҳам қарамасдан, ўғлини кўтариб олди.
إظهار الكل...
54👍 21❤‍🔥 13 5🔥 4😍 2🍓 2
Ассалому алайкум, хайрли оқшом. Мен бир неча кун кўринмай қолсам дарҳол канални тарк этиш бошланадия. Тарк этишгани майли, лекин бошқа каналлар муҳокамасига бориб хар хил гап қилганлари ортиқча. Сизлардан бир нарсани илтимос қилиб қолардим, ҳикоя ёзади дегани у одам эмас, унинг шахсий хаёти, шунга ўхшаш нарсалар йўқ дегани эмас. Озгина тушуниш керакку. Мен ҳам иссиқ жонман. Сизлар ҳис қиладиган нарсаларни мен ҳам ҳис қиламан. Қўполлашган бўлсам узр. Ҳозир бир лист ҳикоя жойлайман. Ундан ортиғини ваъда беролмайман. Сабр билан кутганларга катта рахмат. Доимо ҳурматдасизлар.
إظهار الكل...
❤‍🔥 48👍 13 10🍓 1
Жамол бошини кўтариб, Моҳинурни илк марта кўриб тургандек қаради. — Ҳа нима? — Моҳинур ҳеч нима бўлмагандек қараркан, — ёмон гап айтмадимку! — Моҳинур, — бироз жим турдида, кейин, — мен бироз ёлғиз қолмоқчиман, — деганча яна бошини стулга қўйди. Моҳинур бир нималар демоқчи бўлдию, лабини тишлаганча хонадан чиқди. — Аҳмоқман, — пешонасига секингина уриб қўяркан, — келиб-келиб айтган гапимни қара. Энди мен ҳақимда нима деб ўйлайди? Эридан ажрашиб, эрсираб қолибди, шунинг учун менга суйкалмоқчи бўлди деган ҳаёлга борган бўлсая. Эй Худойим, — юзини кафтлари орасига оларкан, — негаям бунақа аҳмоқлик қилдим ўзи? Ҳаммасига ўша аҳмоқ айбдор, — кўз олдига Гўзалнинг юзи келдию, юзи бурушди, — аслида унинг гапларига аҳамият берган мен аҳмоқман. Негаям ўқидим ўзи? Уфффффф, — кўзларини юмиб очаркан, — бўлар иш бўлди, энди унинг кўзига қандай қарашни ўйлаш керак. Ишқилиб, кейин у ҳам айниб, менга суюлмаса бўлди, — Моҳинур яна бир нималар деб гоҳ ўзини койиди, гоҳ овутган бўлди. *** Отабек бугунги дарсларинининг ҳаммасини тушликка яқин вақтга қўйдиргани боис, эрталабдан Ноиладан хабар олгани касалхонага шошди. Йўл-йўлакай аёлига қўнғироқ қилиб нима егиси келаётгани, нималар кераклиги ҳақида сўраб олдию, айтилган нарсаларни олиб, охирида Ноила яхши кўрган чучварадан олганча аёлининг олдига келди. — Ассалому алайкум, — Отабек палатага кириши билан Ноила салом берганча ўрнидан қўзғалди. — Ваалейкум ассалом турма, — Отабек қўлидагиларни стол устига қўйиб, тезда унинг ёнига келиб ёстиғини тўғирлаб қўйганча қайта жойига ётқизди, — сенга нима дегандим? — Аёл киши эрининг олдида чўзилиб ётиши одобдан эмас, шунга.... — Ҳечқиси йўқ, — Отабек аёлининг қўлидан ушлаганча, — ҳозирги вазиятингда одоб-ахлоқ қоидаларини бироз четга суриб турсанг ҳеч нима бўлмайди. — Хўп бўлади, — Ноила эрига меҳр билан бир зум тикилиб қолди.
إظهار الكل...
💋 55👍 33❤‍🔥 11😍 9 3🥰 2😘 1
Photo unavailable
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ! Уйингизда малика бўлсин, Майли, қаср-саройлар қурманг. Кўнглидаги ярим ой тўлсин, Қиз болани ҳеч қачон урманг! Тонг отмасдан уйғонса саҳар, Сўрамаса сиздан бир шаҳар, Бахтли бўлсин десангиз агар, Қиз болани ҳеч қачон урманг! Кўзларида порласин қуёш, Дудоқлари жим қотмасин тош, Ахир, қизлар бўлмайди бебош, Қиз болани ҳеч қачон урманг! Яраштириб рўмол ўрайди, Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди, Қиз болани уриб бўлмайди, Қиз болани ҳеч қачон урманг! Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар, Бир кун келиб келинчак бўлар, Кўтарилсин дуога қўллар, Қиз болани ҳеч қачон урманг!
إظهار الكل...
👍 9❤‍🔥 1 1😭 1
Фикрларингизни кутиб қоламан. Чунки бу мен учун жуда муҳим.
إظهار الكل...
إظهار الكل...
АФСУН

АФСУН Тун ўзгача сукунатга бой ўтди. Афсун хон Моҳимбегимнинг хонасидан ўзгача авзода чиқиб кетганини кўриб, ҳаммасини тушунди. Эртаси куни харам бекаси Шамсихон Моҳимбегимга янги хизматкор тайин қилди. Унинг исми Исмигул. Моҳимбегим кечаги воқеадан кейин умуман гапирмай қўйди. Исмигул олиб келган нонуштага ҳам гапирмади. Афсун ўз хонасидан чиқмай ҳаммасини жим кузатарди. Қамар унга харамда бўлаётган янгиликларни етказиб турарди. Хон эрталабдан Афсундан хабар олгани келди. — Олампаноҳ, — Афсун ўрнидан туриб…

❤‍🔥 18👍 11 1😍 1
—Сени ўзим ўлдираман. Мени сариқ сочли алвасти устидан кимдир куч билан тортди. Лаънати, бу яна ўша олифта ҳўкиз. —Қўйворинг уни ҳамма сочини юламан. Қўлидаги бир тутам сочни кўрсатиб, қолганини ҳам юлишига шаъма қилди. —Бас қил. Ичиб, кайфинг ошиб қолибди. Нима ичгандинг ўзи? Қизни қўлидан тортган заҳоти қўли силкиниб, қиз тутилган қўлидан чиқиб, яна Мадина томон отилди. —Яхшиликча кетмадинг, бошқа йўл ҳам қолдирмадинг ўзинг. Уйда ааанча сухбат қурамиз, тилаклар маликаси. Ҳар бир сўзига урғу бериб, қизни елкасига оёғини осмондан қилиб кўтариб олди. —Ана сенга жазо, Дилфуза. Тайёр тур. Ўзига ўзи минғирлаб, машинага чиққунча ухлаб қолди. Уйга келган йигит чуқур хўрсинди. —Сен қандай қизсан. Бир қараса дардга тўла, бир ҳеч нимадан ғами йўқ инсонга айланасан. Менга нима қилябсан Дили. Кечир, сени ҳаётингни тортиб олаётганим учун. Қиз эшитмайди деган ҳаёлда анча гапларни айтган йигит бехабар эди, барчасини тинглаб кўз ёш тўкаётган қиздан. Ичмагани ва ўзи истамай кўрсатган томошасидан афсусда эканидан ҳам ҳабарсиз қолди. Davomi: https://t.me/+FFcsFKskGqo4MGUy
إظهار الكل...
👍 9🤬 3😍 3
#БУМЕРАНГ #Парча.... — Жамол ака илтимос мени кечиринг, — Гўзал Жамолнинг оёқларини қучоқлаб йиғларди. — Қани эди иложи бўлса, — Жамол бир нуқтага тикилганча хиссиз гапираркан, — аммо, сен ҳаммасини била туриб қилдинг. — Жамол ака ахир мен бундай бўлишини истамагандим, — Гўзал хиққиллаб йиғлаганча зўрға гапирарди. — Кет Гўзал кет. Йўқоооол, — уни силтаб ташлади, — сени кўришни истамайман. Нега биласанми? — уни икки елкасидан тутиб ўзига қаратаркан, — ўша куни қабрга нафақат уни, балки ўзимни ҳам қўйиб келди. Энди сен билган Жамол йўқ. Уни ўз қўлларинг билан йўқ қилдинг, ўлдирдинг. П/с: қачон етиб боришимизни билмадиму, шунга қарамай сизлар билан шу парчани бўлишгим келди🫣
إظهار الكل...
😍 45🤯 27🤔 19👍 11🍓 1
— Вой аблах, — Гўзал Анвардан бироз жаҳли чиқдию, лекин унга ёзишга ҳам, қўнғироқ қилишга ҳам урунмади. Ҳозир унинг дарди бошқа. Жамол билан урушиб қолганини аламини Моҳинурдан олмоқчи бўлди ўзича ва Моҳинурга ёзишга қарор қилди. Лекин ҳали билмасдики, мана шу аҳмоқона қарори ҳаётидаги энг катта хатоси эканлигини. *** Жамол Обиджон Умаровичнинг олдига кириши билан бироз дакки эшитди. — Бу нима аҳвол? — унинг саломига алик оларкан Жамолнинг туришидан бироз жаҳли чиқди, — сиз шу турушингизда нафақат педагог ва талабаларга, балки кўчадаги бўмишларга ҳам гапингизни ўтказа олмайсиз. — Минг бор узур, — Жамол ерга қараганча, — бошқа такрорланмайди. — Такрорланса жазоланасиз, — Обиджон Умарович унинг бу аҳволида ҳеч нимани гаплашиб бўлмаслигини тушунди. Тўғри Жамол маст эмас, аммо, ичкиликдан кейинги бош оғриғи билан ҳеч нимани ҳал қилиб ҳам бўлмайди. Шу сабаблими, — кетишингиз мумкин, — Жамолга рухсат бераркан, — истасангиз уйингизга бориб дам олинг. — Катта раҳмат, — Жамол хонадан чиқар экан „уйингиз” сўзидан бироз жаҳли чиқди. Аслида, жаҳли чиқишига сабаб бўлгани бу ўша уйда уни режаларини барбод қилган Гўзал бор эканлиги эди. **** Моҳинур ишларини якунлаб хонага қайтар экан, Жамол учун қаҳва олишни ҳам унутмади. У хонага кириб келганида Жамол бошини столга қўйганча ўтирарди. — Мана қаҳвангиз, — стол устига қўйдию, ўз жойига ўтирди. — Раҳмат, — Жамол бошини ҳам кўтармади. Ҳозир миясида ҳар хил фикрлар. Рафиқаси сабаб қўлдан кетган бино ўрнига бошқасини қаердан топиш ҳақида ўйлаётганди. Моҳинур унга халақит бермасликка қарор қилдию, компютери олдига ўтириб, қилиши керак бўлган ишларини бир қатор кўздан кечирди. Ҳеч нарсага чалғимай ишларини қила бошлади. Шу пайт компютернинг пастки қисмида телеграмдан хабар келганлигини билдирувчи белги чиқди. Моҳинур бошида эътибор бермади, хабарлар эса тинай демасди. Хатто охирги хабарни ўқишга ҳам улгурди. — Сенга эрини бериб қўядиган аҳмоқ йўқ, — Моҳинур асабий кулиб қўйганча телеграмга кирдию, келган хабарларни кўриб жаҳл қилишни ҳам, кулишни ҳам билмасди. Негаки, Гўзалнинг ёзганлари ақлдан озиб қолган одамнинг сўзларидан унчалик фарқ этмасди. Моҳинур хабарларга бир кўз югуртирдию, Гўзалга жавоб ёзишга қарор қилди. — Бунга ўзинг мажбур қилдинг. Энди эрингни қандай тортиб олишимни томоша қил. Ётган илонни думини босмаслик керак эди. Эпласанг эрингни ёнингда олиб қол, — хабарни жўнатдию, Гўзални блоклаб қўйди. Чунки унинг ёзадиган аҳмоқона жавобларига тоқати йўқ. Моҳинур компютердан бош кўтариб Жамолга қаради. У ҳалиям ўша ўтиришда ўтирибди. Бироз ўйланиб турдида, ўрнидан туриб Жамолнинг ёнига борди, — аҳволингиз яхшими? — Ёмонман десам нима ўзгаради? — Жамол бошини кўтармаганча саволга савол билан жавоб берди. — Ҳалиям ўша-ўшасиз, — Моҳинур кулиб қўйдию, — ббалки асабларингизни тинчлантириш учун бошингиз ва елкаларингизни массаж қилиб қўярман.
إظهار الكل...
❤‍🔥 51🤔 18👍 17 9🍓 1
Photo unavailable
🌸 Ассалому алайкум! Қадрдоним. 🌸 Тайёрман деб билганингизда оила қуринг. 🌸 Етарли хотиралар билан нафақага чиқинг, пул билан эмас. 🌸 Сизни бахтли қиладиган иш билан шуғулланинг, Бой қиладиган эмас. 🌸 Ички гўзалликка ошиқ бўлинг, ташқи эмас. 🌸Ота-онангизга қанчалик бахтлилигингизни кўрсатинг, қанча пул топишингизни эмас. 🌸 Ҳақиқий дўстлар орттиринг, кўп эмас. 🌸 Бахт кичик лаҳзаларда ётади, катталарида эмас. 🌸Яшаса бўладиган эмас, Усиз яшолмайдиган Инсонни топинг! 🌸 Бошланган янги кун барчамизга муборак бўлсин.
إظهار الكل...
4😍 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.