НОНИМИЗНИ ЎЛДИРГАН ОДАМ
Др.Норман Борлаук, Миннесота Университетида ишлайдиган бир генитик. 1970 йилда Нобель мукофоти олди. 1944 йилдан 1960 йилгача у Мексикадаги Рокфеллер жамғармаси томонидан амалга оширилган Мексика қишлоқ хўжалиги дастурида тадқиқотчи бўлиб ишлади. Уни " Яшил инқилоб"нинг ижодкори, дейишади. Яна нима дейишади бу буғдой қотили ҳақида?
Мексикада буғдой ҳосилини уч баробарга кўтарди. Покистон ва Хиндистонда буғдой ҳосилини 60%га оширди.
Унга 1986 йилда Жаҳон Озиқ -овқат мукофоти тақдим қилинди. Очликка қарши курашувчи қаҳрамон эълон қилинди. Агар у бўлмаса 1 миллион инсон очликдан ўлган бўларди, дейишади.
Ҳақиқатдан ҳам шундай эдими? Албатта йўқ! Минг йиллардан бери еб келаётганимиз буғдой 14та хромосомоли узун бўйли буғдой бўлиб пестицид ва кимёвий ўғитларга эҳтиёжи бўлмаган буғдой эди. Аммо Норман Борлаук митти буғдой ихтиро қилди.
Бу лилипуд буғдой атрофида бегона ўт хоҳламас эди, атрофидаги ўтлар йўқ қилиниши шарт эди. Уларни йўқотиш учун кимёвий ўғитларга оғирлик берилди. Энди Рокфеллер жамғармаси уруғликдан эмас кимёвий ўғитлардан фойда кўра бошлади. Бу оила Генри Киссенгирнинг 1970 йилда сўзлаган сўзини миссион қилиб олди:" Нефтьни контрол қилсанг битта ўлкани бошқарасан, аммо буғдойни контрол қилсанг бутун дунёни бошқарасан".
"Яшил инқилоб" аслида кимёвий заҳарлар тўнтариши эди. Ривожланаётган давлатлар агар қишлоқ хўжалигида олдинга бир қадам ташламоқчи бўлса албатта кимёвий ўғит олишга мажбур қилинди.
Лилипуд буғдойнинг патиенти илк 1980 йилда олинди. Аммо дунёдаги биринчи ГМОли маҳсулот 1940 йилдан бери сир сақлаб келинган лилипуд буғдой эди. Буғдойнинг хромосомолари 48 га қадар чиқарилди. Кейин жавдар, шоли, маккажўхори, арпа, груч каби ГМО бўлмаган дон қолмади.
Ҳамма 3-Жаҳон Уруши ҳақида гапирмоқда, аммо ҳеч қайси уруш биологик уруш каби хавфли эмас. Чунки мақсад ўлдирмоқ эмас мақсад миллиардлаб инсонларни касал қилиш. Чунки касал инсон демак, эксплуатация учун ҳаридор демак. Қандли диабет ва обизит: целиакия биринчи марта 1953 йилда пайдо бўлди.. Буғдойнинг генлари билан ўйналмасдан аввал целиакия деган касаллик йўқ эди. Табиий буғдойнинг таркибидаги глутан жуда оз миқдорда бўлиб касал қиладиган даражада эмасди. Касалликлар ҳақида қидирувга бериб минглаб мақола ёзишингиз мумкин, аммо лилипуд буғдой ва у сабаб бўлган касалликлар ҳақида тадқиқот олиб боришга изн берилмайди.
Бу буғдойни на чумчуқ, на товуқ ейди. Аммо биз еймиз. Бунга мажбур ва маҳкум қилиндик.
Ҳатто ҳеч биримиз билмаймиз ҳам дунёдаги энг катта биологик жосуснинг буғдой эканлигини.