cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Латофат НЕЪМАТ✍✍✍

Тўртта томоним баҳор... 😊😊😊😊

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
434
المشتركون
+224 ساعات
+17 أيام
-630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:46
Video unavailableShow in Telegram
#Тезкор Китоб туманида бўлган ҳолат. Икки аёл жарликка қулаган. Сиздан илтимос, ҳаво ҳарорати баландлигининг ҳар бир нарсага таъсири борлигини унутманг! Фарзандларингизга атракционларга учиш учун рухсат берманг! @Latofat_N
إظهار الكل...
IMG_4319.MP44.02 MB
👍 4🙈 1
#Ибрат ✨Японларнинг узоқ умр кўришлари сирларини биласизми? Бугунги кунда Японияда 50 000 японлар 100 ёшли умр маррасини босиб ўтишибди! Айтишларича яқин 15 йил ичида Японияда 100 ёшдан ошган узоқ умр кўрувчиларнинг сони миллиондан ошаркан. Қанақасига, нима учун? Дунёнинг бошқа бирон бир мамлакатида узоқ умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт сифати бўйича бундай ютуқлар мавжуд эмас. Кимдир уларнинг узоқ умр кўришининг сири хом балиқ ва сув ўтларини истеъмол қилишларида дейиши мумкин. Лекин бу хато. Дунёда кўплаб мамлакатлар борки, айниқса илиқ океанлар қирғоқларида жойлашган, маҳаллий аҳоли вакиллари эрталабдан кечгача денгиз маҳсулотлари, мева ва сабзавотларни истеъмол қилишади ва улардан 2 баравар кам умр кўришади. Узоқ умр кўришнинг сири шундаки, японлар ер юзида мулоқот қилишда суҳбатдошининг кайфиятини бузмасликка ҳаракат қиладиган ягона миллатдир. Бу дунёда бунданда ижобий мамлакатни топиш мумкин эмас. Шунинг учун биз ҳақиқий иқтисодий мўжизани кузатамиз. Қаранг, уларнинг ерлари йўқ, гуруч етиштирадиган ва шаҳарлар қурадиган жойлари йўқ, табиий ресурслари умуман йўқ. Аммо айни пайтда улар дунёдаги енг бой халқдир. Японларнинг ўртача маоши уч ярим минг долларни ташкил қилади. Нима учун мен Сизларга бу ажойиб ютуқлар ҳақида гапиряпман? Гап шундаки, бутун бир мамлакат муваффақиятининг сири шундаки, японлар биринчилардан бўлиб ўз фикрларини назорат қилишни ўрганганлар. Улар салбий фикрлар нафақат суҳбатдошнинг кайфиятини, балки унинг соғлиғи ва келажагини ҳам барбод қилишини жуда яхши англашади. Улар, ўз талаффузидан "йўқ" сўзини умуман чиқариб ташлаганлар. Бу табиий равишда амалга оширилган, чунки уларнинг ҳар бири мактабда, уйда, ишда ўз фикрларини назорат қилишга одатланишган ва салбий фикрлар билан бошқа одамларнинг ҳаёти ва келажагини бузишга йўл қўйишмайди. Афсуски, аксарият мамлакатларда одамлар, фикрлар - уларнинг келажагини, фарзандларининг келажагини, ўз фаолиятининг келажаги ва ўз мамлакатининг келажагини ўстирадиган (ривожлантирадиган) уруғ эканлигини тушунишмайди. Бир – бирингизни авайланг, ғамхўрлик қилинг, севинг ва севимли бўлинг... @Latofat_N
إظهار الكل...
👏 6 3👍 2❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#АНОНС ✨Бироздан сўнг, япон халқи тўғрисида жуда қизиқарли пост қўяман! Ўтказиб юборманг! Сиз учун фойдали! 😊😊😊 @Latofat_N
إظهار الكل...
🔥 7 3❤‍🔥 1
#УСТОЗЛАРИМГА_ЭЪЗОЗЛАРИМ ✨НОДИРЛАРНИНГ НОДИРАСИ... Нодира опамга қараб туриб, инсоннинг исми ҳаётини акс эттирса керак деб ўйлаб қоламан. Нима демоқчи эканимни сезгандирсиз, ундаги самимият, софдиллик, сиполик ҳозир учратишингиз мумкин бўлган энг камёб фазилатлардан бири. Буни фақат мен эмас, балки Жиззах вилоят “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази рахбари Нодира Алимовани таниган ҳамма сўзсиз тасдиқлайди! Яқинлашиб келаётган 27-июн “Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида устозимни табрикламасам ўзимни кечиролмайман. Сабаби, телевединие, радио, журналистика сўзи уларнинг қон-қони, жон-жонига синггиб кетган. Гарчанд ҳозир бошқа соҳада фаолият юритсалар ҳам, Нодира опам ўзини таништирганда биринчи телерадио соҳасида ишлаганларини эътироф этгани каби, биз ҳам ҳеч бир мажлис-у муншаотимизни Алимова хонимсиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳар сафар офис, уй ёки кўчада кўришсам, бу инсонни ҳеч қачон ҳоли кўрмайман. Доим атрофи дўстлар ва шогирдларга тўла. Бунинг биттагина боиси, Нодира Алимованинг чексиз меҳри ҳамма-ҳаммага етади... Мен ҳам шу меҳр булоғидан 17 ёшимдан бошлаб симирганман, ҳалигача тўймайман ҳам, қўймайман ҳам... Биринчи маротаба Жиззах Давлат педагогикаУниверситетига эшиттириш тайёрлаш учун борганим ёдимга тушди. Нодира опам қўлимдан тутиб, 12 килограмм келадиган диктофонни менга бермасдан, “ҳали ёшлик қиласан, бу оғир” деб, барча интервъюларни ўзлари олиб бергандилар. Аслида биз ундан ҳам олдинроқ, 8-синф ўқувчиси эканимда танишганмиз. Устозим, севимли болалар шоири Иброҳим Дониш ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун, мен таҳсил олган Жиззах шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабига келганларида, мен “Ёш қаламкашлар” тўгарагининг аъзоси сифатида фикрларимни изҳор этганман. Нодира опамнинг ўшанда меҳри тушган. Шундан бери биз бир-биримиз билан опа-сингиллардек қадрдонмиз.Ўйласак ўйимиз, юрсак йўлимиз бир... Тўғриси, ўзим гувоҳ бўлган хотин-қизларга қилаётган яхшиликларини ёзиб ниҳоясига етолмайман, билмаганларим эса ундан ҳам кўп... Яқинда биргаликда шаҳримизнинг Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар исмли аёлникига бордик, афсуски уйда йўқ экан, ўзини кўра олмадим. Лекин, бирга яшайдиган акаси чиқиб, “сиз Нодира опаси бўлсангиз керак. Умрингиз узоқ бўлсин. Синглим сиздан кўп яхшилик кўраяпти, доим дуо қилади, тилидан тушмайсиз”, деб қолди. Бу гапларни эшитиб мен шундай инсоннинг шогирди эканлигимдан фахрланиб кетдим. Устоз учун бундай эътирофлар одатий ҳол, мақтаниб, кеккаймайдилар, аксинча камтарлик билан жилмайиб қўядилар, холос. Биз эса олдимизда оқаётган мана шундай дарёларнинг қадрига етмаймиз, баъзан... Дунёнинг дунёси дахл қила олмаган, оқибатни ортиғи билан борлиққа тортиқ этаётган, нодирларнинг нодири, Нодира опажоним умрингиз узоқ бўлсин! Меҳнат ва машаққатларингизнинг мукофотини кўриб яшаш насиб этсин! Байрамингиз билан табриклайман! @Latofat_N
إظهار الكل...
👏 10👍 3❤‍🔥 2🔥 2💋 2
#УСТОЗЛАРИМГА_ЭЪЗОЗЛАРИМ... ✨САЙЁРА ОПАДЕКЛАР САНОҚЛИ... Эрталабки дастурхонга зўр нонушта бор, мен айтаман сиз тасаввур қилинг: тандирдан узилган қайноққина иккита нон, бир коса қаймоқ, бир ҳовуч ёнғоқ ва икки бўлак қанд солинган чой! Мазза-я, бунинг таъмини, тотини ҳеч нарсага алишиб бўлмайди. Мен устозим, журналист, “Шуҳрат” медали соҳибаси, Жиззах радиоканали бош муҳарририСайёра Бўронованинг ёзганларини ўқисам худди шундай мириқаман. Ўқишдан, ёзишдан сал чалғий бошласам дарров жавоним қатидаги газета тахламларидан опанинг мақолаларини қидираман, топиб ўқийман. Ишонинг, бу менга маънавий озуқа беради, куч бағишлайди. 1998-йилда Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига ишга келганимда 17 ёш эдим. Бу ёшда ишлаб, ўрганиб, ўрнингни топиш учун камида онангдек меҳрибон қўллар бошингни силамоғи шарт! Сайёра опам, мени мана шундай бағрикенглик, меҳридарёлик билан қабул қилган устозларимдан бири. Эсимда, радиода “Давр дилбарлари” деган оила ва жамиятда ибрат бўладиган хотин-қизларнинг ҳаётидан ҳикоя қилувчи эшиттиришим бор эди. Баъзи қаҳрамонлар ҳақида ёзаётганимда сўз шунақа қуйилиб келарди-ки, топилмаларимдан тонггача ухлолмай чиқардим. Тезроқ, ишга борсам-у эшиттиришимни Сайёра опамга ўқиб бериб, тезроқ мақтов эшитсам деб... Мен кулсам кулган, куйинсам куйинган Опа инсоннинг қадрини, сўзнинг залворини теран англаб етади. Ўзи ҳам ёзганда шунчаки эмас, чертиб-чертиб, топиб-топиб, мантиқ ва мағизга тўла нарсаларни ўқувчига ҳавола этади. Тан олиш керак, Сайёра Бўроновадек ёзадиганлар саноқли... Биласизми менга айниқса, ёзганларидаги қайси жиҳатлар ёқади? Опанинг битикларида “мен”и бор, миллатпарварлик, миллийлик, ўзбекона қадриятларнинг қадри жамланган. Саҳифалар қатидан донишманд бобо, нуроний момо, миллатимнинг танти йигит-қизлари қад ростлаб келаверади. Улар чопқиллаб ўйнаб юрган болакайларнинг бошларини силайди, ширинсуханлик билан эртасига умид, умидига қанот беради. Ёзсанг, шундай ёзиш керак! Ўқиган одам уйғонсин, қалқиган қаддини ростласин!Ёзсанг шундай ёзиш керак, ўртанганларингда ўзлик, ўзбеклик бўлсин! Ўқувчининг кўксига ватанпарварлик, ифтихор туйғуси қадалсин! Сайёра Бўронова шундай ёзади! Қарийб, қирқ йилдан бери Жиззах вилоят телерадиокомпанияси томонидан “Қонун ҳимоясида” сарлавҳаси остида тайёрланадиган ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги масъулиятлиматериаллар: суд очерьклари бўладими, жиноят ва жазоми, барчасининг муаллифи – Сайёра Бўронова! Инсон омилини қаҳр ва меҳрни мужассамлаштириб шундай очиб беради-ки, баъзан қаҳрамонлари ҳам ўзини танимай қолади, ўзини англайди! Шунга монанд яшайди! Бугунги кун учун, эртанги тонг учун мана шундай залворли, забардаст журналистлар бор бўлсин! Биз шогирдлар эса уларнинг этагини маҳкам тутишимиз, улардан ўрганишимиз, энг муҳими уларни асрашимиз керак! Устозим, ҳаётингизни доим бугунгидай байрамлар безасин! Сизни яхши кўраман! @Latofat_N
إظهار الكل...
❤‍🔥 6🔥 2💋 2
✨Байрам муносабати билан «Устозларимга эъзозларим...» «Жиззах овози» газетасида чоп этилибди. Эътиборингизга тўлиқ матнни ҳам ҳавола этаман... @Latofat_N
إظهار الكل...
👏 7❤‍🔥 2🔥 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ХУШХАБАР Байрамни хушхабар билан бошладик! Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонига асосан, «Шуҳрат» медали билан Зокирова Турсунтош Нормуродовна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи мухбири тақдирланди! Жамоамиз номидан, кўп сонлик мухлислар номидан табригимизни қабул қилинг, Турсуной Зокирова! Медалингиз орденларга айлансин! ТАБРИКЛАЙМАН! 🥳🥳🥳 @Latofat_N
إظهار الكل...
👍 9 3❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
✨Ассалому алайкум! Барчамизга байрамли кун муборак бўлсин! Қўлига қалам олиб, халқ дарди билан куйиб-ёниб, ижоди ва эҳтиромини мухлисларга ҳавола этаётган соҳа фидоийлари - ҳамкасбларимни каб байрамимиз билан табриклайман! Ижодингиз ва умрингиздан барака топинг! Хайрли пайшанбалар... 😊😊😊 @Latofat_N
إظهار الكل...
❤‍🔥 6 3🤩 2
#Ибрат ПРОФЕССОР ПИТЕРСНИНГ ПАСТКАШЛИГИ Махатма Ганди Лондон университетининг хуқуқшунослик кафедрасида тахсил оларди , у ерда Гандини кўришга кўзи йўқ, ўтакеткан ирқчи, миллатчи профессор Питерс деган одам бўларди. Ганди табиийки қўрқоқ йигитлардан эмасди. Бир куни университет ошхонасида Ганди ўша профессор Питерс овқатланиб ўтирган столга келиб, ёнма-ён ўтиради ва у хам овқатлана бошлайди. Шунда Профессор унга: "Мистер Ганди, сиз чўчқа ва оққуш бир жойда бирга овқатлана олмаслигини биласизми ?" "Майли жаноб Профессор, бўлмаса мен учиб кетаман... " , деб жавоб берган Ганди, ўрнидан туриб бошқа столга бориб ўтирган экан. Ўзини чуқур хақоратланган деб хисоблаган профессор имтихон пайти Гандидан ўч олмоқчи бўлади,бироқ хиндистонлик талаба барча саволларга аъло даражада жавоб беради. Аламига чидай олмаган профессор Гандига охирги,бу сафар фалсафий саволни беради : " Жаноб Ганди, тасаввур қилинг , йўлда кета туриб сиз бир қоп топиб олдингиз ; уни очдингиз ва у ерда донишмандлик ва бойлик бор, улардан бирини танлашингиз керак бўлади ва сиз улардан қайси бирини олган бўлардингиз? " - "Табиийки бойликнида профессор " - " Аха шунақами, мен эса донишмандликни танлаган бўлардим жаноб Ганди " - " Сиз хақсиз профессор; хамма ўзида йўқ нарсани танлайди !" Профессор ғазаб билан Гандининг тест варақасига "АХМОҚ" деб ёзиб беради. Ганди тест натижаларига ёзилган сўзни ўқиб дархол профессорга мурожаат қилади: «Профессор, сиз имзоингизни қўйибсизу,лекин бахони қўйишни унутибсиз»!
إظهار الكل...
👍 16🔥 8🤩 5❤‍🔥 1🥰 1👏 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
✨Бугун 22 июнь - йилнинг энг узун куни. Яъни, қуёш энг эрта чиқиб, энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади. Эртадан яна кунлар қисқара бошлайди. @Latofat_N
إظهار الكل...
7👍 3👏 3❤‍🔥 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.