cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Гулмира Шокомолова Official✍️📖📚ижод завқи

Ассалому алекум! ГУЛМИРА ШОКОМОЛОВА шеьрлари Ёзишга ундайди қандайдир бир куч, Шеърдаги ҳиссиёт менга бегона. Ўзимга айтаман парвоздасан уч, Битиклар ёзишим тақдир пешона. Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin! Admin:+998331299440

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
238
المشتركون
+224 ساعات
+37 أيام
+830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Қабр томон борар бўлсам кунлар ўтиб, Мени шундай поклаб қўйгин гуноҳлардан. Яшаяпман ғамим ошкор билмай сотиб, Асра мени ёлғонга бой гумроҳлардан. Қабр томон борар бўлсам кунлар ўтиб, Нурли айвон гуллар билан тўлсин хонам. Кўрай қуёш қайдан чиқар қайга ботиб, Жаннат томон кирай кутсин кулиб онам. Қабр томон борар бўлсам кунлар ўтиб, Кафанимни чокларини мустаҳкам қил. Бу кун келар ҳозир турар мени кутиб, Зикр айтиб менда турсин суяксиз тил. Қабр томон борар бўлсам кунлар ўтиб, Дуо қилсин мени яхши билгувчилар. Ҳаёт синов майдонидир, қонлар ютиб, Яшаганим билар ортда қолгувчилар. Қабр томон борар бўлсам кунлар ўтиб, Жаннат эшиклари турсин мени кутиб... ✍ Гулмира Шокомолова. 🎤 Жамшид Султонов. t.me/Gulmira_Shokomolova
إظهار الكل...
Jamshid Sultonov .mp32.34 MB
👍 2
ВАТАН Излаб сўзлар залворини ёрим учун, Ёзибманда гўзал мисра шодон айлаб. Кўксимда бир оғриқ турар чиқолмас ун, Юрибманда Ватан дея бўйим бўйлаб. Тополмадим таърифингга улуғвор сўз, Бари оддий ҳамма билар беқиёсим. Юрагимни турар Ватан сендаги кўз, Қайга борсам ортга боқдим сенда изим. Интиламан ўзим билмас ҳиссиёт-ла, Қучолсайдим қучоғингни топиб бориб. Соғинч ҳисси ортар дилда минг фарёд-ла, Мусофирдан сўра айтар юрак ёриб. Ўзим билмас қисмингманда танамда жон, Сени шундай таъриф бериб севдим Ватан. Байроғинг ва туғро менга улуғ бир шон, Ифтихорим ғуруримсан улуғ --Ватан! Гулмира Шокомолова 14.07.2024 16:29
إظهار الكل...
👍 2🕊 1
АНДИЖОНДА Ҳуш суратин сезмадим мен, не туғёнда, Боролмайман манзил узоқ ўртар жонда, Яшагим бор у яшаган ҳар бир онда, Андижонда юрагим бор, Андижонда. Қалби уммон кўпчиб турар меҳри тинмай, Парвонамни паноҳида яшай синмай, Соғинч келар ўз йўлини билиб билмай, Андижонда юрагим бор, Андижонда. Самодан ҳам қизғонади рашки ёмон, Юрибмизда икки йўлда интиқ ҳамон, Дуодаман у муҳаббат бўлсин омон, Андижонда юрагим бор, Андижонда. Қўлин тутиб борсам дейман байтуллоҳга, Севгимиздир боқий ягона Аллоҳга, Мактуб битдим дардим тўкиб шу сиёҳга, Андижонда юрагим бор, Андижонда. Гулмира Шокомолова 14.07.2024 12:15
إظهار الكل...
🔥 3👍 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шоир деганлари шаҳиддир – хунсиз, Учинчи дунёдир  – кундузсиз, тунсиз. Бола каби кулар, бироқ, кўзда ёш, Бола каби йиғлар, ва лекин унсиз. Абдулла ОРИПОВ 2015 йил Шоир қанотига ўт кетган қушдир, Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни. То ёниб бўлгунча ёришсин олам, Токи куйдирмасин куйган жаҳонни. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
إظهار الكل...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
KUMUSHOY QIZIM TUG'ILGAN KUNING MUBORAK BO'LSIN! Mehribonim mehring bilan onangdir shod, Seni menga suyub bergan munavvar zot, Ikki dunyo saodating bo'lsin obod, Kumush qizim dunyo ichra dunyoyimsan. Ko'zing kular har qadamda sho'xliging bor, Qalbing toza qovog'ingda yog'maydi qor, Jonim qizim senga doim omadlar yor, Kumush qizim dunyo ichra dunyoyimsan. Bag'ring butun bo'lsin, ko'ngling hech cho'kmasin, Birov yanglish ko'z yoshingni hech to'kmasin, Jannatdagi tojim bo'lgin tilagim chin, Kumush qizim dunyo ichra dunyoyimsan. Gulmira Shokomolova 10.07.2024
إظهار الكل...
🥰 2👏 1
ТОҚҚА ЧИҚАЙЛИК ДЎСТЛАР Дилни ўртар ҳаводир, Табиат куй наводир Ёз чилласи даводир, Тоққа чиқайлик дўстлар. Дарахтлари тизилган, Гўё нақш чизилган, Бормаган қалб эзилган, Тоққа чиқайлик дўстлар. Жайронлари тошма-тош, Сакрак топиб еяр ош, Ўтиб кетмай бир кун ёш, Тоққа чиқайлик дўстлар. Очилган турли гуллар, Чўзилар шошиб қўллар, Бизга оромни йўллар, Тоққа чиқайлик дўстлар. Гулмира Шокомолова 8.07.2024 19:01
إظهار الكل...
👍 7
Ассалому алайкум хайрли тонг Гулмира опа. Сиз аввал ҳам бу ҳаётга келиб кетганмисиз? Тошкентдай азим ўлкани Паркентида бўла туриб бизни ёнгинамиздаги қаҳрамон инсонларни назмга соляпсиз. Баҳодир Валиев, Исмоил Омонов каби жамоат арбоблари, Тиббиётимизни устазодалари, боксчи қизлар ҳақидаги битикларингиз мени рости ҳайратга солди. Ижодий парвозлар тилайман. Иштихонимизни фаҳри бўлган раҳматли халқсевар ҳокимларимиз Мурод Жўраев, Тўрақул Йўлдошовларни ҳам қаламга олинг. Ижодингиз юксак ва парвозли бўлаверсин.
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.