cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ўзбекистон Ҳамширалари

إظهار المزيد
Uzbekistan7 358لم يتم تحديد اللغةالطب2 109
مشاركات الإعلانات
10 503
المشتركون
-1424 ساعات
-1157 أيام
-37230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

❓Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказишда қандай ўзгаришлар бор? ✅ Юртимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш борасида мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилгани ҳақида аввал ҳам бир неча бор маълумот берган эдик (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8). 📌 Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. 📃 Ушбу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил гапириб берди: — Буйруққа асосан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини тўғридан-тўғри кузатиб бориш тартиби такомиллаштириб борилиши белгиланди. Имтиҳон саволлари базаси соҳадаги ўзгаришларга кўра, ҳар йили 1 сентябрга қадар мунтазам равишда янгилаб борилади. 🔷 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, олий тиббий таълим муассасалари, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига қуйидаги вазифалар юклатилди: ✔️тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтларни амалдаги малака тоифасининг муддати тугашидан олти ой олдин навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака оширишини ташкил этиш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтиши учун ҳужжатларини тайёрлаши ва ўз вақтида топширишига зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш; ✔️тиббиёт ва фармацевтика ходимларини ўз вақтида аттестациядан ўтишини таъминлаш мақсадида малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган мутахассисларнинг доимий мониторингини юритиш; ✔️малака тоифасига эга бўлган ва бўлмаган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари тўғрисидаги маълумотларнинг йиллик таҳлилий жадвалини ўрнатилган тартибда кейинги йилнинг 1 февралига қадар Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига топширилишини таъминлаш. 📊 Янги тизимнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига барҳам берилди. Ҳужжат топшириш ва имтиҳондан ўтиш жараёнида инсон омили аралашувини минималлаштириш орқали коррупция хавфи ва элементлари бартараф этилди. 🧑🏻‍⚕️ Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимнинг барча бўғинидаги муассаса раҳбарлари бу ҳақда доимий равишда тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориши лозимлиги ҳамда барча турдаги фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриши белгиланди. 🗓 Марказ ҳузуридаги малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларнинг ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар этиб белгиланди. 🖇 Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси етук ва чуқур билимга эга, халқаро майдонда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 25 2
“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси 👨‍👩‍👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади. 🤷‍♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. 📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади. 📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган. 📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган. ✅ Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд. ❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин: Android фойдаланувчилари учун Apple фойдаланувчилари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 6 1🥰 1
Янги тизим: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай? 🖇 “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан бу ходимлар ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади («Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно). 📑 Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади. 🕰 Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар кейинги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади. 🔷 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин. 📌 Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади. ✔️ Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, ундан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди. 🧑🏼‍💼Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. 📝 Даволаш-профилактика ташкилоти раҳбари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни ёзма равишда хабардор қилиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 12
Кимлар малака тоифасини бериш буйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди? 🔷 Ушбу саволга Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов батафсил жавоб берди:
— Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасқидланган "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти"га кўра, малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган, яъни ихтиёрий равишда малака тоифасини бериш бўйича аттестацияларда иштирок этиши мумкин бўлган мутахассислар ҳам бўлиб, улар қаторига қуйидагилар киради:
фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган олий тиббий таълим ташкилотларининг шифокор ва фармацевтлари; 🖇 (Изоҳ: бунда олий тиббий таълим ташкилотларининг кафедраларида фаолият юритаётган шифокор ва фармацевтлар назарда тутилган бўлиб, бошқа тиббиёт муасасаларида фаолият юритадиган илмий даража ҳамда илмий унвонга эга шифокор ва фармацевтлар учун малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтиш мажбурий эканлигини англатади. Шунингдек, уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади). ✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган ва қонунчиликка мувофиқ пенсия ёшига тўлган шифокор ва фармацевтлар; 🖇 (Изоҳ: бунда уларнинг амалдаги малака тоифаси муддати тугагандан сўнг малака тоифаси учун тўланадиган қўшимча тўлов тўхтатилади. Малака тоифаси учун қўшимча тўлов тўланиши учун навбатдаги ёки амалдаги малака тоифасини олиш учун ўрнатилган тартибда ҳужжат топшириб, аттестациядан ўтиши талаб этилади). ✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга шифокор ва фармацевтлар; 🖇 (Изоҳ: бунда юқорида айтилган Регламентга кўра, иккинчи малака тоифаси учун энг камида уч йил иш стажи талаб этилади, шунга кўра, ушбу шифокор ва фармацевтлар учун мазкур даврда малака тоифаси олиш ихтиёрий этиб белгиланганлигини англатади). ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ✅ ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; ✅ тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар; узоқ вақт давомида (уч ойдан ортиқ) даволанаётган шифокор ва фармацевтлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида; ✅ чет давлатларга ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган шифокор ва фармацевтлар. 📌 Бунда, 4, 5, 6, 7, 8-хатбошилардаги шифокор ва фармацевтлар фақатгина белгиланган давр давомида малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 8 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️❗️ Официально: Минздрав Узбекистана обновил календарь профилактических прививок, которые должен получить каждый узбекистанец со дня рождения и до 16 лет. — ⚡️⚡️❗️ Расман: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир ўзбекистонлик туғилгандан ва 16 ёшгача олиши керак бўлган профилактик эмлашларнинг тақвимини янгилади. 👉 Будьте в курсе последних новостей вместе с @NovostiUz
إظهار الكل...
👍 16 5
06:15
Video unavailableShow in Telegram
📌 Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. 🔬 Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган ушбу марказ томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қатор таклифлар атрофлича таҳлил қилинди. 🖥 "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов бу борада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
Ofice loyiha intervyu.mp437.05 MB
👍 30👏 4
11:22
Video unavailableShow in Telegram
📌 Хабар берганимиздек, кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасининг бугунги ҳолати, амалдаги тиббиёт тизимидан аҳолининг қанчалик розилиги, бу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда келажакдаги истиқболли режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 📊 Унда 2024 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. 🖥 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров вазирлик томонидан ушбу даврда бажарилган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар хусусида маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
SSV_Vazir_Intervyu.mp467.79 MB
👍 9
❗️Минздрав: Достойно отметили праздник представителей одной из самых благородных профессий 🗓В столичном Дворце кино имени Алишера Навои состоялось праздничное мероприятие, посвященное 12 мая — Международному дню медицинской сестры. Церемонию с поздравительной речью открыл и.о. министра здравоохранения Узбекистана Асилбек Худаяров. Также самоотверженных медицинских сестер с праздником поздравил председатель Республиканского совета профсоюза работников здравоохранения Узбекистана Фарход Ханапияев. ✅На мероприятии было отмечено, что сестринское дело является одной из наиболее усовершенствованных направлений узбекской медицины за последние годы. Прежде всего, немало изменений произошло в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации средних медицинских работников, затем были предприняты огромные шаги в направлении применения зарубежного опыта. 👩🏻‍🎓Кроме того, важным событием стало создание в нашей стране Академии медицинских сестер, дающей высшее образование медсестрам, и формирование совместного факультета с Университетом медицинских наук Турции. 📎Немаловажным событием является налаживание с 2024 года деятельности патронажных акушерок в первичных лечебно-профилактических учреждениях страны. 🎉В ходе праздничного мероприятия торжественно памятными подарками были награждены обладатели первого, второго и третьего мест конкурса «Лучший средний медицинский и фармацевтический работник года» в 15 номинациях (всего 45 человек). 📌Также были названы имена трех медсестер, отобранных на основе прозрачных и справедливых условий и критериев из числа 15 работников, занявших первые места на региональных этапах Республиканского смотра-конкурса «Медсестра — 2024». 📝Среди них Назокат Мирсадиева из Ташкентской области (первое место), Хулкар Казакбаева из Республики Каракалпакстан (второе место) и Озодахон Кимсанова из Андижанской области (третье место). 🎊После церемонии награждения состоялась художественная часть мероприятия, в рамках которой известные артисты, звезды эстрады исполнили песни, воспевающие любовь к Родине, добро и благородство. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 7👏 4
02:50
Video unavailableShow in Telegram
#No_comment
🗓 Пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.
💐 Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф тарзда саралаб олинган уч нафар ҳамшира якунда ғолиблар сафидан ўрин эгаллади. 👩🏻‍⚕️Танлов совриндорлари — Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева ва Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Ҳулкар Қозоқбоева тадбир якунида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
finish_New.mp419.54 MB
👍 4
03:27
Video unavailableShow in Telegram
📌 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди. 🧑🏻‍⚕️ Унда трансплантация операциялари амалга оширилган беморлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 📹 "Ахборот 24" дастурида эфирга узатилган видеолавҳада юртимизда трансплантология соҳасида эришилган ютуқлар, беморлар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
إظهار الكل...
34~1.mp421.89 MB
👍 8
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.