cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

𝑻𝑼𝑻𝑨𝑺𝑯 𝒀𝑶ʻ𝑳𝑳𝑨𝑹

Ko’ngildan - ko‘ngilga darcha borligi aniq. Ikki qandilning yog’ quyilgan idishlari bitta emas, ammo shu`lalari bittadir. Bu ko’ngilda sevgi chaqmog’i chaqdimi, bilki, unda muhabbat bordir..✨🌸 Admin bilan bogʻlanish: @Nurga_murojatbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 047
المشتركون
-924 ساعات
-467 أيام
-15630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Сенга_сўз_қалбим #Муаллиф_Нур #Н_70 — Нега хиёбонда учрашдик? Айтилган жойга келганимда, йигит аллақачон келиб мени кутиб турган экан. Ҳурмат юзасидан саломлашган бўлиб, муддаога ўтиб қўя қолдим. — Гавжум жойларни ёқтирмайман. Бу ер анча ҳолироқ экан. Сиз билан узоқ суҳбатлашамиз. Буғдойрангдан келган бўлса ҳам, тан олиш керак, истарали, бақувват бир қараганда виқорли йигит экан. Лекин булар мен учун аҳамияциз. Нима қилиб бўлса ҳам уни ўзимдан совутишим керак. — Узоқ суҳбатлашишга ҳожат йўқ. Асли сиз билан кўришгим ҳам йўқ эди. — Дангал бўлганим билан бирга, "заҳарман" ҳам денг. Ҳатто хислатларингиз ҳам ўзингизга ярашаркан. — Сиз... — Лекин сен уни олдида ярашмай турибсан! - қаердандур пайдо бўлган Виқор, важоҳат билан келиб йигитни кўп ҳам куттирмай, мушти билан сийлади. — Шодия мени машинада кут. Тўсатдан буйруқ берганига бир зум нима қилишим кераклигини англамай қолдим. Ҳаёлларимни йиғиб олганимда эса, жон ҳолатда Виқорни қўлидан маҳкам ушладим. — Қўйиб юборинг уни! Нима қиляпсиз? Урманг бас, Виқор! — Аралашма! Бор машинага дедим сенга! - алам ичида ўшқирди. — Кимсан-ки? Мени бўлажак рафиқамга буйруқ берасан?! Шодия, орқамга ўтинг! Икки ўт орасида қолиб уларни қанчалик ажратишга уринмай, Виқорни қўли баланд келиб Темурни бурни синди. — Нима қилиб қўйдингиз?! - Виқорни қўли бироз бўшашгач, бор кучим билан итариб юбордим. Юзига тарсаки туширдим. Унга бир сўз дейишни раво кўрмай Темурни юзини ўзимга қаратдим. — Яхшимисиз? Бир кўрайчи.., - бурнини кўрар-кўрмасимдан Виқор қўлимдан сиқиб ўзига тортди. Темурга қаҳр билан қараб: — Қайтиб сени Шодияни олдида кўрмай! Акс ҳолда бурдалаб ташлайман! - деди. Шу заҳоти бир қўли билан бурнини тўсиб, ўрнидан турди-да, иккинчиси билан мени қўлимдан тутди Темур. — Агар ҳозир у билан кетсангиз, қасам ичаман. Соғ қўймайман уни! Виқор мени ортга олиб Темурни қўлини силтаб ташлади. — Шодияга қайтиб, қўлингни учи ҳам тегмасин! Бўлмаса мен ҳам ўзимга жавоб беролмай қоламан. Виқор яна қўлимдан қаттиқ сиқиб машина томон олиб кета бошлади. Кутилмаганда нимадур қарс этди. Виқорни ортида Темурнинг қўлида иккига бўлинган тахтани кўриб юрагим ёрилай деди. Виқор бошининг орқасини маҳкам ушлаб жойида қотиб қолди... — Менга тегишлисини мажбурлаб бўлса-да, олиб кетишга ҳаққинг йўқ! Шодия мени хотиним бўлади дедимми?! Бўлади!.. @mutolaa_manzili
إظهار الكل...
👍 58😱 34🔥 11 6🥰 5👏 1👀 1
#Сенга_сўз_қалбим #Муаллиф_Нур #Н_69 — Котиба берди. Янги ҳисоботлар экан. Солиҳ ҳисоботларни бошлиғи олдига қўяр экан, уни карахт аҳволда илк бор кўриши эди. — Виқор? Эшитдингми мени? - ўриндиққа ўтириш баробарида йигитни туртиб қўйди Солиҳ. — Ҳ.ҳа эшитдим. Қани, кўрайчи... Виқор ичидагини сиртига чиқармасликка қанча уринмасин барибир самарасиз эди. — Ҳисоботни тескари ушладинг... Кирганимдан бери ҳаёлинг паришон. Тўғрисини айт. Нимадир бўлдими? Ёки яна Ваҳоб амаким билан урушиб қолдингларми? — Шундай деса ҳам бўлади. Ўтган кунлар ичида анча жиззаки бўлиб қолибман, - Виқор ҳисоботни қўйиб, чуқур уҳ тортди. Бироз тин олгач, гапида давом этди: — Нима қилишни билмай қолдим Солиҳ. — Ўзи нима гап? Очиқроқ гапир, - ҳам бошлиғи ҳам дўсти бўлган йигитга диққат билан тикилди Солиҳ. — Бир қизни ёқтириб қолдим. На уни менда кўнгли бор, на уйдагилар тўйга рози. — Олиб қоч, - дўстининг кайфияти бироз кўтарилсин дея ҳазил аралаш жавоб берди. — Қизни олиб қочиш – мардни ишимас Солиҳ. Қолаверса, у кўнмайди бунга. — Оббо дўстим-эй, қиз бола номи биланда. Нозик табиат, уятчанг бўлади. Ҳа бундай кўнглини ол. Кўпроқ вақтларингни бирга ўтказинглар. Ана ундан кейин кўрасан, "резултат"ни. Сендан ажраёлмай қолади. — Ҳаммаси сен айтганчалик осон эмас. Мени кўрарга кўзи йўқ. — Мен ҳам танийманми келинни? — Танимайсан. У ўзини ҳаммага танитиб юрадиганлардан эмас! - зарда қилди Виқор. — Вой-бўў, гапирмадим ҳисоб. Жигарингдан урибди дўстим. Аммо менга бир нарса қизиқ. Ота-онанг нега тўйга рози эмас? — Буни сенга тушунтиришга анча вақт кетади. Телефонига хабар келганини билдирувчи мусиқа овозидан Виқорни гапи бўлинди. Сабаби Шодияни бирон ерга чиқар дея ортидан қўйган одами унга қизни бир йигит билан кўргани ҳақида ёзганди. Ортидан расм келди. Виқор ўрнидан сапчиб турар экан, хонадан учиб чиқди гўё. Зумда нималар бўлганини англамай қолган Солиҳ хонада карахт аҳволда қолди.
إظهار الكل...
👏 29👍 12🔥 8 7💋 1
#Сенга_сўз_қалбим #Муаллиф_Нур #Н_68 — Келдингизми? Нима бўлди?! Суддан қайтган дадам ва укамга пешвоз чиқиб, иш қай томон фойдасига ҳал бўлганини билишга ошиқди ойим. Бу пайт Улуғбек хонасига чиқишга улгурган, меҳмонхонага дадам ва ойимдан сўнг мен кирдим. — Ҳал бўлди. Ўғлим биз билан қолади. — Хайрли бўлсин. Сизлар учун хурсандман. Ойим юзида севинч аломатлари бўлмаса ҳам, дадамга меҳрла боқди. Бу ерда мен учун юмуш йўқлиги сабаб энди хонамга чиқмоқчи эдим, ойим тўхтатди. — Шодия кетма. Гаплашиб, маслаҳатлашиб олайлик шу совчилар масаласини. Дадам айтганди. Совчилар келади деб. Аммо бугун эмас эрта деганди. Бугун келишгани етмагандек, ойимни ҳам тезлаб кетишди... — Нима совчилар? Бугун келишдими? - бироз ҳайрон ҳолда сўради дадам. — Ҳа, бугун келиб кетишди. Йигитни холаси билан аммаси. Тўй қанча тез бўлса шунча яхши эмиш. Осон эканми, шунча йил оқ ювиб оқ тараган қизимни дарров қўш-қўллаб уларга бериш. Ойим кўнгли бўлмай юзини тескари бурди. — Шодияни нега тўхтатдинг? Масалани иккимиз ҳам ҳал қилардик. — Учрашувга чиқиши керак экан. Биз бехабар, шифокорингиз билан келишиб олибсизлар-ку, - деди ойим зарда аралаш кесатиқ овозда. — Дадам билан учрашув масаласини келишиб олдик ойи. Эртага чиқаман учрашувга. Кўнглингиз тўқ бўлсин! Охирги гапимни дадамга қараб айтиб ўрнимдан турдим. – Қолганини менсиз ҳал қилинглар, илтимос. Зеро, олдин ҳам мендан шахсий фикримни сўрамагансиз. Энди ҳам буларни мен билан муҳокама қилишингиз ўринсиз. Тез-тез қадам ташлаб меҳмонхонадан чиқдим. Бу кетиш бўлса, бўлмайди. Бирон режа ўйлашим керак. Мен ким ошди савдосига қўйилган буюм эдиммики, розилигимсиз бериб юборишса! Вақтим борида балки, қалбимга қулоқ тутарман... Сўнгги пайтларда қалбим нимани исташини англасам-да, ақлим тан олмайди. Ғурурим ундан ёрдам сўрашга... асло йўл қўймайди... @mutolaa_manzili
إظهار الكل...
38👍 15🔥 9🥰 7💋 4😨 2