cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Хаёт сукмокларида... киска сатрлар

Кизикарли хикоялар Ибратли мавзулар Хаётий саргузаштлар

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
268
المشتركون
+524 ساعات
+187 أيام
+3530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар: • Отангнинг сенга қилган ҳаражати; • Онангнинг сенга қилган хизмати. Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР ⚡️⚡️⚡️Қурбон ҳайити жорий йилнинг 16 июн куни нишонланиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 16 ёки 17 июнга тўғри келади. ⚠️Шу билан бирга, ойнинг фазасига қараб аниқ сана шу вақтга яқинроқ эълон қилинади.
إظهار الكل...
ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ _ Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди. Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди. Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб: - Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, - дебди. Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб: - Қани, чап қўлинг билан егин-чи, - дебди. Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди. Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди: - Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак. Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: "Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак", - дебди. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
إظهار الكل...
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди. - Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку? - Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди. Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади. Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 👉🏻
إظهار الكل...
Донишманднинг хикояси ​​📝 Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди. - Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди. Мен ундан: -"Маҳзунлигингиз сабаби недадир?" деб сўрадим. У жавобан: - Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди. Унга дедим: - Зурриётингиз йуқми? У: - Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради. Донишманд ҳикоясида давом этиб деди: - Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш. Ундан қизиқиб сўрадим: - Ўғлим, бу нима деганинг? У: - Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, деди. Мен: - Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, деб сўрадим. У: - Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай? Мен: - Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам. Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди: - Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман. Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан: - «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , деб сўрадим. У деди: - Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим. Шунда мен дедим: - Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса. Кекса чол деди: - Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим. Донишманд ўз қовлида давом этиб деди: - Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим. Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир. Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан. Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг азиз диндошим.
إظهار الكل...
#Қурбонликка_оид_масалалар 10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”). •••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈••• 🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing! Kanalimizga obuna bo‘lishni унутманг.
إظهار الكل...
ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ _ Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди. Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди. Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб: - Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, - дебди. Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб: - Қани, чап қўлинг билан егин-чи, - дебди. Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди. Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди: - Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак. Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: "Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак", - дебди. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
إظهار الكل...