cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

✾꯭‌⃘⃝♥️⃘꯭꯭⃝✿꯭⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋ༅꯭ࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩࣩ✾꯭Yagonam ⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋBirdonam✾꯭‌⸙

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
282
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-17 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ОНАЖОНИМ ҚАЙТИБ КЕЛМАЙДИ. ========= Она десам қалбим титрайди, Юраккинам инграб йиғлайди. Кечир Аллоҳ, кўз ёшлар гуноҳ, Нетай Онам қайтиб келмайди. Дув дув ёшим дурми ё маржон, Қўшилишиб булут йиғлайди. Тақдир экан айрилиқ армон, Афсус Онам қайтиб келмайди. Жонсиз расмин қучаман минг бор, Дардлашсамда тилга кирмайди. Кўзим гирён жовдирар зор зор, Нетай Онам қайтиб келмайди. Оҳ Онама, оҳ суйуклигим, Ҳар тун тушларимга кирсайди. Бағрингизга қучинг дер эдим, Афсус Онам қайтиб келмайди. Зор термулган маъюс кўзларим, Қайноққина меҳрин излайди. Ортмоқдадир соғинч ғамларим, Нетай Онам қайтиб келмайди. Жонидан жон берган жон Онам, Ҳолсизгина ҳолим сурсайди, Қонидан қон берган парвонам, Афсус Онам қайтиб келмайди. Жудолиғдин бўлдим кўп абгор, Хаёлларим ханжар тиғлайди, Чекдим жафо тунлари бедор, Нетай Онам қайтиб келмайди. Шукур Роббим яқинларим бор, Волидамдек ҳеч ким бўлмайди. Ё Раббано, ё Парвардигор, Жаннатгинам энди келмайди, Онажоним қайтиб келмайди. ======== ФАРОҒАТ ФАРМОНОВА✍. "Самарқанд Ургут"
إظهار الكل...
#. ҲОЛИМНИ КЎР. Кўнглумнинг кўзгуси синди, эй ёр келиб ҳолимни кўр, Ханжари тилди юрагим, ўтгур тиғи золимни кўр. Неки қилдим , хаёл ичра, кўмулди ул жисму жоним. Кемирур бу ғам дилимни, дилдин оққан болимни кўр. Замин ўпса ҳамки изим, гар бўлмасса анда қадрим. Ўй хаёлдин бошға тушгай оппоқ ҳар соч толимни кўр. Тополмасдин қалбима йўл, сирлашамен кўнгул бирла, Изтироб саҳросидаким, сарғайган иқболимни кўр. Ишқдин яйраб кетса дилим, эй ёр ани зиёрат қил. Юракдин бахт дебон ўнгай, кўчати ниҳолимни кўр. Жаҳонга жар соғудекмен муҳаббатдин кечмоғим йўқ, Гар озорлиқ берар бўлсанг, анда келиб ҳолимни кўр. Нетай ишқинг бирла ёндим, абгор бўлган ҳолимни кўр .ФАРОҒАТ.ФАРМОНОВА✍.
إظهار الكل...