cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ummu Asma sahifasi 📝

Oqimga qarshi 🌊 @Ummu_Asmaga_murojaat_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
705
المشتركون
-124 ساعات
-27 أيام
-2830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailable
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал” – “Аллоҳ сизу биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”. Ийд ал-Адҳа Сиз ва оила аъзоларингизга муборак бўлсин.
إظهار الكل...
🎉 2
🎉
إظهار الكل...
1
Арафа кунининг режаси 📎. Арафа кечаси (бугун) барвақт ухланг! 📎. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг. 📎. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг! 📎. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг! 📎. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти. 📎. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг! 📎. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг! 📎. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг... 📎. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг! 📎📎. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг! 📎📎. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг! 📎📎. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса: «Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг. 📎📎. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг! 📎📎.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг! 📎📎. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг! 📎📎. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг! 📎📎. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг! 📎📎. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз! 📎📎. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади! ©
إظهار الكل...
👍 9🔥 1
Касаллик ва шифо Аллоҳнинг борлигига моддий далилдир Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: وإذا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаpo сураси, 80-оят). Баъзи одамлар "Табиб шифо берди, тузатди" дейишади. Бу нотўғри. Лекин ҳақиқат шифо Ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Табиб муолажа қилади, холос. Гоҳида бемор табибнинг қўлида шифо топади. Гоҳида табиб муолажада хатога йўл қўяди ва беморнинг ўлимига сабаб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир касалликнинг шифосини яратган. Шунинг учун баъзида янги иш бошлаган ёш табиб ўзини турли катта табибларга кўрсатган, табиблар унинг касаллигига тўғри ташхис қўёлмаган беморга тўғри рецепт ёзиб беради. Мана шундай пайтларда одамлар ҳайрон бўлишади ва "Албатта, билим юртини яқинда тамомлаган бу табиб устозларидан кўра билимлироқ" дейишади. Биз айтамизки, бу нотўғри фикр. Устоз қатъий равишда шогирдидан илмлироқ. Ахир табобатни шогирдга у ўргатган. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қайси касалликка қачон шифо бўлишини тақдирга ёзиб қўйган. Янги иш бошлаган табиб беморни муолажа қилишни бошлаганда, Аллоҳ таоло ўша касалликнинг шифосини унга билдиради. Кейин табиб ўша билим асосида рецепт ёзиб бериб, беморни муолажа қилади, бемор эса тузалади. Бу гаплардан "Албатта, Аллоҳнинг Ўзи шифо берар экан, биз тузалиш чорасини кўрмай ўтираверишимиз керак экан" деган маъно чиқмайди. Аллоҳ таоло бу дунёда бизга сабабларни ушлашимизни буюрган. Ана ундан кейин сабабларнинг натижаси борасида Аллоҳ таолонинг Ўзига таваккул қиламиз.
إظهار الكل...
👍 10
Repost from Doniyor Qori
📌ЭСЛАТИБ ӮТАМИЗ🍃🍃🍃 ИНШААЛЛОҲ, ЭРТА ЖУМАДАН БОШЛАБ, 9 КУНЛИК НАФЛ РЎЗАЛАРНИ ТУТИШИМИЗ МУМКИН. 👉 Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида нафл рўза тутиш мустаҳабдир ва бу жумҳур (кӯпчилик) уламоларнинг фикридир. Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари шундай дейишган экан: «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар».  (Абу Довуд ривояти). Ушбу Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...». (Бухорий ривояти). Изоҳ: Модомики, “бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал” дейилган экан, албатта, рўза солиҳ амаллар жумласидандир. Шу каби рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган. Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу ҳадис Зулҳижжа ойининг аввалги ӯн кунлигида рӯза тутиш фазилатига далил қилинади. Чунки рӯза ҳам ҳадисда зикр қилинган солиҳ амаллар жумласидандир”. Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу тӯққиз кунда рӯза тутиш макруҳ эмас. Аксинча, бу кунларда ва 👉 айниқса Зулҳижжанинг 9 чи куни бӯлмиш Арафа куни рӯза тутиш ӯта эътиборли амаллардандир”. 👉 Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади. Тавфиқ Аллоҳдандир Дониёр Файз 👉 Бу эслатмани холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларимизга ҳам улашиб қӯяйлик. http://myurls.co/doniyorqori
إظهار الكل...

3
Оналарга насиҳат Болаларнинг ёш эканини баҳона қилиб, уларни жуда ҳам бўш ташлаб қўйиш кўп кузатиладиган хатолардандир. Баъзан ота-оналар ўз фарзандларини жуда бўш ташлаб қўяди. Натижада улар хоҳлаган ишларини қиладилар, ҳатто ҳаром ишларни ҳам қилишларига бепарво қарайдилар. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ёш бола мукаллаф бўлмаса ҳам, унинг валийси, яъни ота-онаси мукаллафдир. Болани ҳаром ишларни қилиши учун ташлаб қўйиши мумкин эмас. Чунки бола унга одатланиб қолса, кейин ундан ажратиб олиш қийин кечади». ©
إظهار الكل...
🔥 7🥰 1
Photo unavailable
Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзандни дунёга келганини кўрдим-у, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим. Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилишимиз керак, шунда маърифатлик ва маънавиятли жамият вужудга келади! Пайғамбар алайҳиссаломни, ёш Оиша онамизга уйланишларини сабабларидан бири ҳам, умматга маърифатлик она тайёрлашлик эди. Шунинг учун пайғамбар алайҳиссалом ҳаётлари ҳақидаги ва исломий фиқҳ борасидаги энг кўп ҳадислар, Оиша онамиздан ривоят қилинади. Қаранг! битта онани маърифатли бўлиши, бугунги кунгача бутун умматга қанчалар манфаатли бўлди. Энди тасаввур қилинг, ҳамма оналар илм ва маърифат соҳиби бўлсачи...? Огоҳ бўлайликки, душманларимизни энг ашаддийларидан бири бўлмиш (феменизим) ни асл ғояси, ислом оламини, исломий маърифатдан узоқ бўлган аёллар билан ҳалокатга учратишдир! ©
إظهار الكل...
🔥 6
Photo unavailable
Ҳомиладорлик пайтида аёл киши ўртача қанча вазн йиғиши мумкин? Ҳомила - 3 кг Йўлдош - 0,6 кг Ҳомила суюқлиги - 0,7 кг Бачадон - 0,8 кг Сут безлари - 1,2 кг Қон ҳажми - 1,5 кг Онанинг заҳиралари - 4,1 кг Ўрта ҳисобда - 12 кг. (Шунинг учун семириб кетяпман деб ваҳима қилманг азиз аёллар^⁠_⁠^).
إظهار الكل...
12
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
💕
إظهار الكل...
2.95 MB
👍 6😍 3❤‍🔥 1
Repost from N/a
Photo unavailable
Атала Бизда одатда туққан аёлга атала ичиршади. Сабабини билармидингиз?
Атала айнан бачадонни қисқаришига ёрдам берар экан. Бу эса туғруқдан кейин бачадон ўз ҳолига қайтишига ёрдам беради (Бачадон муштдек орган бўлиб хомиладорлик пайтида ҳажми 500 марта каттаради).
Диққат қилиниши керак бўлган нуқта! Аталани писта ёғи ва оқ унда эмас (фойда эмас зарар бўлади), сарёғ ёки думба ёғи ва кепакли унда қилингани фойдали бўлади. Ичига уй тухуми қўшиб тайёрласангиз нур устига аъло нур. Эх, аслида биз замонавийлик деб фитратдан узоқлашиб кетяпмиз, аслида олдинги аждодларимизда шунча илм бўлмаса ҳам тўғри яшашни жуда яхши билишган. Атала рецептини ютубдан топишингиз ёки уйдаги ёши катта аёллардан сўраб билиб олишингиз мумкин. Шифо бўлсин🌹. https://t.me/+ZU0gKi5TuNphODcy
إظهار الكل...
👍 11 3