бор!—
Ўктам жилди-ю, яна ҳамсуҳбатига қаради.— Бари
бир Шамшиддинов яхши одаммас.
Йигит кўзини сузди.
Ўктам бошини сарак-сарак қилиб жилди:
— Хайр, ука.
6
Улар райондан чиқиб, кун ботарга йўл олишди.
Бийдай чўл. Ҳаао иссиқ. Йўл адоқларида сароб.
— Ўктамжон, совхозингиз янги қурилган совхоз-
ларданми?
— Йўқ, ака. Районда битта эски совхоз бўлса,
уям бизники бўлади.
Орқада ўтирган Мунира деразадан теваракка ти-
килиб, алланарсаларни ўйлаб борар эди. Бирдан сў-
раб қолди:
— Ўктамжон, нега энди сизнинг совхозингиз ҳам
Бекат деб аталар экан? Бирон сабаби борми?
— Сабаби...нима десам экан, эски жой-да у ер!
Кўлиям қадимги кўл. Уйлариям. Уйларини... янги-
лаб оляпмиз. Э, у ерда кўп галати одамларни учра-
тасиз. Худди жўрттага йиғилганга ўхшайди. Ўзбек
деганингизнинг неча уруғи бўлса, баридан бор. Чи-
ғатой дейсизми, Ҳатағон дейсизми, Юз дейсизми?
Бор. Лекин кўпчилиги қўнғиротлар. Яна, уруғи но-
маълум одамлар ҳам кўп. Узи-ку, уруғ деган гап
Бекатда йўқ. Қари-картанглар билан ўтириб қолга-
нингизда эслашади-да.
— Чиғатой ҳам бор дедингизми?Бор... Ўзингизниям уларга яқинлигингиз бор-
ми дейман?
Содиқ кулди:
— Тус чиғатой-ку янгангиз.
— А-а... Эл кўп экан-да.
— Ҳа,— деди Мунира.— Лекин, Ўктамжон, бир
замонлар бизнинг чигатойлар «ўзбек» номида юрма-
ган. Ўшанда ўзбек сўзи ҳозиргидек кенг маънода
ишлатилмаган. Ҳозир ҳаммаси бир бўлиб кетди.
— Узи тагиям битта бўлса керак-да?
— Албатта. Ўктамжон, номлар ўзгараверар экан.
Бир замонлар, мелоддан аввал, айтайлик, шу сурхон-
ликларни тоҳирийлар деб аташган, кейин бақтрлар
бўлган. Кейин кушонлар номи берилган. Ундан
кейин турк, деб юритишган. Бир қанча ваҳт чиғатой
номида ҳам юрган. Ҳозирги номи ўзбек. Номлар ўз-
гараверар экан. Гап моҳиятда.
Ўктам унга елкаси оша такилиб ҳаради:
— А, уруғ деган гапларга нима дейсиз?
— Буям эскитдан қолган. Масалан, Ҳиндистонни
олинг, энг қадимий ўлкалардан бири. Лекин уруғ,
элат деганлари ҳалиям бор уларда.
— Ҳа-а.
«Газик» йўл бўйидаги «ГАИ» пости яҳинидан ўт-
ди. Содиқ билан Ўктам бир-бирига кўз уриштириб
олди. Сўнг тагликка ўрнатилган «Партия XXIV
съезди» деган ёзув келди.
Ўктам машинани секинлатиб, ёзув ортига назар
ташлади.
— У ёқда нима бор, Ўктамжон?— сўради Со-
диҳ.— Совхозми?
— Ҳа,— тўнғиллади Уктам.— Зўр совхоз бор.—
Сўнг Мунирага ҳам қараб олди.— Жўраев деган ки-
шини эшитганмисизлар?
-----Қулоғимга чалинган,— деди Мунира
— Машҳур механизатор у киши! Область совети-
нинг депутати! Машинада фалон минг тонна пахта
терган. Шоймардон Қудратовлардан кейин чиҳқан.
Ўша киши шу совхрзда директор! Ҳозир, Содиқ ака,
давр-давр механизатор билан чўпонники бўлиб қолди.
ди. Механизаторларнинг ўзидан беш-олтита совхоз
директори чикди.Мунира жилмайди:
— Бу жуда яхши-ку, Ўктамжон?
— Ҳа, албатта яхши. Айниқса пахтакор совхоз-
ларга ўшандай ўзининг ичидан чиққан кишилар раҳ-
бар бўлиши керак.
— Ўктамжон, сизнинг совхозйнгиз пахтакор
эмасми?
— Пахтакор деса ҳам, пахтакор эмас, деса ҳам
бўлади. Биздаги пахта буларнинг битта бригадаси-
нинг пахтасича ҳам келмабди. Бизда бошҳа нарса-
лар бор. Эски жой-да! Битта одамнинг хўжалигига
ўхшаб қолган. Озгина чорва бор, озгина полиз пахта,
боғ, теплица. Эндиги совхозлар қурилмасидан буру-
ноқ асосий соҳаси белгиланади. Мана шу совхоз ҳам
шундай! Ҳозир миллионер бўлиб кетди.
— У! Зўр экан,— деди Содиқ.
Ўктам ғамгинлик билан бош иргади. У ҳам сов-
хоэи Жўраевникидек бадавлат совхоз бўлишини ис-
тайди. У ҳам райкомнинг мажлислари, конференция-
ларида президиумда ўтиришни истайди.
Лекин совхозидаги қирқ гектар олмазорни нима
қилсин?
У олмалар урушдан аввал экилган. Ҳозирда улар-
нинг аксари қариган, касалланган. Кўп жойларда
олма туплари сийраклашиб қолган
Ўктам уларни парвариш қилиш, ҳосилини кўта-
риш учун нима ишлар қилмади? Одамларини ҳам
олиб ўша ерга ташлади, қўлда битталаб дори септи-
риб чиқди. (Дарахтлар вақтида тартибснз экилгани,
бир жойда чангалзорга ўхшаб, бошқа жойда яйдоқ
адирдаги яккам-дуккам саксовулга ўхшаб ўсгани
учун машинада дори сепишнинг иложи йўқ эди.)
Ўктам юзлаб ол