қўлдан чиқаришни истамагани учун, ундан ташқари, ҳозир ишдан бўшатса бу гап тарқалиб, обрўйига путур етишини ўйлаб ниятидан қайтариш учун зўр бериб аврай бошлади.
-Чиндан ҳам бу шунчаки ҳазил эди. Иккинчи қайтарилмайди. Ишонинг.
-Бу гапларингизга жуда ишондимда,- деди Севара киноя билан.
-Ишонинг, ишонинг. Иккинчи қайтарилмайди. Қасам ичаман,-деб Жавлонбеков аризани йиртиб саватга ташлади.-Ишингизни қилаверинг.
-Майли, агар яна шунақа қилсангиз мендан яхшилик кутманг,- деди кутилмаганда Севара шаҳдидан тушиб. Чиқиб кетаётганида тўхтаб орқасига қаради.- Маҳмудов келганди, кирверсинми?
-Ҳа, кирверсин,-деди Жавлонбеков енгил тортиб.
Севара чиқиши билан Маҳмудов кириб келди. Одатда ўрнидан қўзғалиб ҳам қўймайдиган Жавлонбеков ўрнидан туриб кўришди. Ўтиришга таклиф қилиб қуюқ сўрашди.
-Безовта қилганим учун узр,- деб Маҳмудов келишининг сабабини айта бошлади.- Хабарингиз бўлса керак, Тошкентда озиқ-овқат технологияси бўйича Халқаро кўргазма бўлаяпти. Атайлаб бориб кўрдим. Швецарияда ишлаб чиқарилган сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш линияси менга жуда маъқул бўлди. Агар шундан биттасини заводимизга ўрнатсак зўр иш бўлардида. Махсулот турлари ортиб, даромадимиз кўпаярди.
-Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса жуда яхши. Биздан бирор ёрдам керакми?
-Ҳа, ёрдамингиз керак,-деди Маҳмудов миннаддорчилик оҳангида.- Маблағ масаласи қийняпти. Банкдан кредит олишга кўмаклашиб юборсангиз.
-Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ.Фақат…- Жавлонбеков маъноли йўталиб қўйди.
-Битта зўр зиёфат биздан,- деди Маҳмудов севиниб.
-Биргина зиёфат билан қутулмайсизда,-деб Жавлонбеков учта бармоғини кўрсатди.- Шунча «кўки»дан олиб келасиз.
-Жуда кўп-ку.
-Шокиржон, ишига ярашада
деди Жавлонбеков мийиғида кулиб.- Масъулияти ҳам бор. Ундан ташқари умидвор бўладиганлар бор. Даромад ҳам ошади, дедингиз-ку ҳозиргина.
Маҳмудов нима дейишини ҳам билмай қолди. Жавлонбековнинг «мушуги» бекорга офтобга чиқмаслигини биларди. Лекин бу даражада деб ўйламаганди. Рози бўлишдан ўзга чораси йўқлигини ҳам англаётганди.
-Қачон олиб келишим керак?
-Мана бу бошқа гап. Олиб келишингиз билан кредит кўлга тегди, деб ҳисоблайверинг,-деб Жавлонбеков қошини учириб қўйди.
Бир ҳафта ичида олиб келаман, деб кетишга изн сўраган Маҳмудовни эшиккача кузатиб қўйишга эринмади. Қўлларини бир-бирига ишқаб қўйди. Кайфиятга яраша бугун бир мириқиб «дам» олишни кўнглига тугиб телефон гўшагини кўтарди. Керакли рақамларни териши билан аёл кишининг таманно билан гапиргани эшитилди.
-Алло, эшитаман.
-Гуляхон, сизмисиз? Зиёвуддин акангиз безовта қилаяпти,-деди Жавлонбеков.
-Сизнинг ҳам овозингизни эшитадиган кун бор эканку,- деб Гуля аразлаган оҳангда гапира бошлади.- Сиздан жуда хафаман. Анчадан бери йўқлаб ҳам қўймайсиз.
-Минг бора узр,- деди Жавлонбеков унинг эркаланишидан юраги жунбушга келиб.- Бугун борсам бўладими? Ҳаммасининг хиссасини чиқарардик.
-Сиз учун эшигим ҳамиша очиқлигини биласизку, -деган ишвали овоздан кейин қисқа-қисқа гудок эшитила бошлади.
Жавлонбеков гўшакни жойига қўяркан, бугун жуда омадим келадиган кун эканда, деб кўнглидан ўтказиб қўйди.
Уйга қайтганида ярим тундан ошганди. Шундай бўлсада ҳовлидаги ҳамма чироқларнинг ёниқлигини кўриб ҳайрон қолди. Остонага яқинлашганида Мастуранинг йиғи аралаш нималардир деётганини эшитиб юрагига ғулғула тушди. Шошиб эшикни очди-ю, у ердаги ҳолатни кўриб тош қотди. Мастуранинг сочлари тўзғиган, кўзларида ёш. Икки қўли билан юзини юларди. Унинг ёнида турган келини Мавжуданинг овутишга беҳуда уринаётганини билиниб турарди. Катта ўғли Мавлонбек нима қилишни билмай серрайиб турарди. Мастура шу заҳоти захрини соча бошглади.
-Шу пайтгача қаерларда юрибсиз? Телефон қилиб ҳам ҳеч қаердан тополмадик.
-Оғайнилар билан бир улфатчилик қилгандик. Нима бўлди?-деб Жавлонбеков «қўрқоқ олдин мушт кўтарар», деганларидан дўқ билан жавоб қайтарди.
-Дард бўлди, бало бўлди! Қирғин келсин ўша улфатларингизга,- деб Мастура қарғаниб уввос тортиб йиғлаб юборди.
Озроқ бўлсада кўнгли таскин топгпн Жавлонбеков савол назари билан Мавлонга қаради.У эса қандай айтишни билоломай анча вақтгача довдираб турди. Дадасининг сўкиб юбришидан чўчиб зўрғагина дади:
-Давронбекни қамаб қўйишибди.
-Ни