ar
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 43 519 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 384 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 783 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 43 519 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 28 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 276، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -411، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 20.69‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.83‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 9 048 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 6 046 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 174.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 29 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

43 519
المشتركون
-41124 ساعات
-2 8547 أيام
+4 27630 أيام
أرشيف المشاركات
-3 кундан сўнг унаштириб кетишади... Эртага унаштирув деган куни уйимизда тайёргарлик авжида эди, дугоналарим ва қариндошларим билан ҳовлимиз ва уйимизга оро берар эдик. Дарвоза очилиб қуда тарафдан иккита аёл кириб келишди... Мен чопиб уйга кириб кетдим, ойимлар уларни ичкарига олиб кириб кетишди... Улар негадир МАЙЛИ ХАФА БЎЛМАЙСИЗЛАР, БУ ҲАМ БИР ТАҚДИР ЭКАН, деб чиқиб кетишди. Мен ҳайрон эдим, нималар бўлаётир??? Ойим йиғлаб олдимга келди... -Кечир мени қизим, мени кечир, мени деб сен бахтингдан жудо бўлдинг, мени кечир,кечир, деб йиғлар эди... -Нима бўлди ойижон, йиғламанг, нима бўлди, дедим жуда қўрқиб... -Уларни маҳалладагиларимиз бузушибди, онаси бефарзанд, ўзи ҳам битта қиз, болангизга шунақа қарғиш теккан оиланинг қизини олиб берасизми деб бузишибди, улар энди бу ерга қайтиб келишмайди, энди тўй қолдирилди деб роса уввоз тортиб йиғларди. Мен ҳам йиғлаб юбордим, ҳаётнинг аччиқлигидан йиғлардим, наҳотки тез келган бахтим тез кетади, дея зор-зор йиғлардим, битта фарзанд бўлсам нима айб? Ахир фарзандни Аллоҳ берадику деб ойимнинг елкаларига бошимни қўйиб йиғлардим, мен алданган эдим, ЎША БУЗГАН ОДАМНИНГ ЎЙИГА ЎТ ТУШСИН, ЎТ ТУШСИН, деб ойим қайта-қайта йиғлаб қарғар эди. Бўладиган тўйни ғийбат қилиб бузиб юборган одамга ич-ичимдан нафратим ошди, Аллоҳга солдим-дея,кўникаман деб ваъда бердим... Ўша туни ярим тунгача йиғлаб ётдим, кўзларимга уйқу келмасди, у вақтларда телефон урфга кирмаган эди. Бир вақт дарвозамиз қаттиқ тақиллай бошлади, хавотир олиб ташқарига қарадим... Дадам ҳам аллақачон туриб дарвозани очаётган экан... Бу ўша менинг юрагимни забт этган йигит эди, уни кўриб умид учқунларим порлаб кетди... Дадам кириб келиб ЭРТАГА ФОТИҲА БЎЛАРКАН, УНАШТИРИШ БЎЛАДИ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИНГНИ КЎРИНГЛАР деди. Бир зум жим бўлиб қолдим ва ниҳоят жилмайдим... Тўйимиз ҳам ўтди, ота уйидан оқ либосда йиғлай-йиғлай чиқиб кетдим, ҳаётим ҳам бошланиб кетди... Севимли ёрим билан унинг оиласига келин бўлиб бордим, ҳамаси яхши бошланиб кетди... Тўй ҳам ўтди, оиламиз менга жуда ёқди, тинч ва аҳил. Қайнонам ҳам меҳрибон, нуқул ёнимда юриб 1 ҳафта рўзғор тутишни ўргатдилар, овқат қилишмда ҳам ёнимдан кетмай КЕЛИНПОШША СИЗ УМУМАН ТОРТИНМАЙ ОВҚАТ ҚИЛАВЕРИНГ МЕН СИЗГА ҚЎРИҚЧИМАН деб ҳазил қилар эди, 1 ҳафта ўтгач эса бутунлай рўзғор ишларини ўзим қилиб кетдим. Оиламиз ихчамгина эди, мен ва турмуш ўртоғим, қайнона-қайнотам ва битта қайнижоним, у энди 7-синфда ўқирди, 2 та қайнопаларим эса оилали. Юрагимда доим бир қўрқув юрарди, ФАРЗАНД... Аммо Аллоҳимга шукурки 3 ойдан сўнг хомилали бўлганимни билиб хурсанд бўлиб ҳатто йиғлаб юбордим, мен бефарзанд бўлмайман, менинг болаларим кўп бўлади деб роса йиғладим, чунки ота-онамнинг дардларидан, ғамларидан хабардор эдим... Мана ҳозир 3 та ўғлим ва 2 та қизим бор, кенжа ўғлим ва катта қизим ойим ва дадамлар билан бирга яшашади, албатта бу фикр қайнотамдан чиққан, хўжайним доим қарашиб туради, ойим ва дадам гарчики битта қиздан бошқа фарзанд кўришмаган бўлса ҳам куёвлари уларни жонидан ортиқ кўрадилар, Аллоҳим берганига шукр, ахир ҳаётда кўряпмиз, 5та ўғли бор ота-оналар ҳам хору зор. Ундан кўра битта меҳрибон куёв берса шуниси яхшимасми??? Аммо мени бир нарса ҳамон қийнайди, тўйимиздан 5 ой ўтиб маҳалламиздаги Собир амакининг уйи газ портлагани оқибатида ёниб кетди, энг ачинарлиси 2 та бегуноҳ фарзандлари ҳалок бўлишди... Балким онам зор йиғлаб қарғаган оила, хотин ё бузғунчи ўша оиладир??? Буниси менга қоронғу, шуни биламанки МАЗЛУМ, ЯЪНИ ЭЗИЛГАН, ЗУЛМ КЎРГАНЛАРНИНГ ҚАРҒИШИ АЛБАТТА ТЕГАРКАН... Бузувчимас тузувчи бўлайлик... азизларим..

✨🌿 🥰🥰🥰🥰😇 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🌿✨ 💚 Dorilarsiz 🧩 Parhezlarsiz Hamma ovqatni me'yorda yeb ham vazn tashlaysiz! 🥗 3 mahalli
✨🌿 🥰🥰🥰🥰😇 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🌿✨ 💚 Dorilarsiz 🧩 Parhezlarsiz Hamma ovqatni me'yorda yeb ham vazn tashlaysiz! 🥗 3 mahallik 5 mahallik menyu asosida 📉 14 kunda 4–8 kg gacha 📉 1 oyda 8–15 kg gacha sog‘lom vazn tashlash imkoniyati! 💚 🔢🔢 KUNLIK —🔢🔢 ming so‘m 💚 🔢OYLIK — 🔢🔢ming so‘m 🎁 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️: ✨ Intim gimnastika mashqlari ✨ Psixologik darsliklar oʻtib boriladi. 🚀 𝐓𝐄𝐙 𝐆𝐔𝐑𝐔𝐇𝐆𝐀 𝐐𝐎‘𝐒𝐇𝐈𝐋𝐈𝐍𝐆! ⚡ Bunday narx va bunday sovg‘ali marafon boshqa bo‘lmaydi! 📩 @Soglom_Joziba 📩 @Soglom_Joziba 📩 @Soglom_Joziba

✒️Туйни бузган маҳалла... Ёхуд Аллохнинг инояти... (ҳаётий ва ибратли, албатта ўқинг, айниқса қизлар) Катта бўлган сарим ойим ва дадамнинг ҳаёитни англай башладим, чунки дадам ва ойим 7 йил бефарзанд бўлиб кейин мени дунёга келтиришган экан, шундан сўнг бошқа фарзанд кўришмаган эканлар қўни-қўшни, маҳалла-куй олдида онажонимга ҳар хил маломатлар, ирим-сирим қилиб қарашар экан, аммо мен туғилгач бу бироз барҳам топган эканлар... Вақтлар ўтиши билан яна ўша эски аламлар бошланиб кетди, эсимда, маҳаллага ўйнагани чиқсам аёллар менга қараб: "Бечорагиналар шу қиздан бошқа фарзанд кўришмади, бу ҳам қиз бола, ўғил бола бўлганда ҳам майли эди” дейишарди... Йиллар ўтди, менинг бўйим ўсиб, улғайиб борардим, коллежни ҳам битириб ўқишга кириш учун ҳужжат топширдим, аммо ўқишга кириш насиб бўлмади. Ёлғиз фарзанд, қиз бола бўлганим учун дадажоним мени тикувчилик ва пазандачилик курсларига қўйди, энди менинг овунчоғим, севимли ишим бор эди. Ўша ерда ўқиб юрганимда бир бола билан танишиб қолдим, албатта у ўша ерда биз билан бирга ўқир эди. У бошқа бўлимда эди, аммо битта бинода ўқир эдик... У билан жуда совуққон муносабаатда эдим, ич-ичимдан унга бефарқ эмасдиму аммо ота-онамнинг ёлғизи бўлганим учун уларнинг обрўси менинг зиммамда эди... У йигит тез-тез йўлимни тўсар, аммо фақат одоб юзасидан гапирар, тинмай учрашувга таклиф қилар эди, мен ишонмасдим, чунки йигитларнинг мақсади нима эканлигини билар эдим... Бир куни йўлда кетаётсам ортимдан кимдир келаётганини сездим, жуда қўрқиб кетдим, чунки кун ботиб шом тушган, атроф қоронғулашган эди... Бахтимга бир ёши улуғ отахон ҳам бизга ҳамроҳ бўлди, мен ортимга қарамасдан шошиб кетар эдим, мана уйимизга ҳам яқин келдим, эшикни очиб ичкарига кираётб: -Тўхтанг, узр шошманг, деган овоз келди. Таниш овоздан сесканиб ортимга қарадим... ўша йигит... -Ҳа сизмисиз, тинчликми? Дедим саломни унутиб қўрқув билан... -Ҳа сизни қўрқмасин деб кузатиб қўйдим, деди. -Ҳа раҳмат, майли уйга кирай дадамлар хавотирда бўлса керак, деб эшикни ёпиб олдим. Биламан бу беодоблик бўлди, аммо қиз боланинг ортидан келган йигитга ҳамма ҳам мана шундай йўл тутса керак. Чунки маҳалла куй олдида қиз боланинг шаъни ота-онага юк бўлади. Эртасига ишда эдим, ўқиш жойимиздаги домашний телефонга ойим қўнғироқ қилиб совчилар келишди тез келиб кет деб қолди, ҳайрон бўлиб уйимга бордим.... Чойнакни олиб совчилар олдига кириб чой сузиб бердим, одатдагидек совчиларнинг шивир-шивири бошланиб кетди, уялганча ташқарига чиқиб кетдим... Ойим ёнимга келиб роса мақташга тушиб кетди, мен эса энсам қотиб туравердим... Бир вақт қўлимга бир расмни бериб КУЁВ БОЛАНИ РАСМИ ЭКАН ЯХШИЛАБ КЎРИБ ОЛ, ЖАВОБИНГНИ АЙТАСАН деб чиқиб кетди... Юрагим дук-дук урарди, секин расмга қарадим... Наҳотки... Бу сиз... ҳа бу ўша мени доим таъқиб қиладиган бола эди. Ўзим билмаган ҳолда кулиб юбордим... Мен ростдан бахтли эдим... Учрашув куни ҳам келди... У доимгидан ҳам бошқача эди, у менинг юрагимдан жой олишга аллақачон улгурган эди... -Салом қочоқ... -Салом... -Мана бу гул сизга... -Раҳмат... -Ота-онангиз рози бўлишибди, ўзингиз ҳам розимисиз? Севганингиз йўқимди... -Розилигимиз ҳаммасини англатмайдими, дедим роса уялиб... -Биласизми нима яхши қиз... -Эшитаман, ичимдан ип узилди... -Агар сиз бошқа қизларга ўхшаб ноз қилмай мен билан учрашишга рози бўлиб кетганингизда мен сизга уйланмаган бўлардим, сиздаги орият, номус ва уятчанлик менинг қалбимда муҳаббат туйғуларини уйғотди... Мен излаган қиз сиз бўласиз, деди... Уят ва хурсандчиликдан қизариб кетдим, Аллоҳим менга тўғри йўл кўрсатганига шукрлар айтдим, ўшанда нафсимга сабр бериб, барчасига сабр берганим ва ўзимга, хоҳишимга қарши чиқиб унга доим рад жавоб берганимга роса хурсанд эдим... -Ўша онлардаги қўполлигим учун узр, мени кечиринг, дедим. Чунки мен унга кўп бепарволик қилган, баъзида қарамасдан ўтиб кетар эдим... -Узр сўраманг, аслида бу тўйга ўша қочоқлигингиз сабаб бўлган яхши қиз, деди ва қўлидаги катта қизил гулдастани қўлимга узатди... Мен бахтдан сармаст эдим.

Semizlik ayb emas Bir dugonam menga shunaqa degandi "Semizlik ayb emas lekin vaqtida oldini olib ozishga harakat qilmaslik ay
Semizlik ayb emas
Bir dugonam menga shunaqa degandi "Semizlik ayb emas lekin vaqtida oldini olib ozishga harakat qilmaslik ayb" Toʻgʻri biz semiz boʻlsam menda nima ayb deb oʻzimizni oqlaymiz ozish toʻgʻrisida esa oʻylab ham koʻrmaymiz 😔
Bizning marafonda qatnashib goʻzal qomat boʻlishga nima deysiz 🥰 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 😶 1 oylik 😊😊 ming 😶 2 oylik 😊😊 ming 😶 3 oylik 😊😊😊 ming Faqat 😊 kun Keyin narxlar oʻzgaradi. Start➖😊😊 IYUN Siz kamida 6 kilodan 12 kilogacha sogʻlom vazn yoʻqotasiz Va hozirning oʻzida oʻz idealingizni tekinga bilib olishingiz ham mumkin Bizning manzil 👇👇 https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy

🌸ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР. ▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол. ▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти. ▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз. ▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти. ▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди. ▪️Олдинлари яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти. Шодмонқул САЛОМ.

УКАСИНИНГ ЖИНОЯТИ УЧУН АКА НИМА ҚИЛИШИНИ ЎЙЛАБ ЎТИРМАСДАН ЖАВОБ БЕРДИ.😳 АКАСИНИНГ ҲАТТИ ҲАРАКАТИДАН УКА ШОКДА😱 УКАНИНГ ЖИНОЯТИ УЧУН АКА ҚАМАЛДИМИ? ДАВОМИ СИЗГА ҚИЗИҚ БЎЛСА ПАСТДАГИ СИЛКАГА КИРИНГ👇

✒️Саида опа деган кутубхоначимиз бўларди. Бўйи нақд 180! Унинг бир донагина қизи бўлиб, Аллох юрак нуқсони, аутизм каби оғир дардлар билан сийлаган, устига-устак маишат ва кўча аёлларни хуш кўрувчи мелиса эри деярли ҳар хафта уриб, тепкиларди. Саида опани гох юз- кўзи кўкарган, гоҳ пешонаси ғурра, гох қўли синган, шундай бўлсада оиласидаги муаммоларни билдирмасликка харакат қилиб имкони борича жилмайиб турарди. Юришларику алохида мавзу: тахтидан тушмасди. Кўкарган юз-кўзини обдон бежаб, мактабга бенуқсон кириб келарди у. Кутубхонага кўп кирадиган ўқувчиларнинг бири бўлганим учун эртак китобларни варақлаб ўтирадиган рангпар қизини яхши танирдим. Кўзлари тиниқ мовий, жуда чиройли эди у. Юрагидаги нуқсон шу қадар оғирки, дўхтирлар ўн олтига етса, катта гап дейишганди. Қизалоқ касаллиги туфайли богчага бормаган, ичиб олса тўпалон кўтарадиган ота билан қолиши хафли, шу сабаб ҳар куни онаси билан бирга эди. Бечорага ҳар қараганимда эзилиб кетардим. Лекин, Саида опачи? Аллақандай мусиқани хиргойи қилганча гулларга сув қуяётган опанинг гўё ҳеч қандай дарди йўқ, анави стулда ўтирган дардманд қизча бегонаникидай мутлақо эътибор бермас эди. Гоҳида уни жавонларга дид билан китобларни тераетган чоғида ҳам кузатардим. Болаларнинг ёши, мавзусига қараб, адашиб қолган асарларни ўз токчасига қўйиб эринмасди. Бирорта китобни йиртилиб ётмасди. Дархол елимлашга тушарди. -Ана бўлди асалим. Янгидай бўлиб қолдингиз. Сиз яна кўп болажонларни хурсанд қилишингиз керак! Келишдикми? Ямалиб янгидай бўлиб қолган китоб билан тирик одамдай гаплашиб, ўз ўрнига авайлабгина қўярди у. Кутубхона деразаси рахидаги , полдаги чангларни дамба-дам артиб чарчамас, синчков нигоҳларимни сезса кулиб изоҳ ҳам берарди: -Кутубхонани ўз фаришталари бор. Чангни ёқтирмайди улар. Озода, саранжом турса, ўзимниям, ўқувчиларни ҳам баҳри дили очилади. Тўғрими? У вақтлар кутубхонадан одам узилмасди. Қиш -қировли кунларда шолпиллаб оёгидаги қор билан кириб келадиган болаларни этик, батинкасини эшик олдидаёқ қоқтириб, дархол ечишни сўрарди. Сувга бўккан пояфзал, пайпоқларни иситгич устига қўйгачгина, сўраган китобимизни топиб берарди. Мутоала қилаетган чоғимиз иссиққина шакарли чой билан ичимизни иситиб, қуриган пояфзалимизу, пайпоғимизни кийдириб,кейин жилмайиб кузатиб қўярди... Нахотки анави қизалоқ ўзиники бўлса? Боласи ўладиган одам шу қадар хотиржам бўла оладими? У ўқиб топширган китобларим юзасидан савол-жавоб ҳам қиларди. Шунчаки эмас, асарнинг кульминацияси, мағзи, қаҳрамонларнинг руҳияти...хуллас астар-аврасини ағдариб сўрарди. Китобни уйга шунчаки бервормас эди у. Аммо... Миямда барибир ғужғон саволлар айланаверарди. Ахир, қизи касал, ахир эри урадику... Нахот Саида опа шунчалик кучли бўлса? Ёки қадарига рози бўлганми? Балки ростдан қиз ўзиники эмасдир?... Бир куни ўша мудхиш воқеа рўй берди. Саида опанинг кўзлари тиниқ мовий қизалоғи вафот этди... Ўшанда олийгох талабаси эдим. Кечроқ бўлсада, маросимлардан сўнг таъзияга ўтдим. Дарвозадан овоз бериб кириб борсам, укпаргига, кичкинагина кампир пешвоз чиқди. -Саида опам борми? У ёш тўла кўзларини менга қадаб титроқ овозда жавоб қайтарди: -Мен...мен Саида опангманку, Муаззам! Унга ишонмай, қатъи бош чайқадим. Кейин диққат билан тикилдим. Атиги бир ойгина олдин кўрган ўша адл қомат, виқорни қидирдим. Кампир хазиллашяпди чоғи. Қўпол хазллашяпди... Сўнг яна юзига тикилдим ва нигоҳларидангина Саида опамни топдим. 180 сантиметр қани? Инграб юбордим... Қизидан сўнг кўп яшамади у. Жуда тез, жудаям тез кетди. Кўзлари тиниқ мовий фариштасининг ортидан шабодадай кетди... Шундай бўлишини қизи ўлганидаёқ сезгандим. Шундай бўлишини хамма сезганди. Укпаргина, кичкинагина бўлиб қолганди у. Муаззам Иброҳимова.

❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🔴Qorin muammosi 🔴 Semizlik 🔴Qabziyat 🔴Garmonlar o'zgaruvi 🔴Xansirashlar 🔴Oyoq og'riqlar
❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 🔴Qorin muammosi 🔴 Semizlik 🔴Qabziyat 🔴Garmonlar o'zgaruvi 🔴Xansirashlar 🔴Oyoq og'riqlar 🔴Qon bosim oshib yoki pasayishi 🔴Jigarni yog' bosishi 🔴O'tqopdagi muammolar Quydagi muammolardan qay biri sizda bo'lsa unda siz meni SOG'LOM OVQATLANISH ORQALI OZAMIZ nomli marafonimda ishtirok eting 🌟🌟 🌟🌟🌟🌟 OZISHNI ISTASANGIZ GURUHGA QOʻSHILIB OLING Hozir shu kanaldan kirib ▫️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️ deb yozing sizga chegirmani boombasini qilib beraman ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+8m87txvKEN1kMzMy https://t.me/+8m87txvKEN1kMzMy

Опамни қабрга тиққан қотил поччам энди мени ўз тўшагига михлади... Мен унинг таҳдидларига таслим бўлдим Никоҳ кечаси у менга
Опамни қабрга тиққан қотил поччам энди мени ўз тўшагига михлади... Мен унинг таҳдидларига таслим бўлдим Никоҳ кечаси у менга яқинлашганда, қўлимдаги опамдан қолган узукни кўриб, ранги ўчиб кетди... У ҳамма нарсани тушунди поччам бўғзимдан бўғди-да, қулоғимга пичирлади: — Демак ҳаммасини биласан? Унда эшит, опанг ҳам айнан мана шу хонада, худди сен каби.….. 📌 Поччаси Ясминга опасининг ўлими ҳақида қандай мудҳиш сирни айтди? У никоҳ хонасидан тирик чиқадими? Давомини ҳозироқ ўқинг: 👇

✒️Бир куни Қашқадарёга кетгунимча таксида бир аёл тақдирини айтиб қолди. Энди турмуш қуриб, бир болали бўлганида эри бир бегона аёлни уйга олиб келганмуш, буни кўриб, чидай олмай боласини етаклаб уйдан кетиб қолганмуш, эри ҳар қанча ялинмасин аёл қайтиб бормабди. Кейин йиллар ўтиб эшитса у қиз ариқда оқиб кетаётганида эри қутқариб қолган экан, аммо, барибир ишонмабди, эри ҳар қанча уринмасин ярашмабди. Йиллар ўтибди, ўғли мактабга чиқибди, аёл Тошкентда бир эркакка бешинчиси бўлиб эрга тегибди. Ўғли у эркакни қабул қилмай асабий бўлиб ўсибди. Ижарама-ижара сарсон бўлибди. Теккан эри ҳам аста-секин келмай кетибди, бошқа хотинларини ташлаб биринчи аёли билан бўлиб кетибди. Аёл: -Ўшанда бир ақлли одам менга насиҳат қилмади, мен ҳам ғуруримга ишониб эримни кечирмадим, ўша қиз бошқа йигитга турмушга чиқиб кетди, эрим бўлса бир ногирон аёлга уйланди, табиатан жуда раҳмдил эди эрим. Афсус қиламану энди кеч, жуда аҳмоқ эканман, бу дунёда кечиримли одам бахтли яшаркан!-деди кўзида гилдир-гилдир ёш билан. Чамаси 60 ёшлардан ошган бу аёл ҳаётда кўп қийналгани сезилиб турар, қўллари кўп меҳнат қилганидан қариб кетганди. Аммо, ёшлигида жуда гўзал бўлгани барибир сезилиб турарди. Мен: -Мана, биттасига бешинчи бўлиб тегибсизку ғурур нима бўлди?-дедим. -Бемаъни кибрим туфайли бари, бир умр гўзал бўлиб қоламан деб ўйлаганман шекилли, ўғлим жуда қўпол муомулада бўлади, 30 ёш бўлаяпти, уйлангани йўқ, менинг эрга текканимни юзимга солаверади, бир-бир тақдирим шундай бўлганидан афсусланиб, йиғлаб оламан! Ғурур деб боламни етим қилдим!-деди маюс бўлиб. Таксимиз газ қўйиш учун тўхтади, шунда у аёлнинг мункиллаб юришини кўриб баттар тақдирига ачиндим. Руҳан эзилиш одамни тез қаритади шекилли, аранг қадам босиб скамейкага ўтириб олди. Мен, -Опа, сир бўлмаса неччи ёшсиз?-десам, мендан 8 ёш кичкина экан, уялиб қолдим опа деганимга. Ёши 50 да экан, аммо анча кексайиб қолган… Йўлкира ҳаққини аёл учун ҳам тўламоқчи бўлдим, аммо ғурурига тегиб қўйишдан чўчиб индамадим. Манзилга етгач аёл Косон тарафга кетадиган бекатга ташлаб қўйишни айтди, шофёр, -Опани ташлай кейин сизни ташлайман!- деб мени манзилимга ташлаб қўйди. Мен аёлнинг исмини ҳам сўрамабман. Эҳҳ, аёллар, баъзан арзимас хатоларни кечирмай, тақдирнинг оғир зарбаларига уриламиз, болаларни етим қилиб, уларнинг кўз ёшлари касрига қоламиз! Менга ўша аёлнинг бир гапи жуда ёқди. КЕЧИРИМЛИЛАР БАХТЛИ ЯШАШАДИ! Кечиримли бўлайлик! Дилдора Ҳасанова, журналист.

Meni oppogoylarim qani???? Men kanalim azolarini shunday deb sevaman. Yaxshiyam borsizlar❤️

СУВ ИЧАМИЗ ВА ОЗАМИЗ ❗️ДИЕТАГА ЎТМАНГ, биз хоҳлаганимизни истеъмол қиламиз ва жадвалга мувофиқ сув ичамиз: 08:50 - 250 мл 09:30 - BATAFSIL O’qing 👇👇👇 11 КG ozing!!! bunaqasi hali bo’lmagan Batafsil 👇👇👇 @suvbilanozish @suvbilanozish @suvbilanozish

Ибн Рушддан қанча китоб ўқигани ҳақида сўрашганда, шундай деган экан: "Икки кеча китоб ўқий олмаганман холос. Никоҳ кечам ва отам вафот этган кечада"

☝️Bolalar massajini endi siz ham qila olasiz! 😕 Ko'pchilik onajonlar massajni qiyin,  faqat mutaxassisgina buni qila oladi, deb o'ylaydi. Aslida o'zingiz ham, uy sharoitida professional massaj qilishingiz va bu soha orqali oyiga 1000$ dan ortiq daromadga chiqishingiz mumkin! Qanday qilib deysizmi? 🔥 Xalqaro toifadagi mutaxassis Go'zal Zaynitdinovani telegram kanalidagi bepul darsliklar orqali, to'g'ri massaj texnikasini mustaqil o'rganishingiz mumkin! Unutmang! Farzand uchun eng yaxshi mutaxassis – bu Ona! 100 dan ortiq massaj bilimlariga ega bo'lish uchun tezda obuna bo'ling👇 https://t.me/+dTsep666MgE2OGEy https://t.me/+dTsep666MgE2OGEy

#Шубҳа 98-қисм "Шунақа ҳам беъмаза ўтни ейдими одам? ",-деб дунёдаги энг фойдали рукола ( яшил кўкат тури)га ҳақорат қилаётган эди. "Бу чегара билмаслигингиз ортиқча!",-деб уни жеркиб бердим. "Шунинг учун ҳам аввал кўзингиз ўргансин менга, кейин кўн..." "Сизлар ҳар кўришганда шундай тортишасизларми?" "Ҳа” "Йўқ" Моҳигул опанинг саволига мен ҳа, Ойбек эса йўқ деб жавоб берганди. "Ҳа-ми, йўқ-ми?",-деб олдидагини еб бизни кузатарди "Ҳа! Чунки ҳар ерда қаршимдан чиқиши ва чегара билмаслиги..." "Йўқ чунки фақат бугун тасодиф учратдим сизларни ва бу мени Миршоднинг қотили қилмайди ",-деб гапимни бўлганида Моҳигул опа оғзи чайнашдан тўхтаб бизга диққат билан қаради. "Мени акасини ўлдирган ёки ўлдиртирган деб ўйлаяпти ",-деб худди опасига ёки онасига шикоят қилган оҳангда айтди. "Биз қотилни деярли топдик ",-деб Моҳигул опа жавоб берди. "Ким?",-деб кўзи чақнаб сўради. Шунда Моҳигул опанинг вазиятидан қандай чиқар экан деб кузатдим. Ойбекка пулларни айтмаймиз деган аёл тилидан тутилганди. "Далиллар Нигора ва оиласини ишора қиляпти ",-деганида "Айтманг!",-деган жавобни Ойбекдан кутмаганди. "Нега? Қотилни сизга ёқтира олмадикми?",-деб орага кирганимда, Моҳигул опа кулиб юборди. "Ажойибсиз-э, Ойбек?",-деб кулишда давом этарди. "Ваъдангинзда туринг ва акамнинг қарзидан кечинг ",-деганимда бу гапим унга ёқмади. "Ҳали ҳам сизни менга хотин бўлишингиздан умидимни кесганим йўқ ",-деганида ичаётган сувим томоғимга учиб йўтала бошладим. "Бунчалик ҳаяжонлашни кераги йўқ, севимли адвокатим ",-деганида қошларим чимирилди. "Ойбек, Маржона яшаб келган жамиятда сизга ўхшаган йигитлар деярли учрамайди. Қизимизни уялтириб хижолатга қўйманг",- деди Моҳигул опа "Ҳеч ҳам уялганим йўқ! Мен бунчалик безбетлик кўрмаганимдан бу ҳайратим ",-деганимда "Яхши қиз, сиз ҳали мени у томоним билан танишмабсиз",-деганида кўзларим қисилиб нима деяпти бу дегандек қараб турардим. Моҳигул опанинг тинмай телефони жирингларди. "Сизлар бемалол ўтираверинглар мен зарур бир ерга кетишим керак",-деб ўрнидан турди. Мен бош қимирлатдим Ойбек эса у билан хайрлашиб унинг ерига, қаршимга ўтирди. Бундан олдин тажбирам бўлгани учун салат солинган идишимни бир қўлим билан ҳали ҳам Ойбекдан узоқ тутишга ҳаракат қилардим. "Мен ўзимни тежамкор, ўйлаб харажат қилади десам... сиз мендан ҳам ўтган ҳасис экансиз?",-деди бу ишимни кўриб.

#Шубҳа 97-қисм Инсонлар турли, тақдирлари фарқли. Ҳаёт йўлларида учрайдиган ҳолатлар бир-бирига ўхшасада, балкида туйғулари бошқадир. Навбаҳорнинг аянчли ўлимида бугун онаси ҳам ҳисоб бермоқда экан. Баъзи ҳолатларда жиноят содир қилиш учун жисмонан қатнашув бўлиши шарт эмас. Ўзгаларнинг умрини шу даржада қорайтиришадики, у одам барини ташлаб кетишга тайёр бўлади. Ичимда пайдо бўлган ҳисни мен танир эдим. Ҳозир у она қамалмайди буни ҳаммамиз билар эдик. Фақат виждон маҳкамаси унга ҳукм ўқишини ва албатта у аёлни ҳам айбдор топиши аниқ. Навбаҳорнинг танаси кўкарадиган даражада бўлгунича қаерда эди? Она дегани боласининг руҳиятидан хабари бўлмас эдими? Булар ҳар кун мулоқотда бўлмаганми? Ичимдан тошиб келаётган ҳар бир туйғу шунчалик мени қийнаётган эдики, олдимда турган таомга қўл чўза олмадим. Бироз аввалги қувончим учиб кетганди. "Маржона бирор нима бўлдими?",-деб сўради Моҳигул опа. "Бироз аввал акамнинг бир жирканч ишда алоқаси йўқлигига хурсанд бўлдим. Энди эса ... бир онанинг...",-деб жим бўлдим. "Мен адвокатлик фаолиятим мобайнида кўп ҳолатларга дуч келдим. Сиз асосан иқтисодий йўналишда ишлаганингиз учун бу ҳолатлар сизга таъсир қиляпти. Аммо ишонинг инсон боласидан ҳар нарса кутиш мумкин. Ота-онасини ўлдирган фарзанди ҳам кўрдим. Худди шундай ўз фарзанди умрига зомин бўлган аёл ва эркакларни ҳам. Оддий ҳаёт кечирган инсонлар учун булар ақл олмас ишлар. Аммо йўқ ҳам эмас",-деб фикр билдирди. Моҳигул опа менинг руҳиятимни тушунмас эди. Мен худди ўша оилавий муҳитидан зарар кўрган фарзанд эдим. "Бугун қаердан текин овқат есам экан деб ўйлаб турганимда... икки адвокатимни бирдан кўришим қандай омад?",-деб таниш овоз эшитилди. "Ойбек сиз ҳам шу ерда эдингизми?",-деб Моҳигул опа ҳайратлангандек бўлди. Иккаласининг салом-аликини кузатар эканман, қайси бири рол ўйнаётганини билмоқчи бўлдим. "Меҳмонларим бор эди. Кутяпман ҳали келишмади. Унгача сизлар билан бирор нима еб олсам бўлар экан",-деб бемалол даврамизга қўшилиб ўтирди. "Кўзим охирги пайтлар ҳар ерда сизни кўряпти. Бу тасодифми ё?",-деб кесатган оҳангда сўрадим. "Яхши-ку! Одам бир нарсани ҳар кун кўраверса ўшанга боғланиш эҳтимоли кўпроқ бўлади?",-деб кўз қисдими ё менга шундай туюлдими? Моҳигул опа мийиғида табассум қилиб худди бизга алоқаси йўқ кишидек овқатини ерди. "Боғланиш деганда нимани назарда тутдингиз?",-деб сўрадим Яна бемалол қўлини узатиб менинг овқатимдан емоқчи бўлди. Фақат бу сафар йўл қўймадим. Салат тўла идишни четга сурдим.

#Шубҳа 96-қисм Кўз ёшларимни тута олмаётган эдим. Бу бир синов бўлди мен учун. Касалхона биносидан чиққач Моҳигул опани қаттиқ қучоқлаб йиғлардим. "Билардим, акам бундай иш қилмаслигини билардим ",-деганимда қўли билан орқамни бир опадек силарди. "Кўнглингиз тинчиди. Энди бемалол терговчига бу тахминни ҳам хужжатлаштиришини айтишимиз мумкин.",-деди. Гуллолани кўришга келмасдан аввал. Бир нечта мушук, ва бошқа уй ҳавонларининг расмлари орасига акамнинг бир неча расмини жойлаштириб бир альбом тайёрлаган эдик. Гуллола уларни кўрганида ҳеч қандай реактсия билдирмади. Бу дегани акам шунчаки у иблис кишига ўхшаб кетган. На ота-онаси ва на бошқаси Гуллоланинг ҳаётини сўндирган кишини уни ўзидан яхши танимас эди. Моҳигул опа билан кўз -кўзга келгандик. Унинг менга бўлди деган ифодасидан кейин телефонимни чўнтагимга қўйгандим. Ҳуқуқий бир рухсатимиз бўлмагани учун бу ишни шундай ўйин қилиб текшириб кўришга мажбур бўлгандик. "Юринг энди овқатланиб оламиз. Бу акангиз ишида кичик лекин муҳим қадам бўлди. ",-деб мени овқатланишга таклиф қилганди. "Неча кундан бери томоғимдан нарса ўтмаганди ",-деганимда жилмайиб қўйди. 🔦 "Менга мана бундан ",-деб таомларинизни ҳам буюртма қилиб бўлган эдик. "Маржона доим сўрайман дейман лекин ҳеч фурсат бўлмади. Акангиз юртга қайтган ҳатто оила қуришга ҳаракат қилган. Нега сиз она юртга қайтишни ҳеч ўйламадингиз?",-деганида бироз асабларим таранглашганини сездим. "Моҳигул опа, биз энди ота-онаси вақтида юртидан олиб кетган болалар эмасмиз. Акам ҳам мен ҳам бу ерга оид эмасмиз. Бўлган ҳодисаларни кўряпсиз. Мен ҳам келсам бошимга шу кунлар тушиши мумкин деган ўйга бориб қолдим " "Бундай ўйлашингиз бироз хато. Балки кўнгилнгизни оладиган бирортаси чиқар ва сизни бу фикрдан айнитар ",-деб кинояли кулди. Таомларимиз келди. Биз ҳали бошламасдан Моҳигул опага қўнғироқ бўлди. Қулоғига қўйиб бироз тинглади ва рахмат деб гўшакни қўйди. "Ёмон хабарми?",-деб сўрадим чидай олмай. "Йўқ биз учун ёмон хабар эмас. Улуғбек ва қайнонасини терговга олиб кетишибди ",-деганида бироз ҳайратландим. "Улуғбек майлида, қайнонаси нега?",-деб сўрадим. "Қизи ҳатлаганда онаси уйда бўлган экан Қўшнилари онаси билан тортишганини эшитган экан",-деганига нима деб деб изоҳ билдиришни билмай қолган эдим.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Repost from N/a
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kana
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kanallarni toping, kampaniyangizni bir necha daqiqada boshlang. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads