а тикилиб:
— Яхши, яхши,— деди.— Ҳалиям отдайсиз!—
Сўнг яна меҳмонларга бетланди.— Сизлар яхшими'
сизлар? Яхши ўтирибсизларми?
— Раҳмат,— деди Содиқ.
— Булар бизнинг меҳмонлар!— Эминовга ҳара-
май хитоб қилди Ўктам.— Жуда азиз кишилар...
Утиринг ўзингиз ҳам.
— Хўп-хўп, Уктамжон, ўтиринг.
— Э, мен бир оз тикка турай!— У тумшайиб нари
кетди. Ошхонада куйманаётган қарияга нимадир де-
моқчи ёўлди-ю, изига ҳайтиб, Эминовнинг устида
тўхтади:— Омон ака, Қувватбеков ҳозир мактабга
битта тарих ўқитувчисини ола оладими?
Эминов чўтир юзини силаб, тердан ҳўл бўлиб кет-
ган патила сочларини бармоғида тараган бўлди.
— Билмадим,— деди.— Лекин у кишининг та-
рихчиларидан биттаси бўшроҳ. Айнобиддинни айтяп-
ман. Эҳтимол, шунинг ўрнига олиб ҳўйиши ҳам мум-
кин. Бироҳ бу нарса аввало...
Назаров Эминовнинг тиззасига уриб, жилмайди:
— ...аввало, ўзингизга боглиқ қизим!
Мунира кўзларини пирпиратди.
— Сиз гапиринг, сиз!— деди маориф мудири Эми-
новга.— Мунирахон қизим, бу киши ҳам бир ваҳтлар
Қувватбековнинг қўлида ишлаган.
— Гап шундаки, у киши...
— Сизлар гаплашиб ўтиринглар, мен ҳозир ке-
ламан!
Уктам меҳмонларнинг ўзига хижолат чекиб ҳара-
шаётганини сезмагандек, дачадан чиқиб кетди.
Қувватбеков мактабни қайта қуриб бўлгач, ҳам-
мани ҳайратга солиб, ўз ўҳитувчиларини районо,
райком ва облоно вакиллари ҳамда баъзи бир
мутахассис муаллимлар олдида ўз фанлари бўйича
имтиҳон қилади, уларга бир ҳатор саволлар беради
ва жавоби қаноатсиз ўҳитувчининг... жавобини бе-
ради.
Ушанда Эминов ҳам, гарчи ўз фани адабиётдан
берилган саволларга қаноатли жавоб қайтарган бўл-
са-да, ўз ихтиёри билан мактабдан кетади.Нега энди сиз ҳам кетдингиз?— сўради Мунира.
— Киши ўз ўрнида бўлгани тузук.
— Ана шунақа директор у!— Назаров гўё суҳ-
батга якун ясади.— Энди менинг аҳволимни тасав-
вур ҳилиб кўринглар-чи?
— Тушундим,— деди Мунира.— Умуман, ундай
директор ҳар жиҳатдан ҳам маҳтовга лойиҳ...
Энди суҳбатга Содиқ ҳам аралашди:
— Кечирасизлар, мен бир нарсани тушунолмаяп-
ман. Айтишларингча, ўзи фалсафа фанлари канди-
дати бўлса. Ундай одам Термизда, ёки Тошкентда
бўлмай, бу ерда нима ҳилиб юрибди?
Ушандок одамнинг Бекат маорифига кириб иш
сўрашидан дастлаб Назаров ҳам ҳайрон бўлган, ҳат-
то унга шубҳа билан ҳараганди.
Кейин билиб олдики, Қувватбековнинг касал хо-
тинига чўлдаги — мана шу ердаги Кампиркўл ёҳиб
қолибди; улар ота юртлари Ола Чопон кишлоғига
Бекат районидан ўта туриб райком секретари Қоси-
мовнинг уйига тушганда, (Қувватбеков Қосимов би-
лан дўст экан) Қосимов машина бериб, айланиб ке-
линглар депти, эр-хотин чўлда айланиб юриб, Кам-
пиркўл бўйига бориб қолишганда, бемор аёлга кўл
манзараси ёқибди, шунда Қувватбеков Термиз пед-
институтидаги ишини ташлаб, шу ерда қолишга қарор қилган экан.
— Энди, уларнинг ўзаро муносабати бошқа
масэла,— деди Эминов.— Маврида келса, эшитар-
сизлар.
— Ҳа, у томони бизга дахлсиз,— деди Назаров
ҳам.— Умуман, ўртоҳ Қувватбековнинг феълу атво-
рига тушуниш қийин, а, Омонжон?
— Унда менга нима қилишни маслаҳат берасиз-
лар?— сўради Мунира.
— Маслаҳат шулки, у кишининг ўзига бир йўли-
қасиз!— деди маориф мудири.— Омонжон айтган ҳа-
лиги тарихчиси бўшроқ бўлса, ўрнига сизни олишиям
ҳеч гапмас!
Мунира эрига ҳаради.
Содиқ ўйчан эди; битта директор тўғрисида шун-
ча гап-сўз бўлгани унинг ғашини келтирганди.Ҳа, насиба шу ерда бўлса, қолармиз. Бўлмаса
кетармиз,— тўнғиллади у ва маориф мудирига муро-
жаат қилди: — Тақсир, районда иш топиш мум-
кинми?
— Районда ҳам... Сентябрнинг ўртасида бир мак-
табдан иш сўрашнинг ўзи қизиқ -у, лекин ҳаракат
Филаман,— деди Назаров.
Уктам ҳайтиб келди. У баттар тажанг эди.
— Эминов!— уни ҳовуз бўйига имлади. Эминов
меҳмонлардан узр сўраб, борди. Уктам чайлага орқа
ўгириб олди. — Мен жуда хижолат бўлдим-ку, Омон
ака? Хаёлингиз қаёқда?
— Эшитяпман. _
— Жўраевнинг совхозига ўтолмадим. Бўлмади...
Эминов жимиб, ҳовузга ҳаради.
— Керак эмас ўшанинг машинаси!— бирдан зар-
да қилди Ўктам.— Ҳали пахта очилганиям йўқ. По-
дадан олдин чанг чиҳармайлик. Менга қаранг, Қув-
ватбековдан илти