Дарвоза олдига келиб тўхтаган машинадан Фармонбек тушди. Нурмурод муаллим дўстини аёллар ўтирган жойга таклиф қилди.
– Хўш, дӯстим, янгабонунинг биз томонларга нима ниятда келганларидан хабарингиз борми?
– Бор, Нурмурод оға, бор. Биз эр-хотин шундай маслаҳат қилдик. Худо берса, яна бир-иккита фарзанд ўстирсак, деб ният қиляпмиз.
– Аёлларнинг сочи узун... Аммо сизни нима жин урди Фармонбек?!
– Жин ургани йўқ, оға. Биз шу жиянингизга харидормиз. Хўп демасангиз бўлмайди.
Фармонбекнинг жавобидан сӯнг мезбон Ширинбонуга қаради:
– Хўп, ана бердим ҳам дейлик, янгабону. Аммо бу ожиза сизга кундош бўлгач, ўғил эмас қиз туғса-чи? Ўзи бир нокасга тушиб кўрган азоблари камдай, сиз ҳам келтириб ташлайсизми? Бу биринчидан. Эрингизни ҳукумат “икки хотинли бой”, деб қулоқ қилиб юборса, додингизни кимга айтасиз? Бу иккинчидан. Ана ундан кейин бу бечора яна бир болани кўтариб эшигимга қайтса мен бошимни қандай кўтариб юраман? Бу учинчидан. Йўқ, бўлмайди, ўз тенгига узатиб куйганман. Иккинчи хотин қилиб беролмайман.
Муаллим гап тамом дегандай бир нуқтага тикилганча жим қолди.
– Нурмурод оға, мени жуда ҳам сочи узун, ақли калтага чиқарманг.
Айтдим-ку, узоқни кўзлаб иш қиляпмиз, деб. Муштипар қизларимнинг акаси бўлмаса, укалари бўлсин,“ҳой нима қиляпсан?”, дейдиган бир суянган тоғи бўлмаса, аёл кишининг бурнини қонатадиган нокас доим топилади. Жиянингиз ҳали кӯп ӯғил фарзандлар кӯради, улар опаларини сўрагувчи, суягувчи бўлади. Сиздай ақлли одам шуни тушунмаганига ҳайронман!
– Эй, Нурмурод оға, уни қўйинг, буни қўйинг, ўзидан ҳам бир сўрайлик, ўзи нима дейди, – гапга аралашди суҳбатга жим қулоқ тутиб ўтирган Фармонбек.
Муаллим хотинига имо қилди: “Бор, айтиб кел”.
💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. - 902765859574
Хонага одми кийинган, рўмолини томоғидан айлантириб ўраган Райҳонбиби кирди ва синиқ овозда салом берди.
– Ассалому алайкум.
--Ваалайкум ассалом. Ширинбону алик олди. Фармонбек бош ирғади.
Ўтир, қизим, деди муаллим. Райҳонбиби омонатгина чўкди.
--Хўш, қизим, мана сенга совчилар келиб ўтиришибди, деб гап бошлади Нурмурод муаллим, мана бу тўрда ўтирган киши сенга уйланмоқчи. Бу опанг шу кишининг хотини. Мен йўқ, деяпман. Меҳмонлар ўзидан ҳам сўрайлик, дейишди.
Райҳонбибидан овоз чиқмади. Нурмурод муаллим жиянига қаради:
--Хай, қани, бирор нарса де.
Мен розиман, тоға...
Тоға Райҳонбиби, “ўламан саттор, йўқ”, деб туриб олади, деб ўйлаган, жуда бўлмаса, ўзингиз биласиз, тоға, дейишини кутган эди, жиянининг бирдан рози бўлиши уни танг аҳволга солиб қўйди.:
--Ўйлаб гапир, қизим!
--Мен розиман, тоға... Тоға, неча йилдан буён биз уч етимни боқиб кийинтирасиз. Кошки, фақат бизгина бўлсак. Ҳовлингиз тўла-ку етим -есирларга! Колхоз ишлатгани билан ҳақ бермайди. Рўзғорингизнинг ризқ -рўзига шерикмиз. Биздайлар бўлмаса, ўзингизникилар сархилроқ таом еб, яхшироқ кийиниши мумкин-ку!
--Ҳай, бепичоқ сўйдинг, қизим! Муаллимнинг овози зўрға чиқди.
--Тоға, дилингизни оғритган бўлсам, кечиринг...Мен розиман. Менинг ҳам меҳмон келса, киринглар, деб очадиган эшигим, ёзадиган дастурхоним бўлади. Лекин бир шартим бор...
--Айтсин, деди Фармонбек.
--Айт, деди муаллим ҳам.
--Боламни ўзим билан олиб кетаман. Турткиламай оталик қилсин.
– Мен розиман, – деди Фармонбек.
Тоға Ширинбонуга қаради.
– Мен ҳам розиман, – деди Ширинбону.
– Асли сени бекор чақирдим, – деди афсус билан бош чайқаб тоға.
--Фақат менинг ҳам шартим бор, янгабону!
– Айтинг, муаллим оға, айтинг, – деди ғолибона қараб ўтирган Ширинбону.
– Эл-у, юртга нима дейсизлар, ўзларинг биласизлар. Сиз менга, – тоға Ширинбонуга тикка қаради, – мана бу ерга, – қўли билан хонтахта устини нуқиди, – ҳукуматнинг ажрим ҳақидаги қоғозини қўясиз! Ана ундан кейин тўй ҳақида гаплашамиз.
– Шугина экан-ку! Эртага қўлингизга етказаман, – деди Ширинбону чимирилиб.
– Рўзғорингиз бузиляпти-я, янгабону, ҳалиям бўлса ўйлаб кўринг!