💥ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ЧЎРИ. (1-КИСМ)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Ассалому алайкум азиз ўқувчим, дўстларим!
Бир неча йиллардан буён дўстлигимда бўлиб доим қораламаларимни класлаб коментлаб юргувчи бир синглимиз бор. Аммо бир неча йилдан бери однакласники сайтида дўст бўлсакда, ўша синглимиз билан бирор маротаба салом алик ҳам қилмаган эканмиз. Яқинда ўша дўстларим қаторида бўлган қиз личкамда мактублар қолдира бошлади.
Аввал салом алик, сунг ҳол аҳволу иш оила саломатлигидан сўрашиб турдик. Бирор ҳафта шу тариқа хат алмашиб турганимиздан сўнг бир куни ўша синглимиз бе хосдан сиздан бази нарсаларни сўрасам майлими ака деб қолди.
Ўша кунги суҳбатимиз эрта тонгдан бошланганди.
... Ассалому алайкум Уста ака яхши дам олдингизми? Ишга отландингизми саҳар туриб?
... Валейкум ассалом раҳмат синглим яхши, ўзингиз яхшимисиз ? Ҳа энди ишга тирикчилик синглим.
... Ҳа ака тушунаман ҳаммамиз ҳам ҳавас билан келмаганмиз мусофирга, оллоҳни паноҳида бўлинг ака ишларингизга омад.
... Раҳмат синглим сиз ҳам яратганни паноҳида бўлинг, ўзингиз ҳам ишга отланган бўлсангиз керак кунингиз барокатли утсин.
... Раҳмат Уста ака отланиб қаёққа ҳам борардим иш ҳам ётоқ ҳам бир жойда бизники.
... Яхши ку нима иш киласиз сир бўлмаса?
... Сир жойи йўқ ака ЧЎРИЛИК киламан, чўрилик олий маълумотли чўриман.
... Йўғе роса ҳазилкаш экансизми чиройли гапириб қўйдингиз лекин.
... Шунақа аммо бу ҳазил эмас ростдан ишим шунақа кампир қарайман.
... Ҳа шунақа денг купу унақа ишлайдиганлар сидилка дийишадими сиз сал дағаллаштирвордингизда. Лекин олий маълумотлиман деганингиз қизиқ.
... Шунақа ака бу узун тарих, айтиб берсам сабрингиз етмайди эшитгани.
... Мен жуда сабирлиман турфа тақдирлар мен учун жуда қизиқ, асосан эшитганларимни ёзаман.
... Уста ака ростдан ҳам шу ёзганларингиз одамларни кечмишларими?
... Кўпчилигида ўзим иштирок этмаган бўлсам ҳам ўзлари сўзлаб берганларини сал қўлдан келганча сайқаллаб ёзаман.
... Ҳаа мени ҳам тақдирим бир асар бўлгулик айтиб берсам ёзасизми?
... Албатта сиз айтиб берингчи.
... Мен яна ўйлаб куришим керак Уста ака бир карорга келмадим, асар ёки бирор ҳикоя ўқиган киши ўзи учун қандайдир намуна ўрнак ёки маданий озиқ олиши керак тўғрими?
... Албатта
... Менинг тақдиримда урнак бўладиган лавҳалар йўқда фақат хатолардан хулоса чиқариш мумкин.
... Синглим сиз сўзлаб берингчи курамиз бирор нарса чиқадими йўқми, сиз ҳали ёзилмаган ҳикояга хулосасини ҳам ўзингиз чиқариб турибсиз.
... Майли ака сизни ишдан қолдирмай шундоғам анча вақтингизни олдим, мен яна бир ўйлаб курай кечки пайт балки айтиб берарман бир қарорга келсам.
... Умид қиламанки кечмишларингиз билан бўлишасиз, ростдан ҳам кеч коляпман ишга бормасам бўлмайди соғ бўлинг синглим. Кечки пайт гаплашамиз.
Кун буйи хаёлимдан ушбу суҳбат кетмади. Кечгача Матлуба (исми шартли ўзгартирилган барча қаҳрамонларни) кечмишларини баҳам кўрармикан, бу қизни бошидан не савдолар ўтган экан деган жавобсиз сўровлар менга тинчлик бермасди.
Ваниҳоят соат кўрсатгичлари беш бўлганини кўрсатгач, иш вақтим тугаб ишхонадан чиқдим. Ижара уйимга етиб келгунимча бир неча бор однокласники иловасини очиб қарадим амма Матлубани онлайн эканлигини билдирувчи кук рангли нуктача ёниб ўчмасди.
Хуллас ўша куни тунги ўн биргача илҳақ бўлиб сайтда Матлубани кутишим бе самар кетди. Ўша куни у қайтиб сайтга кирмади. Эрталаб туруб иловани яна бир бор кўздан кечирдим, Матлуба тонгги бешу ўнда профилига бир кирган эеан, лекин менга ҳеч нарса ёзмаганди. Демак ўйлаб кўриб кечмишлари ҳақида ошкор қилмаслик қарорига келган деган фикир ўтди хаёлимдан, шундай булса ҳам Матлубага хайрли тонг ва унимли кун тилаб хабар қолдирдим.
Барибир қизиқиш менга тинчлик бермасди, хаёлимда Матлуба ва уни кечирганлари тахминан минг бир хилда жонланарди.
Ваниҳоят тушликдан сунг баъзи ишларимни қилиб бироз дам олиш учун хонамга кирдим ва телефонимни ковлаштира бошладим табийки бринчи ўринда однакиласники....
Менга келган бир нечта хабарлар орасида Матлуба ҳам бор эди ва яна у онлайин эди. Шоша пиша биринчи бўлиб у ёзган хабарларни очди