cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

DUNYONING ISHLARI 🍃

ШУКР ВА ФИКР Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик тушса, ноумид бўлма: булут ўткинчи, Қуёш эса абадийдир. Ўткир Ҳошимов

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
295
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-67 أيام
-1630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

✅ Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қилинг... Ҳаммасини изга тушишига ишониб ҳаракат қилинг... Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қилинг. Эсингизда бўлсин, бу уч тавсия ҳар доим хайрли оқибатга бошлайди! © Жалолиддин Румий
إظهار الكل...
👍 3
📍#Нидерландя 🇳🇱 Гитхорн қишлоғида сайр қилмоқчи бўлсангиз, атроф гуллар ва ям-яшил майсалар билан безалган, йўлаклар ўрнини мўъжазгина кўл эгаллаган ўзига ҳос "кўча" лардан харакатланишингиз керак бўлади... @dunyo_boylab 🌎
إظهار الكل...
👍 3
🌸Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!!!🌸 Кадрдонларим. ❤️ Отаётган тонг барчамизга хайрли бўлсин☺️ ❤️Бугунги кунингиз эзгу амалларга, қувончу шодликларга бой бўлишини тилайман 🌷 ❤️Яна бир мунаввар тонгни биргаликда қарши олиш насиб қилгани учун Аллоҳимга шукрлар бўлсин 😊🤲📿 ☘ ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸
إظهار الكل...
🕊 2
#post Ko’pchilik Allohning balosi keladi deyilsa aqliga turli xil dunyoviy musibatlar va sinovlar keladi. Aslida haqiqiy musibat - Alloh taolo uni o’zidan uzoqlashtirishi ya’ni o’zining zikridan mahrum qilib qo’yishi yoki bo’lmasam dunyoda uning ko’zlari ko’rsa ham, oyatlarini ko’rmaydigan ko’rdek qilib qo’yishi emasmi!? Dinimizda fitnalanishlik bu dunyo matohlarini yo’qotishdan ko’ra og’irroq emasmi!?
إظهار الكل...
👍 3🔥 1
#фаросат 🧠 Улуғ ( Мужтаҳид) тобеъинлардан булган 🤲 Иброҳим Нахаъий ▫(ҳиж.47-96) : Мен (бир кишида) уни айблайдиган нарсани курдим, мени уни ғийбат қилишдан, фақатгина уша нарса билан ўзим балоланиб қолишим қуркуви ту'сди дедилар.
إظهار الكل...
👏 2👍 1
#хайрли_оқшом Баъзан яшамоқ чарчатади... Шовқинларлар чарчатади... Кутиш чарчатади... Соғинч чарчатади... Нигоҳлар чарчатади... Ҳатто ҳотиржамлик ҳам чарчатади... Ва одамлар жим... Вақт эса жадал ўтиб бораверади...
إظهار الكل...
"МИЛЛИЙ СЕРИАЛМИ, СЕРИАЛ МИЛЛИЙМИ? " Ўзбек халқим, ўз халқим, миллий халқим — жон халқим! "Хотинчалиш қайниука", "Кундош", "Хотининг зўр нарса эди", "Азарт", "Душман", " Хотинбоз", "Аёлим фоҳишами?", "Бева аёлнинг кирдикорлари", "Синглисининг эрини севган она", "Хиёнаткор", "Кундошлик азоби", "Зўрланган қиз", "Хиёнатда қўлга тушган келин", "Бир уйда икки хотин билан яшаган одам", "Аҳлатга айланган қисмат", "Дугонамнинг эри", "Эримдан шубҳаланяпман", "18 ёшли жазман", "Эрини заҳарлаган аёл..." Бу ҳали шунчаки "миллий сериаллар"га берилган номлар! Воқеалар ривожини баён этишга на қалам ва на тил ожиз... Гапнинг индаллоси шуки, "миллий сериал" деб эфирга узатилаётган юқорида санаганларимизни сериал дейишга ҳам тилим бормаяпти, ўшалар фақат ўзликни, миллийликни йўқотиш учун дастак бўлиб қолмаяптимикан? Оила даврасида ўтириб кўришга ярамайди, уялиб кетасан сарлавҳасидан... Шу "миллий сериаллар"га талаб борлигидан уларнинг сони урчиб боряптими? Кечириб қўясизлар, бир расмий йиғилишда шу сериаллар бўйича савол бергандим. — "Каттаконроқ амалдор" хусусий телеканалларни бошқара олмаймиз, чунки хусусий-да, майли, майли мен бир бу муаммони тегишли ташкилотларга етказаман, ечим топамиз деган эди! — Ишонмайсиз айтсам, ҳали-ҳамон кутаман, кўўўўп кутсам керагоооввв... Телеканал хусусий экан, кечирасизлар-у, халқ хусусий эмас-ку! Қўлида ҳунари бор, ўқиган аёллар сериал кўришга вақт топмас, аммо ишламайдиган, телевизор "овунчоғи" бўлган уй бекалари кўр-кўрона сериалдаги айрим воқеаларга эргашмоқда. Шу қадар маиший мавзуда ўралашиб қолганмиз. "Калаванинг учини йўқотганимиз"га анча бўлди, айнан сериаллар борасида. Бу кетишда ўзлигимизни ҳам йўқотишдек бир жар ёқасидамиз деган хавотир қийнайди мени! #Муқаддас САДДИНОВА, ЎзЖОКУ II-курс талабаси @yaxshiilar
إظهار الكل...
👍 2💯 1
kun_oyati Айтинг: "Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир" (Бақара сураси, 215-оят). ✨
إظهار الكل...
🔥 2
✨🌙Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик. Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди. Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди. Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди. Мен билан келган фаришта айтди: – Бу – Шукр бўлими. – Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен. Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди: – Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади. – Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен. – Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя. ✍Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси. ©Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
👍 4