cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati

Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса @yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
546
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+247 أيام
+4830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

❗️12 май — Халқаро ҳамширалар куни! ✅ Ушбу сана юртимиз тиббиёт ходимлари орасида кенг нишонлаб келинади. 👩🏻‍⚕️ Бу кун Ўзбекистон ҳамшираларининг меҳнатларини қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш кунига айланган.
📌 Байрам муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мамлакатимиз ҳамшираларига табрик йўллади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
1
Янгийўл шаҳар аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташқил қилинди. Тиббий кўрикда терапевт, хирург, гинеколог, отоларинголог, педиатр ва бошқа тор доира мутахассислари иштирок этишди. Аниқланган бирламчи касалликлар бўйича беморларга тиббий тавсиялар берилди.
إظهار الكل...
👍 5 1👏 1
🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади. 🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади. 🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
إظهار الكل...
❗️Диққат: Айни вақтда Ерда кучли магнит бўрони кузатилмоқда 8 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилмоқда. Бу тўққиз баллик шкаладаги 8 баллик кучли қўзғалишдир. Магнит бўронига таъсирчан кишилардан соғлиқларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Shazam endi telegramda 👉 @Tinglabot 👉🏻 @HokimBuva - Расмий канал!
إظهار الكل...
Repost from N/a
Кун энди бошланди. Ўтмиш билан яшамоқ керак эмас... Бизнинг каналга аъзо бўлинг 👇👇👇 https://t.me/odamlar_orasinda
إظهار الكل...
❓Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми? 📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади. 🔶 Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин. 🟢 — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради. ❗️Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин. 🫳🏻 Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим. 📌 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг. 👣 Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг. ‼️ Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...

👍 1
👩🏻‍⚕️ Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан юртимиз ўрта тиббиёт ходимлари орасидан энг яхши ҳамшираларни саралаб, уларни рағбатлантириб бориш анъанага айланган. 🩺 Шу кунларда пойтахтимизда "Ҳамшира – 2024" Республика кўрик-танловининг якуний босқичи синовлари бўлиб ўтмоқда. ♻️ Унда республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ва ҳудудлардан келган ҳамширалар турли шартларда беллашиб, ўз билим ва маҳоратларини намоён қилишмоқда.
✅ Танлов ғолиблари 13 май куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан бўладиган тантанали тадбирда тақдирланади.
💬Telegram | 🌐Facebook
إظهار الكل...
👍 1
Президент фармони билан пилла харид қилиш нархи 25% оширилди. Шунингдек, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди. Каналга уланиш: @yangiyolliklar
إظهار الكل...
❗️Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтмоқда. 📎 Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди. ✅ Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда. 🔷 Анжуман доирасида маҳаллий мутахасислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонаталогия соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
إظهار الكل...
Пашшалар тўғрисида...
إظهار الكل...
👍 2🔥 1