cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

💕💞 𝑴𝑬𝑯𝑹𝑳𝑰 𝑸𝑨𝑳𝑩𝑳𝑨𝑹 💕💞

💞 MEXRLI QALBLAR KANALIGA XUSH KELIBSIZ AZIZLRIM!... KANALIMIZDA YANGI MAVZULAR. ✍️ She'rlar hikoyalar 🧾 Aforizmlar 🎥Videolar 🎙️ Monologlar 🎧 New mp3lar 📷 Rasmlar BARCHASI SIZ MUHLISLAR UCHUN. KANAL: 2019. 01. 23. Yaratildi.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
945
المشتركون
-324 ساعات
+47 أيام
+2030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

02:06
Video unavailableShow in Telegram
МашаАллоҳ. Аллоҳ таоло вадага хилоф қилмайди Эхсонни мукофоти фақат эхсондир. ┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄ Каналга обуна бўлиш
إظهار الكل...
Juda ta'sirli ekan bizga xam shunday xotima nasib qilsin Amiyin 🤲
إظهار الكل...
М У Ҳ А Б Б А Т Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади. Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади: –Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман.... Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзанинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган. сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим: –Бу йигит нима гуноҳ қилди? –Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк. –Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими? –Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз. –Энди уни нима қиласизлар? –Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз. Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади: –Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни (с.а.в.) яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!... Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди: –Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ тарафга қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор. Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга. Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди: –Эй Расулуллоҳ! Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир! Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Эй Расулуллоҳ! Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир. Энди қаранг буларни, эй Расулуллоҳ! Менга монелик қилмоқчилар. Сиз аралашмайсизми, эй Расулуллоҳ!? Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти, деб бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди. Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди: –У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди. Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар: –Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!... Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар: –Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит.... Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга: "Нега аралашмайсиз, эй Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди... Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин! Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман.... 🌸🍃 🌸🍃
إظهار الكل...