cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Yurtimizda.uz | Rasmiy kanal

Мамлакатимизда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг! Мурожаат 👉 @yurtimizda1 @YURTIMIZDA

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
338
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-217 أيام
-9530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ 2024 йилни «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди. @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тезкор: Самарқандда нафси ҳакалак отган бир неча мансабдор пора билан қўлга тушди ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошка хукук тартибод идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қанча ана шундай қабиҳ ишга қўл урган давлат хизматчилари аниқланди. Батафсил👇 https://telegra.ph/Tezkor-Samar%D2%9Bandda-nafsi-%D2%B3akalak-otgan-bir-necha-mansabdor-pora-bilan-%D2%9B%D1%9Elga-tushdi-12-19@YURTIMIZDA
إظهار الكل...
00:54
Video unavailableShow in Telegram
Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ФВВ эътибор қаратиш лозм бўлган тавсияларни берди. ✅ @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
01:16
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ: Тошкентда Олий суднинг катта консультанти, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси ушланди 🟢 Батафсил @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Келаси йил Рамазон ойи қачон бошланиши мумкинлиги маълум бўлди 2024 йилда Рўза ойи 11 март куни бошланади. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси хабар бермоқда. Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши кутилмоқда. Қозоғистон мусулмонлар идораси ҳам эълон қилган 2024 йилдаги диний байрамларда мамлакатда Рамазон ойи 11 март куни бошланиши кўрсатилган. Қайд этиш жоизки, бу ҳозирча тахминий саналар. Рамазон ойида янги чиққан ойни кўриш билан рўза тутиш бошланади. ✅ @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
⚡️Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ноқонуний миграцияга қарши кураш йўналишида ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, Пастдарғом туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т. таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ✅ @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
❗️ЖССТ эксперти: Хитойда ноодатий ёки номаълум вирус ўчоқлари аниқлангани йўқ 📊 Сўнгги ҳафталарда Хитойда номаълум вирус туфайли болалар ўртасида зотилжам (пневмония) касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалаётганди. ✅ Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига расмий сўров йўллади. 🔬 ЖССТнинг масъул вакили Мария Ван Керхове хасталик ўчоқлари юзасидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилар экан, Хитойда болалар ўртасида пневмония билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлган ноодатий ёки янги патогенлар аниқланмаганини таъкидлади. 📌 Мутахассис хулосасига кўра, нафас олиш йўллари хасталиклари кўпайиши мамлакатда CОVID-19 чекловлари бекор қилиниши ҳамда мавжуд инфекцияларнинг мавсумий қўзғалиши билан боғлиқ. ▶️ Шунга қарамай, ҳозирги эпидемия 2018-2019 - йиллардаги сингари ўткир босқичда эмас. Ўз навбатида, янги турдаги вирус ўчоқлари пайдо бўлишига алоқадор аломатлар қайд этилгани йўқ. ‼️ Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фэннинг баёноти ҳам шу мазмунда бўлди. Қайд этилишича, мамлакатда ўткир респиратор касалликларнинг кучайиши бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги патогенлар циркуляцияси билан боғлиқ. Улар орасида асосийси гриппдир. ✅ @YURTIMIZDA
إظهار الكل...
#диққат Муҳим эълон! Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг! Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 2 ноябрь куни қатор сиёсий тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида шу куни Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Рудакий, Бўстонсарой, Мотрид, Садриддин Айний, Шохизинда, Университет ҳиёбони, Регистон, Мирзо Улуғбек кўчаларида, шунингдек, М-39 ва М-37 автомобиль йўлларининг Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Оқдарё ва Пайариқ туманлари ҳудудидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Эслатиб ўтамиз, ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тез тиббий ёрдамга зарурати бор юртдошларимизга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ходимларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан, шунингдек, вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келаётган юртдошларимизга 2 ноябрь куни белгиланган режаларини бошқа кунга кўчиришлари тавсия этилади. Ҳурматли юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари, юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунган ҳолда, вазиятга холис баҳо беришингизни ва йўлларда ҳавфсизликни таъминлаётган йўл патруль хизмати инспекторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини аниқ бажаришингизни сўраб қоламиз. Самарқандда ўтказиладиган сиёсий тадбирларни юқори савияда ўтишини таъминлашда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда барчамиз қатъий интизом билан ҳисса қўшайлик.@YURTIMIZDA
إظهار الكل...
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Бир ойда қандай қилиб «10 минг доллар топишни ўргатган» «бизнес тренер» Ibro Best қидирувга берилди Ислом Иброҳимов фирибгарликда айбланмоқда. ✅ @Yurtimizda_uz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️1 ноябрдан авторақамлар нархи 2 баробардан кўпроққа ошади Автотранспортларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – 1 млн 155 минг сўм бўлади, айни дамда 495 минг сўм 🔸Мототранспортлар, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – 577,5 минг сўм; 🔸Яроқсиз ҳолга келган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янгисини бериш учун – 1 млн 155 минг сўм; 🔸Яроқсиз ҳолга келган бир дона РЎДРБ ўрнига янгисини бериш учун – 577,5 минг сўм ✅ @Yurtimizda_uz
إظهار الكل...