cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Shuhrat Musayev

Uychi tumani hokimi Shuhrat Mirsodiqovich Musayevning telegramdagi rasmiy sahifasi Мурожаат учун:🤖 @Uychihokimligi_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
229
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
-430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

إظهار الكل...
30 июнь - Ёшлар куни

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати Шуҳрат Мусаев, Уйчи тумани ҳокими. Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Юртимизда аҳолининг 60 фоиздан зиёд қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шу боис ҳам мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик қилиш, улар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконияти ва салоҳиятини ишга солиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бугунги кунда юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга…

#Online Кўчатчилик сердаромад соҳага айланиши керак Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи Уйчи туманида академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадқиқот институтнинг Наманган илмий тажриба станциясида ташкил этилган “Инвитро”лабораторияси фаолияти билан танишди.
Мазкур лаборатория Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар тизими учун Европа иттифоқининг гранти асосида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига таъмирланиб, жиҳозланди.
Лойиҳанинг мақсади лабораторияда данак мевалиларнинг пакана ва ярим пакана  пайвандтаглари ҳамда кўчатларини инвитро шароитида микроклонал кўпайтириш  ва ишлаб чиқаришга жорий қилишдир. Иссиққа, совуққа ва қурғоқчиликка мослашувчан  ҳамда генетик жиҳатдан бир хилдаги импорт ўрнини босувчи пайвандтаглар етиштирилади. Қисқа муддат ичида интенсив боғлар учун минглаб пакана ва ярим пакана пайвандтаглар етказиб берилади. Мева етиштириш ва экспорт ҳажми 15-25 фоизга ортади. Кўчат етиштириш ҳажмини 25 фоизга оширади. Мавсум ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда исталган вақтда ва исталган миқдорда пайвандтаг етиштириш имконини беради. Бу ерда ҳозирда филодендрон (император гули), зайтун ва олти хил ток кўчатлари етиштирилмоқда‌‌. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
#Online Ғалла ўрим-йиғими иштирокчилари рағбатлантирилди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳининг Уйчи туманидаги фаолияти давом этмоқда. "Икром ота ҳосили" фермер хўжалигининг 35,4 гектар майдонда парваришлаётган  ғўза ниҳоллари кўздан кечирилди‌.
Шу ернинг ўзида ғалла ўрим -йиғимида пешқадамлик қилаётган 7-отрядга ва кунига юз тонна буғдой янчиб олаётган комбайн оператори Қодиржон Қосимовга вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.‌‌
Р. Раҳимов номли ММТП ҳудудидаги "Оқ олтин Уйчи" фермер хўжалиги миришкорлари 70 гектар майдондаги ғаллазордан   268 тонна ҳосил олдилар.
Ҳозирда Гулбоғ МФЙ ҳудудидаги  30 та эҳтиёжманд  оилага такрорий экин экиш учун 20 сотихдан ер майдони ажратилиб, 20 тадан сомон преси, 500 кг. дан буғдой тарқатиляпти.
Шу ерда такрорий экин учун 27 турдаги дон ва дуккакли ҳамда полиз экинлари уруғлари кўргазмаси ташкил этилди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
#Online Ён шоҳлар ҳосилдорлик кушандаси, ҳозир олиб ташлаш керак Хабар берганимиздек, бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуриҳи Уйчи туманида бўлиб турибди.
2-сектор ҳудудидаги "Қашқалдоқ Беруний" СИУда жойлашган "Соҳиби зиё нур саховати" фермер хўжалигининг 35 гектар майдонида "Наманган 77" нави парваришланмоқда.
Мутахассислар ғўза парваришида агротехника қоидаларига қатъий риоя қилиш, кўчат остини юмшатиш учун очар тортиш, суғоришни ўз вақтида бажариш,  ҳашаротга қарши курашиш, биомаҳсулот қўйиш масалаларига эътибор қаратдилар. Вилоят раҳбари ҳосилдорликни ошириш учун ён шоҳларни олиб ташлаш, чеканкага пухта тайёргарлик кўриш борасида топшириқлар берди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
#Online Фермерда масъулият катта: ғўза эътибордан яшнайди, меҳрдан қувват олади Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳининг Уйчи туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Зоҳиджон Исматиллаев раҳбарлигидаги  "Машад соҳибкори" фермер хўжалигининг 32,4  майдондаги ғўза ниҳолларида етарли ҳосил нишоналари мавжуд. Шундан 20 гектар уруғлик пахта майдонида "С-8295" нави парваришланмоқда.  40,4  гектар майдондаги ғалладан ҳам баракали ҳосил олиниб, 335 тонналик хирмон яратилди. Ҳосилдорлик 83 центнерга етди. Айни вақтда пешма-пеш такрорий экин экилмоқда.
 Вилоят раҳбари ниҳоллар парваришини кўздан кечириб, агротехник тадбирлар сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Ишчи гуруҳи "Муҳаммадали Исроилжон" фермер хўжалигининг 33,5 гектар майдонда етиштираётган ғўза ниҳоллари ривожи билан ҳам танишди. Майдонда кўчат сони сийраклиги боис, ишловни кучайтириш, ўғит ва суғориш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.