cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Alkavsar.uz

Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин. @alkavsaruz

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 402
المشتركون
-324 ساعات
-37 أيام
+2030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:39
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ЎЗ ХОЛИМИЗГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШЛИК БУ ДЎСТНИ ИШИ ЭМАС 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @alkavsaruz
إظهار الكل...
Do'st+.mp44.45 MB
👍 1
#Янгиликлар ✅ЁШЛАР БУЮК КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИДИР 🔺30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Наманган вилояти диний соҳада фаолият юритиб келаётган ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. 🔹Ёшлик инсонга туҳфа этилган бебаҳо неъматдир. Ёшликда таълим олинган, касб-ҳунар ўрганган, вақтини қадрлаганлар борки Аллоҳ таоло бу кишиларни икки дунёсини саодатга тўлдиради.  🔹Бугунги кунда ёшларимиз кўплаб соҳалар қатори, диний соҳамиз ривожига ҳам  бел боғлаб хизмат қилиб келишмоқда. 🔹Тадбирда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ёшларга Мурожаатномаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакили Мусохон домла Аббосиддинов томонидан ўқиб эшиттирилди. 🤲Шунингдек, тажрибали устозлар томонидан Юртимиз, динимиз равнақи йўлидаги тавсиялари тингланди, хайрли дуоларга қўл очилди ва барча иштирокчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
إظهار الكل...
👍 1
МЕЪРОЖДАГИ СИР Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар Абу Бакр (р.а). @alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 2
#ҳикмат Ухлаётган одам туш кўраётганини уйғонганидан кейингина билади. Худди шунингдек, охиратдан ғофил одам ҳам вақтни бой берганини ўлим келгандагина билади. Аллоҳим, бизни ғофиллардан қилиб қўйма! @alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 3 1😢 1🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆
«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». Нисо сураси: 103-оят. •┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈• Т о н г — 03 : 08 Б о м д о д       —       04 : 10 Қ у ё ш — 04 : 53     П е ш и н          —       13 : 00 А с р                  —       17 : 50 Ш о м                —       20 : 02 Х у ф т о н       —        21 : 50 •┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈• 💠 Ҳасан Басрий айтадилар: ❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»
Яқинларингизга ҳам улашинг! ✔️👉@alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 3🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Тасаввуф_япроқлари خلق را با تو چنین بدخو کنند تا ترا ناچار رو آن سو کنند Халқро бо ту чунин бадхў кунанд, То туро ночору рў он сў кунанд. Маъноси: «Ночор бўлиб, юзингни у томонга қаратишинг учун Аллоҳ таоло халқни сенга нисбатан ёмон хулқ билан муомала қиладиган қилиб қўяди». ©️ Жалолиддин Румий 🌙 Тунингиз осуда ўтсин! @alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 2😢 1
ИБРАТЛИ РИВОЯТ… Бир подшох вазири билан қишлоқни айланиб юрса, бир чол ўтин  териб юрган экан. Шунда шох сўрабди: - Ха отахон қишнинг совуқ кунида тинчликми? Отахон: - Тирикчилик шохим.  Подшох: - Учни бирга урмаганмидиз?  Қишда ўтин теряпсиз.  Отахон: - Учни бирга ургандим, 32 қўймаяптида.  Подшох: - 32 дан нечта? Отахон: - Олтита шохим. Подшох: - Мен бир ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?  Отахон: - Майли шохим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . .  Подшох: - Унда келишдик.  Шох ва вазир саройга қайтишибди. Вазир уларнинг сухбатидан оғзи очилиб, шохга дебди:  - Шохим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а?  Подшох дарғазаб бўлиб, шуни хам билмайсанми, мен сени нега вазир  қилиб олиб юрибман-а? Сенга мухлат зехнингни ишлатчи тополармикинсан.  Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва нима хақида сухбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар  шохим айтмаган бўлса, мен хам айтмайман дебди.  Шунда вазир бир халта тилло бериб айтишини илтимос қилибди,  агар айтмасангиз мени шох калламни олади дебди.  Отахон рози бўлибди ва айтибди.  Шох сўради:  Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч фаслда қишга тарадду кўриб олмаганмидингиз, совукда ўтин теряпсиз деди.  Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим.  Шох айтди: - 32 дан нечта?  Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада 6 кишимиз.  Шох айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга  химмат кўрсатди. Мен: Бажонидил дедим. Мана подшох ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди. Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди. @alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 9 2🔥 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
#Маъруза "Шариатнинг ҳар бир кўрсатмаси инсоннинг бахтига хизмат қилади" Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ @alkavsaruz
إظهار الكل...
Shariatning_har_bir_koʻrsatmasi_insonning_baxtiga_xizmat_qilad1.mp43.36 MB
👍 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ТАФАККУР: Жаннат аҳлининг хизматкорларини Аллоҳ таоло қандай васф қилганига эътибор беринг: "Уларнинг устида гўё (садаф ичида) яширинган гавҳардек (покиза ва хушсурат) ғуломлар айланиб (хизматга ҳозир бўлиб) турур" (Ват‑Тур сураси, 24‑оят). Хизматкорларнинг гўзаллиги ва кўркамлиги шу даражада бўлса, улар хизмат қиладиган жаннат аҳлининг кўркамлиги қандай бўларкин?! Аллоҳим, барчамизни жаннат аҳлларидан этгин! @alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 2 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆
«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». Нисо сураси: 103-оят. •┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈• Т о н г — 03 : 07 Б о м д о д       —       04 : 10 Қ у ё ш — 04 : 52     П е ш и н          —       13 : 00 А с р                  —       17 : 50 Ш о м                —       20 : 02 Х у ф т о н       —        21 : 50 •┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈• 💠 Ҳасан Басрий айтадилар: ❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»
Яқинларингизга ҳам улашинг! ✔️👉@alkavsaruz
إظهار الكل...
👍 5🙏 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.