cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

GENERALISSIMUS

⚖️Huquqqa oid⚔️ Haq olinur, berilmas !!! ©️M.Behbudiy Biz bilan bog'lanish uchun @generalissimus1 ga yozing !

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
81 341
المشتركون
+13824 ساعات
+2 3187 أيام
+5 71030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Ichki ishlar vazirligi tarkibiy tuzilmasi @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 127👎 13🤣 13👏 7❤‍🔥 5😱 3🐳 2 1🤔 1🤬 1💊 1
Каналдан топилган сирли сандиқ ёхуд эрини ўлдириб каналга ташлаб юборган аёл Эл оғзига элак тутиб бўлмайди: 2022 йилнинг август ойида Наманган вилоятининг Поп туманидан оқиб ўтувчи каналда сирли сандиқ топилгани қисқа фурсатда атрофга овоза бўлди. Етти ёшли боладан етмиш ёшли нуронийгача шу сандиқни гапирарди гўё. Сабаби, унинг ичида бўлакларга бўлинган эркак мурдаси бор эди. Жиноят иши очилиб, қотил кимлиги аниқ бўлганида эса ҳамма ҳайратдан ёқа ушлади. 👉Батафсил @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 29😭 12🤯 9 4👏 3😢 3🤬 2🤷‍♂ 1❤‍🔥 1🔥 1🤣 1
"Жилодор" сўзлар кўзлар қамашиши учунгинами ёхуд қамоққа жўнатадиган шаблон ажримлар Ҳимоямиз остидаги шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқишга қаратилган суд мажлиси пайти суд биноси деворида ўтмишдаги машҳур шахслардан бирининг шундай сўзлари битилган ёзувга кўзимиз тушди: “Битта айбсиз жавобгарликка тортилганидан кўра, юзта айбдор очиқда қолгани афзал.” Ушбу "сержило" сўзлар бир шахснинг ҳеч бир асосга эга бўлмаган ҳолда қамоққа олиниши жараёни бўлиб ўтган айнан ўша суд мажлиси хонасидаги деворга ёзилган эди. Суд эса, ўзи ишора қилган ўша сўзлар фақатгина баландпарвозлик ва жило учунгина суд мажлиси хонаси деворига осилиб қўйилган эканини ўз ажрими билан тасдиқлаб берди. Чунки суд, шахсни қамокда сақлаб туришга Қонун назарда тутган асос ва сабаблардан ҳеч бири йўқлигини, бунинг устига тергов илгари сурган айблов сунъий бўрттирилганини келтириб берилганига қарамай, "эскидан сарқит" сифатида шаклланиб қолган "шаблон" ажримини чиқариб қўя қолган эди. Advokat Abdumalik Abdullayev @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 75🔥 4🤣 4 3😢 3❤‍🔥 2
2024-yil I chorakda qaysi hujjat eng koʻp oʻqildi? Lex.uz statistikasiga ko'ra, shonli Konstitutsiyamiz eng ko'p o'qilibdi, undan keyin JK, MJTK, MK, SK, FK va hokazo. @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 34👏 5❤‍🔥 4 4😁 3👀 3😢 2🌚 1
Оноре де Балзакка кўра, қонунлар ўргимчак тўрига ўхшайди. Кичик пашшалар тутилади, катта қовоғарилар тўрни тешиб ўтади. Лекин, Конституциямизнинг 19-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар, дейилган. Қай бирига ишонайлик? Балзакками ёки ....? @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 86🤣 54🗿 6 4❤‍🔥 3👏 3🎅 3😁 2
Dam olish-shanba kuni soat 17:30 da minglab davlat xizmatchilarini yigʻgan holda Hisob palatasi raisi A.Boboyev boshchiligida yigʻilish boʻlishi aytilmoqda. Mehnat kodeksino nega qabul qilishgan ekana oʻzi?
إظهار الكل...
🤷‍♂ 156👍 42🤣 42🤬 21👎 11🔥 4🤨 4❤‍🔥 2 2💯 2👻 1
"Нима кераги бор кўзбўямачилик қилиб, ободонлаштириш ишчилари сизларга малай эмас" Вилоят ҳокими Ховос тумани Карвонсарой маҳалласида бўлиб, томорқалардан унумли фойдаланиш, ҳудудни ободонлаштириш борасидаги ишларнинг аҳволи билан танишди. Маҳалладаги йўлларни, томорқа ва ҳатто аҳоли хонадонларини тозалашга ободонлаштириш ходимларини жалб қилинганини қаттиқ танқид қилди. Бу борада аҳолининг якдил ҳаракати сезилмаётганини таъкидлади. Telegram | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
👏 114👍 54👎 11😁 6 3👌 3❤‍🔥 2🔥 2🤣 2
Uzasbo uxladimi deyman, Oylik bot ham, Uzasbo ham ishlamayapti. @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 96🤣 59😁 5 4🔥 4🙊 4👎 3💯 3💊 3🤬 2👻 1
Қандай қилиб судья телефонда тараф билан иш юзасидан 17 дақиқа гаплашиши мумкин? Судьяга телефон борасида қўйилган чекловнинг тўғри экани ҳақида яна бир гап бор. Яқинда бир танишим суд иши кетаётган даврда ишни кўрувчи судлов ҳайъати раиси билан телефонда айни шу иш юзасидан қарийб 17 дақиқа гаплашганини ва ўзаро маслаҳатлашганини айтиб қолди. Товба, қандай қилиб, судья суддан ташқарида тараф билан шу иш юзасидан 10-15 дақиқалаб суҳбат қилиши мумкин? Бу мутлақо нотўғри, нафақат нотўғри, балки судьялик қасамёдига қилинган ҳиёнат ҳамдир. Биз аниқ билмаймиз, балким бунга ўхшаш ишлар ҳар куни ўнлаб ва юзлаб марта содир бўлаётган бўлиши ҳам мумкин. Ҳақиқат шуки, айнан шундай расвогарчиликлар суд жараёнига салбий таъсир ўтказади. Суд қарори якунда адолатсиз бўлиб чиқади. Шунинг учун судьяларга иш вақтида шахсий телефон ишлатишни чеклаш жуда тўғри бўлмоқда. Амалда бу чекловга риоя қилиняптими, йўқми, бу энди алоҳида масала. Yurist Saidali Muxtoraliyev @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 74👎 18 10👏 4🤔 4❤‍🔥 1
Экологларга қайиқ эшкаги билан ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган. Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган. Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. @generalissimus_uzb
إظهار الكل...
👍 61 6👏 5🔥 2❤‍🔥 1🐳 1🤗 1