cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Ахборот хизмати

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
180
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-6637 أيام
-98230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Аёллар колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи тафсилотлари Жорий йилда ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га аёллар колониясидан 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Мониторинг доирасида маҳкумалар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Омбудсманга мурожаат юборган маҳкумалар билан ҳам ҳоли тарзда суҳбатлашилди 📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish 🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тергов судьяси санкциялар бериши, мажбурлов чораларини амалга ошириши мумкин Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2024 йил 10 июнда “Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Батафсил: https://uza.uz/posts/608591 Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Азизлар Сизларни Қурбон Ҳайити билан чин дилдан табриклайман! Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир➖биримизни Қуръбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!!! 🤲 Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
إظهار الكل...
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувохидова ҳамда Юксалиш ННТ директори Д.Турғунов ҳамкорлигида 2024 йил 6 июнь куни 3-сонли Тергов хибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ташриф давомида, вақтинчалик сақланаётган шахслар учун тайёрланаётган овқат жараёни, озиқ-овқат маҳсулотларнинг қонунчиликда белгиланган меьёрлар талабларига мос келиши, у ердаги санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши ҳамда Омбудсман қутисига келиб тушган мурожаатлар ўрганилди. Шундан сўнг, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг айрим камераларига кирилиб, уларга яратилган шарт-шароитлар, муаммо ва таклифлари бўйича умумий ва якка тартибда суҳбатлар олиб борилди ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди.
إظهار الكل...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқанд форумида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони топширилди Батафсил: https://uza.uz/posts/607468 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
إظهار الكل...
👍 1
🔰Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Умумий манфаатларни излаш Халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Кенешбек Сайназаров билан учрашди.
Мулоқот давомида Омбудсманнинг фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларига тўхталинди.
📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
إظهار الكل...
👍 1
Жорий йилнинг 11 июнь куни АДУтига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан ташриф буюрдиб юридик клиникага  фойдаланилиши учун 200 тадан ортиқ ҳуқуқий адабиётлар ва нотбук компьютери совға қилинди. Учрашувда Шарлотт Адриан билан биргаликда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Томас Уэт, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчихонаси лойиҳалар раҳбари Д.Қўчқаров, Search for Common Ground-Умумий манфаатларни излаш Халкаро нотижорат Ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали дастур менеджери А. Хайдаровлар иштирок этдилар. Тадбир давомида Шарлотт Адриан лойиҳа доирасидаги ҳамкор ташкилотлар:  Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги вакили Г. Абдувохидова, “Юксалиш” ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими рахбари Д. Турғунов ЎзННТМА Андижон вилояти худудий бўлинмаси рахбари Ш. Валиев, шунингдек, Андижон Давлат Университетининг профессор ва ўқитувчилари ҳамда «Hamroh» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Г. Юлдашевалар билан мулоқотда бўлди ва ўз миннатдорчилигини билдирди.
إظهار الكل...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
АСАКАЛИК ЙИГИТ ОНАСИНИ ДАВОЛАТИШ УЧУН МУРОЖЖАТ ҚИЛДИ. Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га, Асака тумани, Бобур МФЙ, Ат-термизий кўчасида яшовчи М.М. онаси М.М. 2-гуруҳ ногирони эканлиги, "Аёллар дафтарида" туришлиги, онасига "Эндопртез" мосламасини сўраб бир неча ташкилотларга мурожаат қилганлиги натижа бўлмаётганлиги юзасидан мурожаат қилди. Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди. Натижада фуқаро М.М.нинг онаси Вилоят кўп тармоқли тиббий марказининг Жарохат оқибатидаги ортопедия бўлимига ётқизилиб, давлат хисобидан жаррохлик амалиёти ўтказилди.
إظهار الكل...
👍 2
ОМБУДСМАННИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ МИНТАҚАВИЙ ВАКИЛИ ХАМДА "ҲАМРОХ" ННТ ҲАМКОРЛИГИДА МУРОЖААТНИ ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНДИ Омбудсманинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига, Шахрихон туманида яшовчи фуқаролар С. П. ҳамда Ў.О. лар фуқаро Б.Мни ота-онаси томонидан Андижон вилояти Псиохоневрология диспансерига нотўғри жойлаштирилганлиги, уни шифохонадан чиқариб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Мазкур мурожаат Омбудсманнинг минтақавий вакили ва "Ҳамроҳ" ННТ билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.М.нинг яқин қариндошлари, оиласи, ўзи ва уни даволаётган шифорлар ҳамда бош шифокор билан суҳбатлашилди. Шифокорлар фуқаро Б.М. тиббий муолажалар зарурлигини билдириб ўтишди.
إظهار الكل...
👍 2
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Facebook|Instagram|X
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.