cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
34 272
المشتركون
-1124 ساعات
-2137 أيام
-71230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Камайтиринг Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни... Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг... Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг... Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг. Шундагина яшашга вақт қолади... Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади... Атрофингиздаги яқинларингизга, ўзингизга вақт қолади... Инсондек яшаш учун вақт қолади... Дилфуза Комил @konspektor
إظهار الكل...
👍 131 14🔥 8🤗 3😢 1
Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега? Олимлар аниқлашганки, аёл бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20 та суяк синиши!  Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам. Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки, оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак. Наҳотки, биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларнинг жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда, армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас. @konspektor
إظهار الكل...
😢 141👍 75 24🔥 7🤗 7
Қайтар дунё, бу. Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми? -  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?! Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар: - Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб? -  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!  “Фарзанднома” китобидан @konspektor
إظهار الكل...
👍 169😢 55🔥 11 10
Туя шўр сувни ҳам ичаверади. Ҳатто, ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради. Туя тиканларни ҳам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади. Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади. Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа — шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади. Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради. "Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?" (Ғошия сураси, 17-оят). @konspektor
إظهار الكل...
👍 412 80😢 61🔥 15🤗 3
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан; • бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан; • 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан; • 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан; • бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан; • қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан... Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт! @konspektor
إظهار الكل...
👍 316😢 55 31🔥 22😁 7🤗 3
Бир вақтнинг ўзида ҳам диний, ҳам дунёвий илмни ўрганиш мумкинми? 📚 Албатта, мумкин! Бунинг учун қуйидаги @alisher_abduhamidov каналида бериб бориладиган Исломий иқтибослар, ҳаётий ҳикоя ва ибратли сўзлар, қизиқарли мақолалар сизга ёрдам беради. Илмни оз ёки кўп демасдан ўрганавериш керак. Ушбу саҳифа ҳам сизга манфаатли бўлади деган умиддамиз. 🔔 Обуна бўлиш: https://t.me/alisher_abduhamidov
إظهار الكل...
👍 44 12🤗 2
Қўшнининг ҳаққи Тақий Усмоний ҳикоя қилади: “Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нарҳиям маъқул келди. Сотувчи: — Сизга шу маъқул келди-а? — Албатта маъқул келди. — Унда йўлнинг у томонига ўтсангиз, ҳув анави дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг. — Ие, нега энди. Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Бунинг сири нимада? — Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса анча нарса сотиб қўйдим…” @konspektor
إظهار الكل...
👍 347😢 67 27🔥 17🤗 10
Эри билан доим жанжаллашадиган хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб: – Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки, эрингиз сиз билан жанжаллашса, токи жим бўлмаганча тишлаб туринг, – дебди. Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эри билан умуман жанжаллашмайдиган бўлибди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди: – Аслида бу оддий халтача. Ҳамма ҳикмат эр билан жанжаллашмасдан жим ўтиришда! @konspektor
إظهار الكل...
👍 249😁 103👎 11🔥 9😢 4🤗 3
Кексайганда қаерда яшамоқчисиз? Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эди ҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.   Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб: – Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она: – Бу нима, – деди. Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек қариганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди. @konspektor
إظهار الكل...
😢 198👍 181 28🔥 19👎 3
Ёлғон ва ҳақиқат. Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди: -Бугунги кун жуда ҳам гўзал! Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тикди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди. Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди: - Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувга тушамиз. Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ёқимли эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди. Шунда ёлғон пайт пойлаб сувдан ирғиб чиқдида, ҳақиқатнинг кийимларини олиб қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Аммо унга ета олмади. Атрофдаги одамлар ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўриб бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан сув қарига қайтиб тушди ва ундан қайтиб чиқмади. Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда! Жуброн Халил Жуброн @konspektor
إظهار الكل...
👍 184😢 56🔥 20 19