cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмасининг расмий саҳифаси

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
771
المشتركون
+224 ساعات
-27 أيام
-5730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос Ақлни илм бойитади: илмий китоб ўқиган одамнинг ақли тўлишади. Юракни санъат бойитади. Мусиқа тинглаган, концерт томоша қилган одамнинг қалби бойийди. Ақлни ҳам, юракни ҳам баравар бойитадиган биргина куч бор. Бу кучнинг номи — адабиёт! Бадиий асар ўқувчининг онгига таъсир қилади. Бироқ қалби орқали таъсир қилади. Дунёда бундан зўр мўъжиза йўқ! Ўткир Ҳошимов Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 3🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
#кун_ҳикмати Киши ўзганинг бахтидан бахт топса, у ҳақиқий яшаган ҳисобланади. Гёте Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 2🤡 1
00:02
Video unavailableShow in Telegram
#хайрли_тонг Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Якшанба тонги муборак бўлсин! Тонг янги умидлар учун янгитдан бошланишдир. Аллоҳ таоло ҳикмати билан бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очади. Янги кунда Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, умидларингизни янада алангалатинг. Иншааллоҳ, мақсадингиз ҳосилини кўрасиз. Инсоннинг фазилати унинг қўлида нималар борлигида эмас, балки у нималар бера олишидадир. Масалан, Қуёшда олов бор, лекин унинг фазилати бутун коинотни нурга тўлдириб туришидадир. Инсон яхши ўй, ният билан яшаса, ғам-ташвишлардан халос бўлиб, офиятга етади, дейишади! Яхши ният ила кунни қарши олганлар муродига етсин! Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 3💔 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
#хайрли_тун Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчидир... Кимдир кучли бўлишни ўргатса, кечиришни ўргатади ва яна кимдир - бахтли бўлишни ўргатади. Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, фақат бизни синдиради... Лекин бу ҳам тажриба! Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин! Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 5 1🤡 1
#Илм_саодат_калити #сўнгги_қўнғироқ Бугун, 25 май куни Олмалиқ шаҳридаги 23 та мактабларда ўқув йили муваффақиятли якунланиб, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди. 📌Дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга бир олам ҳаяжон бахш этиб, бир умр ширин хотира билан эсланадиган мазкур тадбирлар таълим масканларида "Илм-саодат калити" шиори остида ташкил этилди. ⚡️Шаҳардаги 1-ИДУМда мактаб директори Х.Аманбаева ўтказилган тадбирда битирувчиларга мустақил ҳаётга оқ йўл тилади. 🔰Тадбирда қатнашган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва устоз-мураббийлар ҳам битирувчи йигит-қизларни самимий қутладилар. 📍Тантанали тадбир давомида ўқув йилида улкан ютуқларга эришган фаол ўқувчи ва ўқитувчиларнинг натижалари алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди. Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
3👍 1🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
#фаросат Меҳмондорчилик одоби 🔹Одатда фақат таклиф қилинган жойга меҳмонга борилади. Агар таклиф этилган бўлсангиз, албатта, боринг. 🔹Меҳмонга борганда кийимларингиз озода ва қулай бўлиши керак. 🔹Шуни унутмангки, яқинларингиз устингиздаги либосингизни эмас, ўзингизни кўриш учун сизни чорлаяпди. Янги либосингиз йўқлиги таклиф эилган жойга бормаслик учун сабаб бўла олмайди. 🔹Таклиф этилган жойга ўз вақтида бориш уй эгасига кўрсатилган ҳурмат ва сизнинг яхши тарбиянгиздан далолат беради. Кечикиб ва ўткир ҳидли атирни сепиб борманг. 🔹Таклиф этилган уйга киришдан олдин оёқ кийимингизни тозалаб, артинг. 🔹Меҳмонга борганда овқатни рад этиш яхши иш эмас. Агар парҳез қилаётган бўлсангиз, кичик миқдордаги овқатни олинг ва танаввул қилинг. 🔹Кетаётганда чиройли меҳмондорчилик учун уй бекасига миннатдорчилик билдиришни унутманг. Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 6🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Расман ⚡️Энди абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин олийгоҳни танлайди 2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади. Қабул тартиби: ➖ 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш; ➖ Июль - август: имтиҳонлар ➖ 15 кун ичида: ОТМни танлаш Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 4🤡 1
#Илм_саодат_калити #9_мактаб ⚡️Олмалиқ шаҳар  9-мактабда ҳам "Илм- саодат калити" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 4-9-11 синф ўқувчилари иштирок этишди. ♦️Мактаб директори Х.Умарова томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан мактаб битирувчиларига йўлланган табрикни ўқиб эшиттирилди. 🔹Шундан сўнг сўзга чиққанлар мустақил ҳаёт сари учирма бўлаётган ўқувчиларга оқ йўл тиладилар. 📌Тадбирда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланди.Шунингдек, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига "Энг фаол ота", "Жонкуяр она", " Масъулиятли ота-она" , "Аълочи ўқувчи отаси", " Билимли қиз онаси" каби номинациялар бўйича ташаккурномалар топширилди. Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 5🤡 1
#Илм_саодат_калити ОҚ ЙЎЛ, БИТИРУВЧИЛАР! ⚡️Бугун, Олмалиқ шаҳрининг барча умумтаълим  мактабларида "Илм-саодат калити" шиори остида  "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди. Тадбирда муҳтарам юртбошимизнинг битирувчиларимизга йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилди. 📌Шаҳардаги 7-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологиc осойишталик ва жамоат саломатлик бўлими бошлиғи Ф.Мусаев иштирок этиб, ўқувчиларни, устозларни байрам билан табриклади. ♦️Ёшлар бизнинг келажагимиз, бизнинг умидимиздир. Ёшларнинг истиқболини белгилаб олишларида барчамиз масъулмиз. Бугунги "Сўнгги қўнғироқ" ёшларимизни катта ҳаёт сари етаклайди. Бу довон катта масъулиятни, кучли  шижоатни  талаб этади. Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 3
#Илм_саодат_калити ОҚ ЙЎЛ, БИТИРУВЧИЛАР! Бугун, нингОлмалиқ шаҳрининг барча умумтаълим  мактабларида "Илм-саодат калити" шиори остида  "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилди. Тадбирда муҳтарам юртбошимизнинг битирувчиларимизга йўллаган табриклари ўқиб эшиттирилди. Шаҳардаги 7-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологиc осойишталик ва жамоат саломатлик бўлими бошлиғи Ф.Мусаев иштирок этиб, ўқувчиларни, устозларни байрам билан табриклади. Ёшлар бизнинг келажагимиз, бизнинг умидимиздир. Ёшларнинг истиқболини белгилаб олишларида барчамиз масъулмиз. Бугунги "Сўнгги қўнғироқ" ёшларимизни катта ҳаёт сари етаклайди. Бу довон катта масъулиятни, кучли  шижоатни  талаб этади. Каналга уланиш: @Olmaliq_manaviyat_markazi
إظهار الكل...
👍 1