cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🌿NURLI QALBLAR 🕊

@nurli5qalblar 2022-yil 6-fevral. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ сизларнинг гавдангиз ва қиёфангизга эмас, балки, қалбингизга боқади». (Имом Муслим).

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
189
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-77 أيام
-1430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Низомул-мулк Тусий раҳматуллоҳи алайҳ Низомия мадрасасини қурган пайтида талабаларнинг илмий савияси аъло даражада бўлишига алоҳида эътибор берган эди. Шу боис узоқ йиллар давомида мадрасанинг илмий даражаси ниҳоятда юқори бўлди. Бир куни амирга мадраса талабалари орасида дунёга муҳаббат кучайгани, уларнинг фикри бузилгани ҳақида хабар етиб борди. Низомул- мулк « Толиби илмларда ният ўзгарган бўлса, мадрасанинг фойдаси бўлмайди » деб, ўзи уларни имтиҳон қилмоқчи бўлди. Оддий кийим кийиб, мадрасага келди. Бир гуруҳ талабаларнинг олдидан ўтиб, «Илм олишдан мақсадингиз нима?» деб сўради. Уларнинг бири: «Менинг отам муфтий, мен ҳам отамга ўхшаб муфтий бўлиш учун ўқияпман», деди. Иккинчиси: «Менинг отам шаҳарнинг хатиби, мен ҳам ўқиб, отамнинг ўрнига хатиб бўлмоқчиман », деди. Учинчи талаба эса: «Менинг отам подшоҳнинг маслаҳатчиси, мен ҳам ўқишни битириб, саройда ишламоқчиман», деди. Хуллас, учовининг ҳам мақсади дунё экан. Амир бу сўзларни эшитиб, шундай фикрга келди: « Бу мадрасага сарф қилинадиган пулни бошқа яхшироқ ўринга сарфлаганим яхши экан, бу ерни эса тезда ёпиш керак ». У шу хаёлда мадрасадан чиқиб кетаётган эди, бир толиби илмнинг берилиб китоб ўқиб ўтирганини кўриб қолди. Унинг олдига бориб, салом берди, энди ёнига ўтирмоқчи эди, талаба саломга алик олиб, «Узр, бу ерга ўтирманг», деди. Амир ҳайрон бўлиб: «Биз билан икки оғиз суҳбатлашмайсанми?» деди. «Мен бу ерга сиз билан суҳбатлашиш учун келганим йўқ», деди талаба. «Хўш, нима учун келгансан унда?» сўради амир. Талаба у ердан кетмоқчи бўлиб, шундай деди: «Мен бу ерга Роббимни рози қилиш учун ва У Зотни қандай рози қилишни ўрганиш учун келганман. Бу китобларни ўқиб, шу нарсаларни билиб оламан. Шунинг учун сиз билан суҳбатга чалғимай, мана шу китобларимни тезроқ ўқиб олишим керак». Амир Низомул- мулк Тусий раҳматуллоҳи алайҳ талабанинг бу сўзларини эшитгач, ўзига ўзи: «Битта бўлса ҳам мана шундай талаба бор экан, мен бу мадрасани ёпмайман», деди. Йиллар ўтиб, ўша талаба Имом Ғаззолий деган ном билан бутун дунёга танилди. @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Agar, butun xalqqa qabir qazib ko'mib yuboraman, ichiga bitta eshak ham tashlab qo'yaman deyishsa, hamma odamlar, nega eshak tashlab qo'yasan deb so'raydi, lekin hech kim nega xalqni ko'masan deb so'ramaydi.... @nurli5qalblar
إظهار الكل...
😢 1
Ҳар бир нарсанинг яширин гувоҳи бу-виждондир... Умар ибн Хаттоб Розияллаҳу анҳу @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МУСТАСНО • Бошимда кўтаришим керак бўлганларни ҳеч қачон бошимдан туширмадим... • Ўзи тушиб олганлар мустасно... @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Muvaffaqiyat - maqsad bilan uygonib, natija bilan uyquga ketishingizdir. Maqsadingiz tomon harakat qiling. ©️Jaloliddin Rumiy @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Allohim oʻzingdan qoʻrqib ibodatlaringda qoim turishlikni, jannatda jamolingdan sarxusht boʻlishlikni nasib et🥺 @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
АЙТМАНГ "Эй болам! Акаларингга тушингни айтма. Улар сенга бирор макр қилишмасин тағин!". Юсуф сураси 5-оят Неъматни ҳамманинг олдида айтилавермайди. Эшитувчиларнинг ҳаммаси ҳам сизни яхши кўрмайди. Атрофингиздагиларга, гарчи яқинингиз бўлса ҳам, аҳлингиз бўлса ҳам очиқ китоб бўлманг. Баъзи сирларни яширинг! @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#hadis Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин", дедилар (Имом Бухорий ривояти). @nurli5qalblar
إظهار الكل...
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган,даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?»дедилар. Улар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир»,дедилар». Муслим, Термизий ва Насаийлар ривоят қилишган. @nurli5qalblar
إظهار الكل...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:📚 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим қиѐмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оѐқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. @nurli5qalblar
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.