cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Саботул ожизийн

Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор, На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор. رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 150
المشتركون
+324 ساعات
+677 أيام
+24130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_ҳикмати Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда, Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда. У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. Абдурроҳман Жомий.
إظهار الكل...
👏 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Ҳар бир инсонда "Қорийн" исмли жин бор. У сизларнинг амалларизга қараб кучаяди ва сусаяди. Қанча яхши амаллар қилсангиз у заифлашиб боради. Қанча ёмон амаллар қилсангиз шунча кучайиб бораверади. @ruqiya_shariy
إظهار الكل...
2.65 MB
👍 2👏 1
02:25
Video unavailableShow in Telegram
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ ©Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 👇 👉 @VAZIRLIK ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган энг тезкор Хабарлар каналига аъзо бўлинг!
إظهار الكل...
IMG_9407.MP49.90 MB
👍 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_ҳадиси "Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда жаннатдаги даражангиз юксалади". Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P0xlmh8zhD0hw
إظهار الكل...
👍 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
👍 4
#Мажолиси_Ҳакимул_умма Иршод Айтдиларки, ҳадисда уммат етмиш уч фирқага бўлиниб, ундан биттаси жаннатга, қолгани эса дўзахга кириши айтилган. Бу ҳадис етмиш икки фирқа дўзахда абадий қолади деган манода эмас. Худди шундай, нажот топадиган фирқа бутунлай дўзахга кирмайди дегани эмас.  Балки мурод шуки, етмиш икки фирқа эътиқод учун  ҳам, амали учун ҳам азобланади. Нажот топувчи фирқа азобзанса, эътиқоди учун эмас, балки амални муҳофаза қила олмагани учун азобланади. Лекин иккови ҳам дўзахда абадий қолмайди. Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
إظهار الكل...
ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОҚИМЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб айтганларки: «Яҳудийлар 71 фирқага,  насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу мўъжизавий башоратлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. У фирқалардан қадария, муржиа ва хаворижларни ўз ҳадиси шарифларида номма-ном келтириб, улардан ҳазарда бўлишни васият ҳам қилганлар.  Хулафои рошидинлар замонидан то Имом Мотуридий замонасигача, асосан, қуйидаги фирқа ёки оқимлар пайдо бўлиб, уммати муҳаммадия ўртасига тафриқа солиш ва руҳий ҳаётларини фитна ва фасод билан тўлдиришга ҳаракат қилган эдилар.  Улар — қадария, муржиа, хавориж, шиа, мўътазила, равофиз (рофизийлар), сабаия зирория, жаҳмия, ботиния, қаромита, хуррамия, карромия (мужассима), жорудия, сулаймония (жаририя), бутрия, баёния, муғирия, жаноҳия, мансурия, хаттобия, ҳулулия, азориқа, нажадот, суфрия, ажорида, хозимия, шаҳбия, маълумия, мажҳулия, маъбадия, рашидия, мукаррамия, ҳамзия, иброҳимия, воқифа, ҳафсия, ҳорисия, язидия, маймуния, мўътазила фирқаларидан — василия, амрия, ҳузалия, наззомия, мурдория, маъмария, самомия, жоҳизия, хобития, ҳимория, хатотия, шахламия, асҳоби Солиҳ қубба, марисия, каъбия, жуббоия, баҳшамия, муржиа фирқаларидан — Абу Шимр, Муҳаммад ибн Шабиб ва Холидий фирқалари, яна муржиага — юнусия, ғассония, савбония, сумания, марисия, нажжориялардан — бурғусия, заъфарония, мустадрика, карромийлардан — ҳақоиқия, тароиқия, исҳоқия.  Демак, зикр этилганлардан 20 фирқа рофизийлар, 20 фирқа хаворижлар, 20 фирқа қадарий ва муржиалар, 12 фирқа қолган нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадиси шарифда айтилган 72 та адашган фирқаларнинг ададига тўғри келиб қолади.  73-фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадиси шарифда қайд этилган ножия (нажот топувчи) фирқадирким, Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад, Авзоий, Саврий каби буюк мужтаҳид алломалар ва уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдирлар. Кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу саодатманд жамоага Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб, саҳобаи киромлар, тобеъинлар, табаа тобеъинлар, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари каби мужтаҳидлар, муҳаддислар, араб тили наҳви ва адабиёти намояндалари, қироат ва тажвид ровийлари, тасаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар, шуҳадою, солиҳу зоҳид бандалар ҳамда турли бузуқ оқимларга эргашиб, оғиб кетмаган мусулмонлар кирурлар. «Ақоид матнлари» китобидан.
إظهار الكل...
👍 6👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бошланган фазилатли Зулҳижжа ойи барчамизга, бутун мусулмон умматига хайр ва баракотга тўла ой бўлсин!
🕌 Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида бажариш яхши саналган солиҳ амалларҲаж ва умра қилиш. (йўлга қодир бўлса)Биррул волидайн - ота-онага яхшилик қилиш. • Қариндош-уруғлар билан алоқани яхшилаш - силаи раҳм. • Тавба қилиш ва истиғфор айтиш. • Қуръон ўқиш билан машғул бўлиш. • Қурбонлик қилиш (ҳайит куни, қурби етса)Садақа бериш, эҳсон қилиш. • Намозларни ўз вақтида адо этиш.
• Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида нафл рўза тутиш ҳамда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтириш тавсия этилади.
🌺✨Бизни кузатишда давом этинг. •┈•┈•┈•┈•❁✿•┈•┈•┈•┈• ♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг ва Каналимизга обуна бўлинг 👇 https://t.me/Nomoz_vaqti
إظهار الكل...
👍 2 1
Икки юз эллигинчи мактуб (биринчи жилд). Мулла Аҳмад Баркийга. Тасаввуф йўлидаги руҳий аҳволлар ва ҳажнинг шартларидан бири йўлнинг хатарсиз бўлмоғи баёнида.      Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин, унинг буюк пайғамбарига салавот ва салом бўлсин. Дин ва дунёингиз хайрли бўлсин учун дуо қиламан. Биз фақирларнинг аҳволларимиз яхши, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Сизнинг ҳам офиятда бўлмоғингизни Аллоҳдан сўрайман. Қийматли мактубингиз етиб келди. Аввал топган завқу шавқларни ҳозирда ҳис қилмаяпман ва шу сабабли даражамнинг пастга тушганини гумон қиламан, деб ёзибсиз.      Биродар, аввалги аҳволлар важд ва симоъ арбобларининг аҳволлари каби эди. Бу аҳволлар жасадда ҳосил бўларди. Ҳозирда эса ҳосил бўлган аҳволларда жасаднинг насибаси жуда оздир. Бу аҳволлар кўпроқ руҳ ва қалбга боғлиқдирлар. Буни англатмоқ узун баён талаб қилади. Қисқаси шуки, ҳозирги ҳолатларингиз аввалгиларидан бир неча маротаба устундир. Бу ҳолатлардан завқу шавқ олмаслик, завқу шавқдан устунроқдир, чунки акобирларга бўлган боғланиш инсонни не қадар нодонлик ва ҳайратга туширса, у мақомдаги нодонликка маърифат дейилади ва ожизликка идрок қилмоқ дейилади.      Шунингдек, боғланишнинг аввалги таъсири ҳозирда қолмади, дебсиз. Тўғри, боғланишнинг жасадга таъсири қолмади, аммо ҳозир бу боғланишнинг руҳга бўлган таъсири ошди. Фақат буни ҳар кимса ҳам англай олмайди. Не қилайки сиз бу фақирнинг суҳбатида оз бўлдингиз, илм-маърифатлардан насибангиз оз бўлди. Аллоҳ таолонинг инояти ила яна учрашмоқ насиб қилса, бир неча кун бирга бўлармиз.      Яна сўрабсизки, йўл ва озиқ-овқатга пули етган кишининг бу замонда Маккага ҳаж сафарига бормоғи фарз бўладими ёки йўқми? Фиқҳ китобларида бу масалада кўп ихтилофли ривоятлар мавжуд. Улар орасида фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг фатвоси мухтордир, яъни ихтиёр қилингандир. Унга кўра йўлда хатар ва ҳалокатдан омонлик эҳтимоли ғолиб бўлса ҳаж фарз бўлур. Агар бундай эҳтимол бўлмаса фарз бўлмас. Фақат бу шарт ҳажни адо қилишнинг вожиблик шартидир, ҳажнинг вожиблиги, яъни фарз бўлмоғининг шарти эмасдир. Саҳиҳ хабар шудир. Шу сабабли бу ҳолатда ҳажга бора олмайдиган кишининг ҳаж пулини қолдириб бошқа кишини юбориш учун васият қилмоғи вожибдир. Вақт имкони бўлмаганидан қолган саволларингизга жавоб беришни бошқа вақтга қолдирдик. Вассалом. Имом Раббоний қуддиса сирруҳу
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_хадиси وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ المَيِّتَ ثَلاَثَةٌ: أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَعَمَلُهُ: فَيَرْجِعُ اثْنَانِ وَيَبْقَى وَاحدٌ: يَرْجِعُ أَهْلُهُ وَمَالُهُ وَيَبْقَى عَمَلُهُ».  مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вафот этган кишининг ортидан уч нарса бирга боради. Улар: аҳли, мол-дунёси ва амали. Лекин иккови, яъни аҳли ва моли қайтиб келиб, биттаси, яъни амали бирга қолади», дедилар. Муттафақун алайҳ 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFP5-P35wUtb4kesEg
إظهار الكل...
2👍 1