ar
Feedback
📊

📊

الذهاب إلى القناة على Telegram
8 362
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-1067 أيام
-51830 أيام
أرشيف المشاركات
📊
8 362
💐💐💐 Жума муборак бўлсин 💐💐💐 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). ✅ Салавот айтсангиз... 🌷Ғам-ташвишлар кетади... 🌹Гуноҳлар мағфират қилинади... 🌷Қалблар юмшайди... 🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади... 🌷Дуолар ижобат бўлади... 🌹Касалликларга шифо бўлади... 🌷Шафоатга муяссар бўлинади... 🌹Фақирлик кетади... 🌷Руҳ покланади... 🌹Жон беришда енгиллик бўлади... 🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади... 🌹Сиротдан осон ўтилади... 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад! @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Эй кўнгил! Хилват жой топганингда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла! Аммо хилват жойларда яширинча йиғлаган кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл! Жалолиддин Румий @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ширин сўзингизга энг ҳақли кишилар! ©️Ҳасан ал Муқрий👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Тавба қандай қилинади? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа. © Жалолиддин Румий👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий
Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа. © Жалолиддин Румий👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Оилангизга ҳалол луқма олиб киринг! Ҳаром луқма олиб келманг...😢👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қалбингизни гўзал қилинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Ал
Қалбингизни гўзал қилинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», – дедилар». Муслим ривоят қилган.  @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ya'qub alayhissalom qaysi payg'ambarning farzandi?
Anonymous voting

📊
8 362
Бу дунёда жаннат эшиклари очиладиган вақтлар Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ дедилар: “Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳамма банданинг гуноҳи кечирилади. Факдт ораларида ғазаб ва нафрат бўлган кишилар қолади. Фаришталарга: “Бу иккисини уч кунгача ярашишларини кутиб туринглар!” деб айтилади (Муслим ривояти).Шунинг учун шариатимизда уч кундан ортиқ аразлашиб юриш тақиқланган. Абу Айюб Ансорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Мусулмон ўз биродари билан уч кундан ортиқ алоқани узиши ҳалол бўлмайди. Учрашиб қолишса, бир-бирларидан юз ўгиришади. (Ҳолбуки) Уларнинг яхшилари олдин салом берганларидир», деганлар (Муттафақун алайҳ). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Садақа қилиш билан мол камаймайди, ким кечиримли бўлса, Аллоҳ уни азиз қилади, ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг даражасини юқори қилади”, деганлар (Муслим ривояти). Турли сабабларга кўра оралари бузилган одамларни яраштириш учун ҳатто ёлғон гапиришга ҳам динимизда рухсат берилиши кечиримли ва бир-биримизга муҳаббатли бўлишимиз лозимлигини билдиради. Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Агар рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари беркитилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади” (Муттафақун алайҳ). Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Сизлардан қайси бирингиз таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу” деса, унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар (Муслим ривояти). «Мухтасар фиқҳул исламия» китобидан. @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта си
Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта сиғади. Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта. Яъни бу юлдузнинг ичига Қуёшдан ўн миллиард дона сиғади. Тон 618 юлдузининг ҳажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг ҳажмидан 66 миллиард марта катта. Яъни Тон 618 квазар юлдузининг ичига Қуёшдан тахминан олтмиш олти миллиард дона сиғади. Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан ҳам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?! “у қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади. Бизни нима қутиртиряпти? Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?! Бу гаплар аввало ўзимга тегишли Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади👇 @Sof_iibrat

📊
8 362
Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир. Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир. Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор. Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир. Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди. Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз. Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади. Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#duo Эрталабда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина. Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин. 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Эшитиб, ўйланиб қолдим... Хулоса ўзингиздан, дўстим... Роббим пешонамга нимани ёзган бўлса шуни кўраман. Ахир иймон келтирганман тақдири азалга.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#Juma 🕌 Juma ayyomingiz muborak bo'lsin! “Albatta, Alloh va uning farishtalari Nabiyga salavot ayturlar. Ey iymon keltirganlar! Siz ham unga salavot ayting va salom yuboring” (Ahzob, 56). @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қиз бола Аллоҳнинг рахмати... Қиёмат куни қиз фарзанд ва ўғил фарзанд билан бўладиган холат👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
❗️ Намозни тарк этманг! ☪ Намозни ҳеч қачон тарк этма! Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: “Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир м
❗️ Намозни тарк этманг! ☪ Намозни ҳеч қачон тарк этма! Қабрлардаги миллиардлаб кишилар: “Қанийди, ҳаётга қайтарилсам-у, бир марта сажда қилсам!” деб орзу қилиб ётибдилар.👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
📙 Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи ﴿رَبَّنَا اٰتِنَا فِى الدُّنْيَا حَسَنَةً﴾ «Роббимиз, бизга бу дунёда яхшиликни ато қил» ояти тафсирида бундай деганлар: "Дунёдаги яхшилик бу - илм ва ибодатдир". 📘Муҳаммад Воил Ҳанбалий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Нубувватдан кейинги энг буюк даража илм талаб қилишдир” 📗 Ибн Малак бундай деганлар: “Инсонни жаннатга олиб борувчи энг тез ва энг катта йўл — бу илм йўлидир”. ✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#duo Қийинчилик вақтида ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً Ўқилиши: Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла. Таржимаси: Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан.👇 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
​​​​Розилик билан ҳаёт зийнатланади! Табассум билан муаммолар енгиллашади! Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! Дуо билан мушкуллар осон бўлади! Аллоҳим.! сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг. Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг. Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг... 🤲🤲 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#СубҳонАллоҳ Аллоҳ ризқни ўйламаган томонингиздан беради Хадеб ўзингизни ўтга чўғга урманглар👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал