8 362
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-1067 أيام
-51830 أيام
أرشيف المشاركات
8 362
• Сен Аллоҳ буюрган ишларни қанчалик ортга сурсанг, сен хоҳлаган ишлар ҳам ортга сурилади.
• Аллоҳдан узоқлашган саринг сен хоҳлаган ва кутган ишларинг ҳам сендан узоқлашади.
• Намоз ўқишдан тўхтаган саринг, Қуръондан йироқлашган саринг ҳаётинг изидан чиқишни бошлайди.
• Унутма, ўткинчи бўлган дунё матоҳлари ва дунёнинг вақтинчалик лаззати, сени Аллоҳга яқинлаштираётган инсонларингни ранжитишга арзимайди.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Гуноҳингизни қандай ўчирасиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки муаззиннинг азонини эшитганда: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ. Ва Муҳаммад унинг бандаси ва расулидирлар. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммадни расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим деса, унинг гуноҳлари кечирилади”, дедилар.
Имом Муслим ривояти.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Сиз ғазабланишдан йироқ бўлинг. Чунки у маҳзунлик, ғам-ташвиш, қалб безовталиги, хотира тўсилиши (пасайиши), ҳолатнинг ёмонлашуви ва умрнинг зое бўлишига сабаб бўлади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг, жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз…
Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат, бўхтон, тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг, қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди…
Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг, сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз…
Эгсалар эгилинг, буксалар букилинг, эзсалар эзилинг, аммо зинҳор синманг ва асло эгган, буккан, эзган бўлманг.
Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз, бошдан бошлашни билишингиз бўлсин.
Ахир сиз улардек эмас, фарқлисиз…
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
✅ t.me/sof_iibrat
8 362
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
✅ t.me/sof_iibrat
8 362
ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.
✅ t.me/sof_iibrat
8 362
«КУТУБХОНАЛАРНИ
БИРГАЛИКДА ОЧАМИЗ»
Ватанимиз равнақи, халқимиз Илмли бўлиши учун лойиҳа ташкил қилдик. Лойиҳамизда "Юртимиз бўйлаб биргаликда Янги Кутубхоналар очиб Китоблар билан тўлдиришни мақсад қилдик бунинг учун Сиздан" 😇 Аввало ДУО🤲 ва имкони борлар ЭҲСОН қилинг!
🌙 Эҳсон қилиш учун:
💳UZCARD: 9860020114704685
JASUR SHOYIMOV
💳VISA: 4463090039890481
JASUR SHOYIMOV
📞 974778696 Жасур Шойимов
📞 977772986 Фахриддин Тўраев
«Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)» (Анъом сураси, 160-оят).📹 YouTube ✅ @Peshqadam_kutubxonauz
8 362
Repost from Kutubxonalar
«КУТУБХОНАЛАРНИ
БИРГАЛИКДА ОЧАМИЗ»
Ватанимиз равнақи, халқимиз Илмли бўлиши учун лойиҳа ташкил қилдик. Лойиҳамизда "Юртимиз бўйлаб биргаликда Янги Кутубхоналар очиб Китоблар билан тўлдиришни мақсад қилдик бунинг учун Сиздан" 😇 Аввало ДУО🤲 ва имкони борлар ЭҲСОН қилинг!
🌙 Эҳсон қилиш учун:
💳UZCARD: 9860020114704685
JASUR SHOYIMOV
💳VISA: 4463090039890481
JASUR SHOYIMOV
📞 974778696 Жасур Шойимов
📞 977772986 Фахриддин Тўраев
«Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)» (Анъом сураси, 160-оят).📹 YouTube ✅ @Peshqadam_kutubxonauz
8 362
ОТА-ОНАМ
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам —
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
«Аёл кишида энг ҳаққи кўп киши унинг эридир,
эркак кишида энг ҳаққи кўп киши эса унинг онасидир».
© Абу Лайс Самарқандий.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
НЕГА ТЕЗ ЧАРЧАЙМИЗ?
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди:
✔️ организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
✔️ яхши нонушта қилмаслик;
✔️ мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
✔️ атрофдаги тартибсизликлар;
✔️ темир моддаси камлиги боис;
✔️ дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
✔️ етарлича дам олмаслик;
✔️ уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
✔️ телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа,
У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа.
Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
+6
🌙 УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ БИР ЙИЛЛИК РЎЗАДЕК
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир" (Имом Термизий ривояти).✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✅ t.me/sof_iibrat
