cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Hikoyalar dunyosi

Ajoyib hikoyalar olami: Kanal yaratilgan sana: 27.07.2022 14:30 @hikoyalar_tartibda @Bonugaa - kanal haqida @Pdf_hikoyalar 💰Reklama: @Kanaldaa_reklamaa Contact: @Xayitboboyevna_2606 Inshaalloh 5K

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 725
المشتركون
-1224 ساعات
-367 أيام
-22530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from N/a
Мафия го 🇺🇿🌙
إظهار الكل...
Repost from N/a
إظهار الكل...
Fikr va reaksiyalarni kutaman❣
إظهار الكل...
👍 7
--Мен Элбекка қўнғироқ қилай мени Ширинларникига олиб бориб қўйсин. Уч кундан бери олдига бора олмадим. Жасуржон истмалагани учун. Мана яхшику энди келинни ўзлари эплаб қарай оладилар. -Майли онаси бориб кела қол. Гулзода опа Ширин ётган хонага кирдию қизини кўриб фана кўнгли бузилди. Бу туришда қизини олиб кетмаса бўлмайди. Касалхонадан чиқаётган кун куёвига қанча худони зорини қилди ўзим олиб кетай деб. Сарвар рози бўлмади. Ойи ҳали қизиз бир ҳафтага қолмай согпайиб кетади деганди. Мана орадан беш ой ўтди. Ахвол ўша ўша. Қудаларга ҳам энди малол келаётгандир. Бошимизга битган бало бўлди дея. -Қизалоғим яхшимисан. Болам овозингни бирам соғиндим. Тезроқ ойижон десангу ҳамма дардлар унитилса.  Маҳалламиздаги дугонанг Сарвиноз сенга кўпдан кўп салом айтди. Болалик бўлибди. Қизалоғи бор экан. Гулзода опа яна бир қанча янгиликларни айтди. Кейин эса Саломат билан биргаликда қизини ҳаммомга олиб киришди. Бугун ўйлаган гапини куёвига айтади. Қани нима деркан. Сарвар ишдан қайтгач дарровда умид билан Ширинни олдига кирарди. Киргандан сўнг яна ўзгариш бўлмаганини кўргач кайфияти тушиб кетарди. -Ассалому алайкум. Ойи яхшимисиз? Уйдагилар яхшиларми? -Ваалайкум болам. Соғ омонмисиз? Тузук ҳамма яхши. Анча у ёқ бу ёқдан гаплашиб туришгач Гулзода опа муддаога ўтди. -Сарвар илтимосим бор. Мен Ширинни олиб кетсам. Уйда ўзим қарайман. -Ойи бу гапни бир айтдиз бошқа айтманг. Бу илтимосизни бажара олмайман. -Ширин илоҳим тузалсин. Аммо аҳволида ўзгариш бўлмаса шундай юраверасизми? -Менга Шириндан бошқаси керак эмас. Давоми boop
إظهار الكل...
👍 15 3🔥 1🥰 1🍓 1
Менга хаёт бағишла: *** -Онаси бўлди ҳадеб йиғлайверма. -Сиз шундай дейсизу қандай чидай айтинг. Болам ҳаётдан тўйиб кетди. Ҳар куни кўзим очилмаса эди деб уйғонади. Юрагим билан ҳис қиламан уни дардини. Мунгли кўзларига қараб мана бу ерим ёнади. Гулзода опа кўксини уриб йиғларди. -Қани эди дардлари менга ўтсаю чопқиллаб юриб кетганини кўрсам. -Қизимиз кучли. Ёшлигида ҳам бирор бир касални писанд этмасди. Кулиб турарди. У сира дардга енгилмаган. Сен унга далда бўлиш ўрнига кўз ёши қилсанг у қандай курашсин. Қизарган кўзларингни кўриб умидлари сўнмайдими? Тузалмас эканман ойим ўша учун йиғлаяпти демайдими? Қани айтчи. -Бошида хато қилдим. Сиз тўғри айтган экансиз. Ёнимизда юриб ўйнаб кулгани яхши эди. Бунақа фалокатга йўлиқмасмиди? -Ношукрлик қилма. Аллоҳ билади кимга қанақа дард беришию қанча умр бериб уни олишигача ўзи билади. Сен қаердан биласан балки бу синов ҳам яхшиликкадир. -Нима бўлса ҳам тезроқ тугасин бу кунлар. Болам дош беролмай қолса мен ўша кун ўламан.  Туну кун дуоларимда Аллоҳдан Ширинга соғлик сўрайман.
إظهار الكل...
👍 10 2🔥 2🥰 1🍓 1
Менга хаёт бағишла: Сарвар ҳар ҳафта Ширинни электрофарезга олиб борар докторлар нимаики айтса ҳаммасини бажарарди. Шунча урунишларга қарамай Ширинда бирор бир ўзгариш сезилмасди. Сарвар Ширин олдида ўтириб узоқ вақт гапириб турар келажаклари хотини билан қаерларга саёҳатга бориши ҳаммасини ажойиб тарзда айтиб берарди. Ширин эса ҳаттоки жавоб тариқасида киприк қоқиб қўймасди.  Баъзан шундай вақтларда кўзидан ёш оқар лекин жавоб қайтаришга ожиз эди. Ширин ҳеч нимани сезмаслигидан, ҳаракатлана олмаслигидан жуда жуда тўйиб кетганди. Ягона орзуси тезроқ Аллоҳ жонини олсаю бу азоблардан қутилса. Ҳар гал муолажалардан қайтишар экан турмуш ўртоғининг кўзидаги умидсизлик уни тамоман ўлдириб борарди. Овқатдан ҳам бош тортиб кўрди аммо кейин ошқозон оғриғи пайдо бўлиб баттар азоб чекди. Аллоҳга бир айтгани бор эканки қаровчи аёл инсофли экан. Ойиси келмаган вақтларда ҳам виждонан ишлайди. Ҳеч ҳам ирганмайди. Ширин қоқ суяк бўлиб жуда Озиб кетганди. Онаи зорини ҳолати эса Ширинни янада азобланишига сабаб бўларди. Боласи ёнига кирарди уни овозини эшитардию қўлига олиб эркалолмас боласига алла айтиб беролмасди. Қанча орзулари орзулигича қолиб кетди. Аллоҳга тинмай нола қилар тезроқ соғайиб ҳаммаси ортда қолса эди дерди. Ҳар тонг кўзимни очсам бари туш бўлиб қолсайди дерди. Мана энди Аллоҳнинг берган неъматларини қадрига етяпти. Соппа соғлом юраверган экану бир бора шукр қилишни билмабди. Аллоҳ таолога ҳамд айтиб сажда бош қўймабди. Бирдан бир орзуси оёққа турса намоз ўқишни ўрганади. Роббисига ҳамд айтади. Яқинларига ўзини фидо қилиб яшайди. Ширинни деб қанча қийналишяпти. Бир бора бўлсин "Э" дейишмади. Қайнонаси ҳам доим кириб ҳолидан хабар олади. Қайнонаси : -Келин сиз оёққа турган куниз Самирга совчиликка бораман дейди. Тўйда маза қилиб рақсга тушасиз,- деб доим айтарди.
إظهار الكل...
👍 11 2🔥 1
Менга хаёт бағишла: Ширин ҳар битта гапни эшитиб ётар,ҳозирги аҳволидан жуда ҳам стрессда эди. Кўзини очганида танасида ғалати ўзгариш сезди. Қўлини қимирлатай деса қўли, оёғини қимирлатай деса оёғи ҳаракатга келмади. У бу холатидан дахшатга тушди. Бақириб юбораман деб ўйлаганди аммо овози чиқмади. Ана шундагина дунёси қоп қоронғу бўлиб кетди.  Шу пайтгача қадрига етмаган нарсаси ҳаётида энг муҳими экан. Инсон борида қадрига етмай йўғида қадрлашга ўрганиб қолган.  Ўша киндан бошлаб Ширинни ҳаёти мисли кўринмас азоб билан ўта бошлади. Ёнига кириб чиқиб унга далда бераётганлар, ота онаси, акалари, турмуш ўртоғи, қайнота қанонаси ҳаммалари гапираётган гаплари Ширин учун азоб эди. У бундай мусибат бошига тушишини сира ҳам ўйламасди. Бахтга лиммо лим ҳаёти эндиликда маъзмунсиз бир хилда ўтарди. Ширин жуда озиб бир бурдагина бўлиб қолди.  Егани фақатгина шўрва эди. Оғзини қимирлата олмагани боис бошқа таом ейиш унинг учун орзу эди. Кунлар ўтар Гулзода опа бир кун уйда бир кун қизини ёнида бўларди. Гулзода опа ҳам қизидан кам қийналаётган эмасди. Ширинни кўрсатмаган Шифокорлари ҳам қолмади 2 ойни ичида ҳаттоки чет элларгача профессорларга кўрсатишди. Натижа эса сира ўзгармасди.  Сарвар ҳам эндиликда қўрқа бошлади. Хотини ўз ҳолига қатмаса нима бўлади? Ҳаммани шу савол қийнарди. Ширин учун алоҳида қаровчи аёл ёллашди. Гулзода опа энди бир икки бўлсада уйида ўтира оларни. Бечора она икки уй ўртасида сарсон бўлди. Қизини дарди уни букчайтириб қойганди. -Ойи Саломат Ширинга яхши қараяптими? -Ҳа яхши қараяпти. Вақт орттириб Шахинадан ҳам хабар олади. Жуда қийналган аёл экан. Лекин у ҳам бор ёғи тўрт ой ишлай оларкан. Кейин эса турмуш ўртоғи  Россиядан қайтаркан. Уйимга кетаман деди. - Майли ойи унгача ишлаб тура қолсин. Кейин яна бирор одам топармиз. -Топмаймиз болам. Худо хоҳласа Ширинни ўзи оёққа туради. Бу кунларни унутиб юборамиз. -Онажоним қанийди шундай бўлса. Тезроқ соғайиб кетса. -Сиқилма Аллоҳ ҳам бизни синаяптида. Биз ҳали бу кунларни ортда қолдирамиз. -Айтганиз келсин.
إظهار الكل...
👍 12 2🔥 1
Менга хаёт бағишла: *** Шириннинг бу ҳолати кўпчиликни ғамга ботирди. Айниқса онаси Гулзода опа туну кун йиғларди. Ширин ўзига келгандан кейин умуман ҳаракат қила олмади. Ҳаттоки кўзлари билан ҳам тушунтиришга ярамасди. Қизига қарашни эса Дилфуза опа ўз зиммасига олди. -Қизалоғим. Юрагимни бир парчасисан сени бу аҳволда кўриш мен учун жуда ўғир. Кўзларингни очдинг тирик қолдинг. Энг асосийси шу. Энди эса аста оёққа тураверасан. Қанийди Аллоҳ сени дардингни олиб менга берса. Афсус бунинг иложи йўқ. Сен...  Илтимос қизим йиғлама. Болажоним ўзингни қўлга ол. Агар тушкунликка тушсанг енгиб ўтолмайсан. Шифокоринг вақтинчалик ҳолат деди. Лекин ўзингни қўлга ололмасанг бу узоқ вақт давом этади. Мени ҳам қийналишимни истамасанг кураш болажоним. Мен ҳозир қайси дорингни вақти бўлганини билиб келай кейин кираман олдингга. Гулзода опа чиқиб кетгач хонага бир сутка даввомида мижжа қоқмаган  Сарвар кирди.  -Шириним тузукмисан? Шундай дея хотинининг юзидан ўпиб қўйди. -Мени жуда қўрқитдинг. Агар сенга бир гап бўлса мен нима қилардим. Қандай яшардим.  Фақат бир нарсани илтимос қиламан. Тезроқ оёққа тур. Шахина ақлини танийдиган вақти сени мехрингсиз қандай яшайди. Унга ўзинг қарашинг керак. Мен эса сени соғайишинг учун ҳамма нарсага тайёрман. Қалбимнинг ягона эгаси танҳо маликам. Бу кунларни эслаб  кулиб  юрамиз ҳали.
إظهار الكل...
👍 13❤‍🔥 1 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
💥Менга ҳаёт бағишла💥 10-қисм. Шамсинур #менгаҳаётбағишла
إظهار الكل...