cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
26 181
المشتركون
-17524 ساعات
-5637 أيام
-6 32830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:58
Video unavailableShow in Telegram
Кунларнинг султони Саййид-ул айём, ҳаж-ул масокин яна бир Жума кунига етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин азизлар! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 2
01:20
Video unavailableShow in Telegram
#OMMAVIY_SPORT 🏟 Ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан спорт майдончаси бепул қуриб берилади! 🇺🇿 Ўзбекистон Спорт вазирлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида юртимизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси бепул қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда. 📲 Шунинг учун ўз ҳудудига бефарқ бўлмаган холда шу ҳавола (ссылка) https://tashabbus.sport.uz/vote орқали ўзингиз яшаб турган туманингиз ва МФЙга овоз беришингиз сўралади. Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда овоз бериш учун телефон балансида 100 сўмдан ошиқ пул бўлиши керак, чунки кирувчи СМС нархи 100 сўмни ташкил этади. Яна бир яхши томони, бир кишини номида нечта сим карта бўлса ҳам барчасидан овоз бериш имкониятига эга! ☝️ Фарзандларимиз соғлигига бефарқ бўлмай спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиб беришга ўз ҳиссангизни қўшинг, азизлар!
إظهار الكل...
👍 3
⭕️⭕️⭕️ ➕Маҳалла раисининг вазифалари нималардан иборат? #Фармонга_кўра: ✅Маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларини аҳоли муаммоларини ҳал этишга сафарбар этиш ва муаммоларга ечим топишини таъминлаш (Фуқаролар йиғинининг Кенгашида ҳар ойда камида 5 та маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларининг маҳаллада амалга оширган ишлари юзасидан ахборотини эшитиб, муаммоларни ҳал этишда кўмаклашади) ✅ Маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходим фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, маҳаллани ҳар томонлама ривожлантиришда улар имкониятларидан самарали фойдаланиш. (Ҳар ҳафтада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходимлар ҳисоботини эшитади ва уларни ҳар бири ҳар ойда камида 10 тадан муаммоли масалаларни ҳал этишини назоратга олади) @namangan_mahalla - a'zo bo'ling
إظهار الكل...
01:35
Video unavailableShow in Telegram
#Tanlov #Mahalladagi_kitobxon 💳 Mahalladagi kitobxonlar uchun yana bir ajoyib loyiha! 👥 Kitobxonlar safini kengaytirish maqsadida “Mahalladagi kitobxon” tanloviga start bermoqdamiz. 🙋 Eng muhimi, ushbu tanlovda yoshidan qatʼiy nazar barcha ishtirok etishi mumkin. 1 oyda atigi 2 ta kitob oʻqib, tanlovda qatnashib gʻolib boʻlish imkoniyati mavjud! 🔎 Siz ham ishtirok etmoqchimisiz? @MahallaTanlovBot orqali hoziroq roʻyxatdan oʻting! @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 1
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Бугун биз умримизнинг яна бир саҳифасини варақлар эканмиз уни эзгу амаллар ила бойитиш ўз қўлимизда эканлигини унутмайлик! Яна бир янги кун, янги имкон муборак бўлсин. Aссалому алайкум! @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 4 1
Мени ўйлантираётган саволлар 1. Пули йўқлиги учун эҳсон қилмайдими? Ёки эҳсон қилмагани учун пули йўқми? 2. Камбағаллиги учун ҳаётдан нолийдими? Ёки ҳаётдан нолигани учун камбағалми? 3. Иши юришмагани учун ҳаммадан айб қидирадими? Ёки ҳаммадан айб қидиргани учун иши юришмайдими? 4. Бўш вақти йўқлиги учун ибодат қилмайдими? Ёки ибодат қилмагани учун бўш вақти йўқми? 5. Ризқи торлиги учун уйланмайдими? Ёки уйланмагани учун ризқи торми? 6. Атрофида ёмон дўстлари борлиги учун тарбияси бузилганми? Ёки тарбияси бузилгани учун атрофида ёмон дўстлари борми? 7. Аёллар фақат уларни кулдирганларни севиб қоладими, ёки фақат севиб қолганларига кулишадими? 8. Ақллилиги учун муваффақиятли одамлар билан дўстми, ёки шундай дўстлари бўлгани учун ақллими? 9. Одамлардан узоқлашганимиз учун ўзимизни ёлғиз ҳис қиламизми, ёки ўзимизни ёлғиз ҳис қилганимиз учун одамлардан узоқлашамизми? 10. «Без» характери учун кўп калтак еганми? Ёки кўп калтак егани учун безлашиб кетганми? 11. Бизни кўп солиштиришгани учун ўзимизни ноқис ҳис қиламизми, ёки ўзимизни ноқис ҳис қилганимиз учун бизни кўп солиштиришадими? 12. Чиройлилиги учун севиб қоламизми? Ёки севиб қолганимиз учун чиройли кўринадими? 13. Эринганимиз учун ҳозироқ бу постни яқинларга улашмаймизми? Ёки улашмаганимиз учун ҳам эринчоқмизми? @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 6👏 1
Бола тарбиясида ва гўзал қўшничилик ишларда фаросатли она тимсоли: Она: болам қўшни ҳовлига чиқиб, туз сўраб олиб келгин. Бола: онажон, ахир кеча биз янги бир қоп туз сотиб олдик, кейин биз улардан кўра бой бўлсак, нега туз сўраймиз, деди. Она: болам, буларни биламан. Аммо улар доим биздан нарса сўраб чиқишади. Вақти-вақти билан биз ҳам улардан арзимас нарсалар сўраб турсак уларнинг доимий эҳтиёжлари тушган нарсалари учун бизга уялмасдан мурожаат қилишлари осон ва малолсиз бўлсин, деб шу ишни қилишимиз зарур! @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 5
Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега? Олимлар аниқлашганки, аёл бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20 та суяк синиши!  Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам. Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки, оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак. Наҳотки, биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларнинг жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда, армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас. @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 5😢 3👏 1
Кексайганда қаерда яшамоқчисиз? Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эди ҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.   Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб: – Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она: – Бу нима, – деди. Бола: – Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек қариганизда яшайсиз”, деди. Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди. Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди. @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 10 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
Бугунги кунингиз солих амаллар ва яхшиликларга бой бўлсину, кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин! Аллоҳим ишларингизга омад, топган ҳалол ризқингизга барокат берсин! Ассалому алайкум. Яна бир янги тонг муборак бўлсин! @namangan_mahalla
إظهار الكل...
👍 1