cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Buxgalter.uz ўзбек тилида

Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 400
المشتركون
+1524 ساعات
+477 أيام
+17130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Тавсияда: – норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши; – доимий муассаса томонидан фойда солиғи ҳисоб-китоби; – доимий муассаса томонидан фойда солиғини тўлаш ва у бўйича ҳисобот. Муаллифлар: Дилшод СУЛТОНОВ, солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт ва Радмила КАРИМОВА, солиқ маслаҳатчиси. https://oml.pw/1hvemua5k
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🔔 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 6 июнь – бу охирги кун: ✔️ 2024 йил май ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (СК 355-м. 2-қ, 1-б). 📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин: ➡️ Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тавсияда: – чекдаги йўқотилган ахборотни тиклаш (урилган чекларни тиклаш); – агар тушумлар бўйича ҳисоботда айрим чеклар бўйича маълумотлар бўлмаса, нима қилиш керак. Муаллифлар: Неъматжон Раҳмонов, ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Олег ГАЕВОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1hvelo5jt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Regulation.gov.uzда Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокама қилиш давом этмоқда – ID 98908. 197 та таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муҳокаманинг боришини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: https://oml.pw/1hve8jsfp
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
“Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Биз корхонада доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқида бўлган ер участкасини хусусийлаштиришни расмийлаштиряпмиз. Давлат хизматлари марказида бизга суммани тўлаш учун ҳисоб беришди, бироқ ЭҲФ тақдим этишмади. 1. Агар Давлат хизматлари маркази ЭҲФ тақдим этмаса, бухгалтерия ҳисобида ушбу суммани қандай ҳисобга олиш керак? 2. Ушбу харажат фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадими?” Саволга “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: https://oml.pw/1hv774vev
إظهار الكل...
Тавсияда: – меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез содир этиладиган хатолар:        штат қисқартирилиши муносабати билан ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;        ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган холисона сабабларга кўра ишдан бўшатишда ходимдан неустойка суммасини ушлаб қолиш;        огоҳлантириш хатисиз штат қисқартирилиши бўйича ишдан бўшатиш;        жамоа шартномасида назарда тутилган касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз ишдан бўшатиш;        вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатиш;        «штат қисқартирилиши бўйича» ишдан бўшатишда тўланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар амалга оширилмаган;        корхонани қайта ташкил этишда ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатиш;        меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлик учун унда кўрсатилмаган неустойкани ушлаб қолиш;        ташкилот мулкдори ўзгарганда «оддий» ходимларни ишдан бўшатиш;        меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани чақириб олган ходимни ишдан бўшатиш. Муаллифлар: Михаил ГАСАНОВ, меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н. ва Ленара ХИКМАТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1hv73634j
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Тавсияда: – 2024 йил май ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида зарур бўладиган базавий маълумотлар; – 2024 йил май ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:         оддий вазиятда;         имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;         ўриндошнинг даромадидан;         ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказилганда;         нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқиш учун ҳақ тўланганда;         юридик шахсга турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахснинг даромадларидан;         норезидентнинг даромадидан. Муаллиф: Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ, солиқ маслаҳатчиси. https://oml.pw/1hv729sjt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорлар орасида онлайн-НКМ (виртуал касса), Uzcard терминали ва  Humo терминалини бирлаштирувчи “учтаси биттада” касса аппаратларинниг афзалликлари тўғрисида ахборот тарқалмоқда. Бунда масаланинг техник томонидан хабардор бўлмаганлар ушбу талабларга фақат бир нечта моделлар мувофиқ келиши ва фойдаланилаётган кассани имкон қадар тезроқ улардан бирига алмаштириш лозим, деб таъкидлаб чалкаштиришмоқда. Buxgalter.uz қандай касса аппаратлари ушбу учта функцияни бирга қўшиб ишлаши мумкинлигини аниқлаштирди. Маълум бўлишича – барчаси. Агар уларнинг техник хусусиятлари эгалик қилувчини тўлиқ қаноатлантирса, улар алмаштиришга муҳтож эмас. https://oml.pw/1hv6q6id6
إظهار الكل...
🗣 31.05.2024 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Аҳолидан сотиб олинган ишлатилган қоплар бўйича солиқ оқибатлари Корхонамиз (ҚҚС тўловчи) пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нақд пулга касса аппарати орқали аҳолига сотилади. Нақд пулни бир қисми банкка инкассация қилиб топширилади, бир қисмига хом ашё сифатида ишлатиладиган қоп аҳолидан сотиб олинади. Аҳолидан сотиб олинган ишлатилган қоп учун қандайдир солиқлар юзага келадими? Батафсил >> Ижтимоий солиқни 1%ли ставкада тўлаш имконияти Корхона янги автомобилларни импорт қилиб ва Ўзбекистонда ҳам сотиб олиб, уларни чакана ва улгуржи сотади. Бу фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг 60%ини ташкил қилади. Корхона 27.01.2022 йилдаги №ПҚ-104 га асосан ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлашга ҳақлими? Батафсил >> Marketplace имтиёзлари Корхонамиз marketplace сифатида фаолият олиб боради, шунингдек логистика хизматларини (буюртмани буюртмачи ёки буюртма бериш манзилигача етказиш) ва тўлов тизими хизматларини кўрсатади. Умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчимиз ва IT park резиденти эмасмиз. 1. СКнинг 483-моддаси 20-қисми билан белгиланган имтиёздан фойдаланаоламизми? 2. Корхонамиз marketplace сифатида қандай солиқ имтиёзларига эга? Батафсил >> Мулкнинг бозор қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олиши Кредит шартномасига кўра гаровга мулк қўйилган эди. Кредит қарздорлиги ёпилмай қолди, шу сабабдан ушбу мулк воз кечиш шартномасига асосан банк балансига ўтмоқда. Гаровдаги мулк бозор баҳоси мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан 1 млрд.сўмга баҳоланган. Бу корхонанинг ҳисоботида ҚҚС бўйича ҳеч қандай маълумот кўрсатиб ўтилмаган, яъни мулкнинг 1 млрд.сўмлик бозор баҳоси ҚҚС биланми ёки ҚҚСсизми - бунга аниқлик киритилмаган. Қарздор корхона эса ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Ушбу вазиятда қарздор корхона гаровдаги мулкни банкка беришда ЭҲФни ҚҚС билан бирга 1 млрд.сўмга расмийлаштирадими ёки ҚҚС бозор баҳоси устига қўшилган ҳолда 1,12 млрд.сўмга расмийлаштириладими? Батафсил >> Йирик солиқ тўловчилар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозимми? Корхоналарамиздан бири 01.10.2023 йилда ва бири 01.01.2024 йилдан йирик солиқ тўловчи сифати рўйхатга олинди. Ушбу корхоналар солиқ органларига 2023 йил якунлари бўйича 2024 йилнинг 15 июнигача аудиторлик хулосасини тақдим этиши шартми? Батафсил >>
إظهار الكل...
👍 4