cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
204
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
-1030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ИНСОФ Газ плитамиз яхши ишламай қолди. Уста қидириб, ажиб ҳолатларга дуч келдим. Биринчи уста инновацион экан: "Уйимга опкеб ташанг, вақтим бўлса кўриб, айтаман. Бир кўриб қўйишим 300 минг бўлади. Тузалса ҳам, тузалмаса ҳам шу гап". Иккинчи устани руслар инсофли, ҳам билмайдиган нарсаси йўқ, дейишганига шу миллатга мансуб устанинг рақамини топиб, дардимни айтдим. Плитанинг русумини сўради. "Артел", дейишим биланоқ хайр-маъзурниям насия қилди. Яна бир устани мақташганди, уйига беш марта бордим, ярим ставкада ҳоким-поким бўлиб ҳам ишласа керак, умуман уйидан тополмадим. Охири, маҳалладаги отахонлардан бири билан гаплашиб, шу мавзудан сўз очгандим, у бир тенгдош танишининг манзилини айтди. Узоқроқда яшайди-ю, лекин ишининг пири, деди. Топиб бордим. Йўл-йўлакай гаплашиб келдик. 73 ёшда эканлар, ўғил-қизлари уйли-жойли бўлиб кетишган. Эрмак учун, зерикиб қолмаслик учун шундай ишларни қилиб турамиз-да, ўғлим, дедилар худди бу иш айбдек. Уйга келиб, 20 минутда ишни тугатган уста газни ёқиб берди, на ҳид бор, на бошқа муаммо. Яна: "Ўзим великда келаверардим-у, уйим сал узоқда, чарчаб қоламан бу иссиқда" дедилар. Уйларига обориб қўйишда ҳам суҳбатлашиб кетдик. Икки кун олдин туғилган кунларига ўғиллари машина совға қилишганини айтиб қолдилар. Табрикладим. Уйларига етгач, иш ҳақи қанча бўлади, дедим. Э, қўйсанг-чи, шу арзимаган иш учун пул олсам, менинг манзилимни айтган оғайнимнинг ҳурмати қаерда қолади, деди. Мен эса қанча сўрасалар беришга тайёр эдим. Шу боис пул олмасалар, хафа бўлишимни айтдим. Майли, ундоқ бўлса, ўн минг бер, мингдан-минг розиман, дедилар. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. 50 мингталик бердим. Худди у киши мени эмас, мен у кишининг ишини бажаргандек узоқ дуо қилдилар яна. Инсоф дегани мана шу бўлса керак. Мақсуд Жонихонов https://t.me/chortoq_13_maktab
إظهار الكل...
Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

“Оқил дўсти бўлган кишининг кўзгуга эҳтиёжи йўқ”. Жалолиддин Румий. Дўстнинг борлиги – бахт, саодат, неъмат. Чунки, оқил ва чин дўст кўзгудек айбу нуқсонлардан огоҳ этиб, инсонни бахт салтанати томон йўналтириб туради. Дўстнинг борлиги – кишини тақдирнинг турли синовларини енгиб ўтишида ҳам қаноат, ҳам дарткаш, ҳам ҳамдам, ҳам елкадош сифатида унинг саодатманд бўлиб боришига ёрдам беради. Умуман, дўстнинг борлиги, бу улкан неъмат. Илло, дунёдаги барча яхшилик ва янгиланиш, бунёдкорликлар, аввало, кишилар ўртасидаги самимий, дўстона муносабатлар, ўзаро манфаатли алоқалар самарасидир. Бу туфайли эл-юрт, бутун башарият манфаат топади, дунё тараққий этади, олам гуллаб-яшнайди. Ахир, ушбуларнинг ўзи Одамзод учун энг катта Бахт – Саодат – Неъмат эмасми?! https://t.me/chortoq_13_maktab
إظهار الكل...
Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАРЗАНД УЧУН САОДАТДИР 1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади. 2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади. 3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади. 4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади. 5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади. Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади: 1. Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш. 2. Ота-онани яхши кўриб улуғлаш; 3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш; 4. Ота-онага тавозеъли бўлиш; 5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш; 6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик; 7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш; 8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик; 9. Ота-она учун молини сарфлаш; 10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш; 11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш; 12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш; 13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик; 14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик; 15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш; 16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
إظهار الكل...
02:09
Video unavailableShow in Telegram
Отанг бор ҳовлига кирасан эркин, Онанг бор илинар — дастурхон тўкин. Ишонгин биродар, улардан кейин - Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга... Албатта кўринг, кўзингизга ёш келади. 👇👇ТЎЛИҚ 👇👇 https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs
إظهار الكل...
IMG_4578.MP411.34 MB
Бир олим "Нобел" мукофотини қўлга киритгач, журналистлар савол беришибди: — Минглаб шу соҳанинг олимлари бор. Айнан сиз бу мукофотни олишингиз сабаби нимада? Олим жавоб берибди: — Бунда онамнинг хизматлари катта. Чунки ҳар кун мактабдан қайтгач, оналар боласига "Ўқитувчинг сендан нимани сўради?", деб сўраса, онам эса "Сен ўқитувчингга нима саволлар бердинг?", дер эди. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
إظهار الكل...
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб, Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг, Дунё ишларини бир четга суриб, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Ҳаётдан кетганда қадри билинар, Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар, Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Қалбини ғам алам қамраб олмасин, Йўлингизни кутиб кўзи толмасин, Кексайган кўнглида армон қолмасин, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Онасин ҳолидан хабарсиз киши. Мазмунсиздир умри, баҳору қиши, Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Оналар пойида бўлса гар жаннат, Не учун онага қилмайсиз хизмат, Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи, Дунёда онадай зот борми ўзи, Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! https://t.me/chortoq_13_maktab
إظهار الكل...
Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

Қандай қилиб фарзандингизни ғам-ташвишларидан фориғ қиласиз? (Биринчи ҳикоя) Болалар катталарга ҳар доим ҳам ичларидаги ҳис-туйғуларини ошкор қилаверишмайди. Бунга кўпинча ота-онанинг ўта қаттиққўллиги, боланинг ҳар бир ишини, ҳар бир гапини тергайвериши, танқид қилиши сабаб бўлади. Бола ўз фикрларини баён қила олмай ичида сақлайдиган, ўзига қарши ноҳақлик қилинса ҳам ичига ютадиган, тенгдошларига қўшила олмайдиган, одамови, бўшашган бўлиб қолишига афсуски, кўп ҳолларда ота-оналарнинг айнан ўзлари сабаб бўлиб қолишади. Бундай болаларнинг ичларида ҳеч кимга айтмай сақлаган гаплари турли хил руҳий-жисмоний касалликларга чалинишларига олиб келади. Инсондаги қўрқоқлик, журъатсизлик хислатлари ҳам болаликдан нотўғри ёндошилган тарбия асорати ҳисобланади. Қачон бола ўз ичидаги туйғуларини эркин ифода қила олса, қалбидаги хоҳ яхши, хоҳ салбий ҳисларни биров билан ўртоқлаша олса, шунда у бутун салбий энергиясини тўкиб ташлаган, уни узоқ вақт қийнайдиган сарқитдан халос бўлган бўлади. Ўзида чексиз роҳат туяди, бутун ички олами ила хотиржамлик лаззатини ҳис қилади. Ёши катта одамлар бу нарсани яхши билишади. Лекин болалар ичларидаги оддий гапларни ҳам ошкор қилишга қўрқишади баъзида. Айтсам устимдан кулишади ёки танқид қилишади дея-дея, охири менинг фикрим ҳеч кимга қизиқмас, мен жамиятга кераксиз одамман, дея одамови бўлиб қолишади. Ота-она бу нарсаларни билиши, фарзандининг ичидан нима ўтаётганини ҳис қилиши, унинг ички дунёсига бефарқ бўлмаслиги, унинг ичидаги ғам-ғуссалари уни еб битиришига йўл қўйиб бермасликлари ўта муҳимдир. Биринчи она ҳикояси: “Ўғлимни ғамгин ҳолда кўрсам, унга нима бўлаётганини айтишини сўрайман. “Болажоним, нима бўлди, гапир, нималарни ўйлаяпсан, нега сиқиляпсан?” деб кўнглидан кечаётган ҳисларни билишга ҳаракат қиламан. Агар ўғлим ичидаги гапларни менга айтишга ийманса ёки ўзини ноқулай сезаётганини пайқасам, унга ўзини қийнаётган муаммоларини бир қоғозга ёзиб беришини сўрайман. Болам ичидаги нарсаларни айтиб ёки қоғозга ёзиб бўлса ҳам чиқарса, роҳат туяди, ўзида енгиллик ҳис қилади. Мен ҳам болам нимадан азоб чекаётганини билиб оламан ва унинг кичик қалбига малҳам бўлиш ҳаракатида бўламан. Агар ичидагини била олмасам, унинг дардларини ҳис қила олмасам, мен ҳам қийналаман, у ҳам. Натижада она-бола ўртасида муаммолар келиб чиқади”. 📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.
إظهار الكل...
👍 1
✒️У жуда бадавлат. У бой…Бутун шаҳар танийди уни. Дегани деган, айтгани айтган. Бир қўнғироқ билан ҳар қандай битмаётган ишни битказиб юборади. Қўли етмайдиган жой йўқ. Ахир…пули кўпку… Эрта тонгда турди… Қарз сўраб чиққан қўшнисини пул йўқ, дея жавобини бериб юборар экан, истеҳзоли табассум қилди. Бопладимми, дея аёлига юзланди. Бопладингиз, деди аёл… Дили оғриди қўшнини… Қисмат экан. Шу куни туш вақтида юрак ҳуруж қилди. Ҳамма жойга етадиган қўли, тортмадаги ҳапдорига етмади. Шифокорлар ожиз қолдилар… Таъзияга кўплар келди.. Майитни кўтаришиб юборинг дедилар дўстига… “Эсингиз жойидами, кастюмим расво бўладику” деди дўсти Эрингиз билан видолашмайсизми дедилар… “Эсингиз жойидами, ўликдан қўрқаманку” деди аёл… Уй, давлат, машина, дўст ва ҳатто севикли ёри ҳам у билан кетмади… Ёлғиз қолди… амаллари билан Бир ўзи - ЁЛҒИЗ! @ibratli_sozlar
إظهار الكل...

Repost from Yozmoqdamiz...
01:21
Video unavailableShow in Telegram
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Yozmoqdamiz ✍️
إظهار الكل...
74898c441763a13ae29d8e3d334451e349a582a73b5253b39528036d3f15cfc5.mp49.92 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Хозирги жазирамада соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин десангиз кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг! Тана вазни Сув миқдори 45кг 1.9л 50кг 2.1л 55кг 2.3л 60кг 2.5л 65кг 2.7л 70кг 2.9л 80кг 3.5л 85кг 3.7л 90кг 3.9л 95кг 4.1л 100кг 4.3л Давления нормаллашади, бош оғриғи бўлмайди, отдек тетик юрасиз Улашинг! 👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.